BMW машинасида йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан юритилган жиноят иши юзасидан ёпиқ суд мажлиси ниҳоясига етди. Суд ҳукми билан унга 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда эса эътирозлар кўпайди. Марҳумнинг яқинлари ҳам жазодан “унча кўнгли тўлмаган”ини қайд этишган.
Тошкент шаҳар судлари эса қайта-қайта изоҳ беришга мажбур бўляпти.
Post #3795
5.81K