Ҳаё
✍️ Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳдан ҳаё қилиш Унинг неъматларини мулоҳаза қилиш, теран англашдан пайдо бўлиши мумкин.
Шунда банда Унинг берган неъматини Унга маъсият қилишда ишлатишдан Аллоҳдан ҳаё қилади. Буларнинг барчаси имоннинг энг олий хислатларидандир». деди.
▫️Аллоҳнинг азобидан қўрқиб гуноҳни тарк қилиш яхши, аммо Унинг неъмати ва эҳсонидан ҳижолат бўлиб, Ундан ҳаё қилгани учун гуноҳни тарк қилиш — имоннинг энг олий ва мукаммал даражасидир.
Олимлардан бири айтади: "Аллоҳдан ҳаё қилишнинг энг юқори даражаси — банданинг Аллоҳ таоло унга неъмат бериб турганини ва ўзи эса Унга гуноҳлар билан жавоб қайтараётганини ҳис қилишидан юзага келадиган ҳаёдир".
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32053
6.64K

- 😢 107
- ❤ 87
- 👍 19
- 🔥 14