TGViewer
Channel Public Channel
Advokat G’aniyev

Advokat G’aniyev

@advokatliksavoljavoblar

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot
Subscribers
3.23K
Photos
150
Videos
100
Links
1.1K
Recent Posts 20 shown
Post #1698 758
video_2026-10-07_12-11-05.mp453.8 MB
Жиноят-процессуал қонунчилиги:

Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёхуд маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги қонунни қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини кассация, тафтиш тартибида қайта кўришга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини кассация, тафтиш тартибида қайта кўришга фақат улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилади.

Олий суд Пленуми тушунтиришлари:

Ушбу муддат ўтгандан сўнг берилган, маҳкумнинг, оқланган ва иши тугатилган шахснинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган талаблар қўйилган шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) кассация, тафтиш инстанцияси судлари томонидан кўриб чиқилмайди ва уни берган шахсга қайтарилади.

Агар кассация, тафтиш шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести) бир йиллик муддат ўтгунга қадар берилган бўлиб, мазкур муддат иш бўйича қарор қабул қилингунга қадар ўтиб кетса, суд уларни қаноатлантирилмасдан қолдиради ва бу ҳақда уни берган шахсга маълум қилади.
Бунда бир йиллик муддат тегишли инстанция ҳукми, ажрими қонуний кучга кирган кундан бошлаб, кассация, тафтиш инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилинган кун қўшилган ҳолда ҳисобланиши керак.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 👍 8
  • 👏 3
Post #1697 843
Жиноят-процессуал кодекси

116-модда:


Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига тааллуқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин.

117-модда 2-қисм:

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 👍 14
  • 👏 3
Post #1696 1.29K

Forwarded from davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

➖миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади;

➖ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларга 30 млн сўмдан мукофот берилади;

➖ҳар йили 1 000 нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция, Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади;

➖камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига ОТМ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади;

➖хорижий ва миллий сертификат олган педагогларнинг имтиҳон харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади;

➖Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев каби халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагогларга тўғридан-тўғри олий тоифа берилади;

➖Янги ўқув йилидан бошлаб 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанларни тўлиқ инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг ойлик маошига 100 фоиз устама тўланади;

➖Келгуси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналар учун бадал пули бюджетдан қоплаб берилади;

➖боғча тарбиячиларининг педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга қисқартирилади;

➖ Юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаб ташкил этиш учун 7 йиллик 10 фоизли имтиёзли кредит, очиш ва жиҳозлаш харажатининг 15 фоизигача, кўпи билан 1,5 миллиард сўм субсидия берилади. Биносини мактабга ижарага берганлар ер ва мулк солиғидан имтиёз олади.
  • 👍 4
  • 👏 3
Post #1695 1.2K

Forwarded from davletovuz

Фарзанди хусусий мактабда ўқиётган ота-оналар учун солиқ олинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилади — Шавкат Мирзиёев
  • 👍 3
  • 👏 1
Post #1694 1.38K
Қонун ижодкорлиги хронологияси босқичлари:
 
2026 йил 27 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш.Мирзиёева: «Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Бу турдаги жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрлаяпмиз».
 
2026 йил 28 сентябрь. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни кескин кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.
 
2026 йил 29 сентябрь. Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
 
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
 
·       Жазони кучайтириш: Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш;
 
·       Жавобгарликдан озод этмаслик: Боланинг жинсий эркинлигига қарши жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш ва жазони ижро этиш муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва жазодан озод қилмаслик;
 
·       Процессуал кафолатлар: Зўравонликдан жабрланган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзув орқали қайд этиш ҳамда жинсий эркинликка қарши жиноятлар бўйича жабрланган бола ва гумон қилинувчи (айбланувчи, судланувчи) ўртасидаги юзлаштиришни махсус тартибда ўтказиш;
 
·       Васийлик органи иштироки: Боланинг яқин шахслари томонидан зўравонлик содир этилган ҳолатларда жиноят ишини судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларида васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокини таъминлаш;
 
·       Бепул юридик ёрдам: Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш механизмини жорий этиш.
 
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 👍 8
Post #1693 1.42K

Forwarded from Advokat Solijonov | Rasmiy

❗️ПА раҳбарининг муносабатини нотўғри талқин қилмайлик, илтимос

Намангандаги "педофилия иши" ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўляпти. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам бунга жим қараб туролмади. Муносабат берди. Бироқ айрим фаоллар "педофилга ўлим жазоси бериларкан" деб нотўғри талқин қиляпти. Бу бўйича Саида Шавкатовна аслида нима деди? Мазмун шундай:

"Мен ҳам педофилия учун жазо ўлим бўлишини хоҳлайман, менда ҳам фарзандлар бор, сизларни тушунаман, ҳис қиламан. Аммо, афсуски, қонунчиликда олий жазо сифатида ўлим жазоси назарда тутилмаган. Бизда энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Биз мана шу қонун доирасида таклиф бероламиз. Жазони максимал оғирлаштириш устида ишлаймиз" демоқчи бўлди, шекилли. Мен шундай тушундим.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистонда ўлим жазоси жуда узоқ муҳокамалардан сўнг, 2008 йил 1 январда бекор қилинган. Унинг ўрнига узоқ муддатга ёки умрбодга озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилган. Референдум асосида қабул қилинган конституциянинг 25 моддаси иккинчи қисмида ҳам "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади" деб мустаҳкамлаб қўйилган.

Давлатимиз инсонпарварлик принципига содиқ, жазонинг шавқатсизлигидан кўра муқаррар бўлишини истайди. Шунингдек, давлат фуқарога яшаш ҳуқуқини бермаган, уни олиш қўйишга ҳам ваколатли эмас. Буни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси ҳам тарғиб қилади.

@advokat_Solijonov
  • 🤔 5
  • 👍 1
Post #1692 1.78K

Forwarded from Bahodir Ahmedov

Тошкент шаҳар судлари муҳокамага сабаб бўлган суд ҳукмига изоҳ бермоқда.

BMW машинасида йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан юритилган жиноят иши юзасидан ёпиқ суд мажлиси ниҳоясига етди. Суд ҳукми билан унга 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.

Бу кейс бизга яна бир бор қонунчиликни қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатмоқда. Одам ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ жинояти учун жазо жуда ҳам юмшоқ. Балки бу йигитга суд вояга етмаганини инобатга олиб камроқ жазо бергандур. Лекин агар вояга етган шахс бўлганда ҳам жазо жуда баланд бўлмасди. 4-5 йил жазо билан бу жиноятни жамият орасида олдини ололмаймиз.

Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Депутатлардан эса сал ташаббус кутамиз!

👉@bahodirahmedoff👈
  • 🤔 4
Post #1691 2.16K
“Зўравон педагоглар” учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан МЖтКнинг 47-моддаси 2-қисмида янги мазмундаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик жорий этилди.

Унга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек МЖтКда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддаси ҳам қуйидаги 2-қисм билан тўлдирилди:

“Педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида болаларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар 1 йил муддат давомида мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.”

Демак, мактабгача таълим ташкилотларининг бундай ходимлари билан меҳнат шартномаси тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиниши керак бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 🤔 4
  • 👍 3
  • 👏 2
Post #1690 1.64K
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс давлат ёки нодавлат муассасалар таъминотида бўлган вояга етмаган боласига алимент тўлашдан озод этилмайди

2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан Оила кодексининг 146-моддаси қуйидаги мазмундаги 2-қисм билан тўлдирилди:

“Давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган отани ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.”

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 👍 4
  • 👏 1
Post #1689 1.37K
18 ёшга тўлмаган шахсларга оид жиноят ишлари кенг ошкораликда ва сайёр суд мажлисида кўрилмайдиган бўлди

2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан ЖПКнинг 19-моддаси 12-қисмига ўзгартириш киритилди.

Аввал ушбу нормада: “Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.” деб кўрсатилган эди.

Эндиликда, бундан 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно этиб белгиланди.

Бу ўзгартириш ёшларнинг жиноят содир этган тақдирда ҳам уларни жамиятга қайта интеграция қилиш ва ортиқча руҳий босимдан асрашда муҳим ўрин тутади деб умид қиламиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 👍 6
Post #1688 1.77K
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 декабрь кунги нутқидан:

“Келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилади. Шу орқали суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш имкони яратилади. Бундай муҳим ўзгариш ҳам бизнинг тажрибамизда биринчи марта жорий этилмоқда. Сир эмас, илгари прокуратура идоралари ниҳоятда ёпиқ, назоратдан холи бир органга, таъбир жоиз бўлса, охирги инстанцияга айланиб қолган эди. Бунинг оқибатида қанча-қанча одамлар ноҳақ жабр чеккани, адолатсизликка дучор бўлгани ҳам айни ҳақиқат. Қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин, биз шу ҳақиқатни тан олиб, бу соҳада қонунийлик ва адолатни қарор топтиришга киришдик. Ишонаманки, прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш бўйича ривожланган демократик мамлакатларда амал қиладиган бундай тажрибани жорий этиш ҳаётимизда адолат мезонини мустаҳкамлашда улкан қадам бўлади.”

Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрь кунги 4551-сонли қарори 5-бандида, Олий судга 2020 йил 1 майга қадар “Прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш”ни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш вазифаси топширилган.

Олий суд мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва лойиҳа 2020 йил 2-17 апрель кунларида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган.

Афсуски, ўша лойиҳа лойиҳалигича қолмоқда.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 🤔 8
Post #1687 1.27K

Forwarded from O’zR ADVOKATLAR PALATASI

⚖️ O‘zbekistonda advokatlik xizmati qimmatmi?

Advokat kim u qanday bo‘lishi kerak? Advokatlikni qachon boshlash lozim? Advokatura zo‘r yurib ketishi nimaga bog‘liq? O‘zbekistonda advokaturaning maqomi qay darajada? Muammolar va yutuqlar nimalardan iborat? Ushbu savollarga O‘zbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi raisi Shuxrat Sadikovdan  "Yakubov’s" podkastning navbatdagi sonida javob oling!

👉 To‘liq videoni ko‘rish🔗 https://youtu.be/j1KnaZssRAw?si=0T-FX_RvQ-9dsuVb
  • 👍 4
Post #1686 2.27K
Тунда шовқин қилиш фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади

Президент “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Умумий талаб. Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.

Қурилиш, таъмирлаш. Турар жой биноларида ва уларга туташ ҳудудларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган шовқинни юзага келтирадиган манбалардан фойдаланиш мумкин. Жайдаричасига айтганда, махсус асбоблар билан кесиш, бузиш, тешиш ишларини бажариш ҳақида гап кетяпти.

Жазо чоралари. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартишлар киритилди. Жумладан, тунги вақтда — соат 23.00 дан 07.00 гача бўлган вақт оралиғида, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача бўлган вақт оралиғида— фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача (4,4 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Амалда бундай қилмиш учун жарима миқдори 146 минг сўмдан 440 минг сўмгача миқдорни ташкил қилади.

Қонун талаблари 11 декабрдан кучга киради.

Advokat G‘aniyev
  • 👍 11
  • 🤔 1
Post #1685 2.07K

Forwarded from Bahodir Ahmedov

Алишер Қодиров суд масъулига
“Агар судья ишни кўра туриб, ҳукмни ўқимай қочиб қолса, гумондор изоляторда қолаверадими? Янги судья ишни яна бошидан кўрса, судланувчи йўқотган вақт унинг ҳуқуқи бузилишига олиб келмайдими?” деб сўрабди.

Масьул эса айбланувчи жазо олганда ундан ҳибсда бўлган кунлар жазодан айриб ташланиши ҳақида айтибди. Видеода оқланса нима бўлиши келтирилмаган.

Оқланса-чи деса оқланмайдида демаган бўлсин ишқилиб🤣

👉@bahodirahmedoff👈
  • 👍 15
  • 🤔 8
Post #1684 3.47K
Президент қарори билан профилактика инспекторларига
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилади.

Gazeta.uz аниқлик киритишича, юқорида қайд этилган 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик қуйидагилар:

128-модда — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

128−8-модда — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

130-модда — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

135-модда — Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши.

Advokat G‘aniyev
  • 👍 16
  • 🤔 2
Post #1683 2.64K

Forwarded from davletovuz

Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди. Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 115 нафари муддатидан илгари шартли озодликка чиқарилади, 52 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, 81 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилади.
  • 👍 17
  • 🤔 1
Post #1682 3.22K

Forwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy

Ҳамкасбларимиз ютуғи - бизнинг ҳам қувончимиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги фармони билан давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида икки нафар адвокат борлигини кўриб, чин дилдан қувондик.

Қўқон шаҳридаги «Адолат шамчироғи» адвокатлик фирмаси адвокати Абдулхаев Қамбарали - "Содиқ хизматлари учун" медали, Тошкент шаҳридаги "S.Yakubov va advokatlar" адвокатлар ҳайъати адвокати Мирсаатов Миробид Пулатович эса "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Адвокатнинг меҳнати кўпинча кўзга кўринмайди. Унинг ортида уйқусиз тунлар, варақланган юзлаб жилдлар, инсон ҳақи учун айтилган қатъий сўз ва катта масъулият туради. Шу машаққатли меҳнатнинг давлат даражасида эътироф этилиши барчамиз учун қувонарли воқеа.

Қадрли ҳамкасблар, юксак мукофотлар муборак бўлсин! Қувончингизга шерикмиз. Оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг, адолат йўлидаги меҳнатингиз бардавом бўлсин!

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 18
  • 👏 4
Post #1681 3.78K
Қозининг замирида шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан ҳоли бўлиши лозим. Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи; у ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи лозим.

Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги – тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахиp, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобининг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.

Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади. Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан, дейиш ҳаёсизлик ва ёлғондир.

Алишер Навоий ҳазратларининг “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан

Каналга уланиш👇
Advokat G’aniyev
  • 👍 18
  • 👏 1
Post #1680 3.85K
📌 Муҳим янгилик: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тури 8 тага етди!

2026 йил 14 август кунги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги конституциявий қонун билан қонунчилигимизда жиддий ўзгариш юз берди.

🔹 Нима ўзгарди?

Янги ҳужжат тури қўшилди: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига киритилган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари расман норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига қўшилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясидаги ўрни: Эндиликда Администрация Раҳбарининг фармойишлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида Президент фармонлари ва қарорларидан қуйида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидан юқорида жойлашди.

💡 Эслатма: Илгари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда 7 та турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар назарда тутилган эди. Юқоридаги конституциявий қонун билан уларнинг сони 8 тага етди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
  • 🤔 5
  • 👍 4
Post #1679 3.95K
Олий суд раисининг қариндоши деб тахмин қилинган судьялар...

Олий суд раиси Робахон Анваровна Махмудованинг судьялик лавозимида фаолият кўрсатаётган қариндошлари сифатида тахмин қилинганлардан:

- Ахмедов Шухратжон Камилович ЖИБ Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилиб, Фарғона ҳарбий судининг раислигига тайинланди (11.08.2026 й.);

- Махмудова Саида Райимжоновна Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилди (14.08.2026 й.).

Каналга уланиш
Advokat G‘aniyev
  • 👏 10
  • 🤔 7
  • 👍 1
Older posts →

About this channel

How can I read @advokatliksavoljavoblar without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Advokat G’aniyev: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Advokat G’aniyev have?
Advokat G’aniyev (@advokatliksavoljavoblar) has 3.23K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Advokat G’aniyev know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →