“Зўравон педагоглар” учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан МЖтКнинг 47-моддаси 2-қисмида янги мазмундаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик жорий этилди.
Унга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек МЖтКда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддаси ҳам қуйидаги 2-қисм билан тўлдирилди:
“Педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида болаларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар 1 йил муддат давомида мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.”
Демак, мактабгача таълим ташкилотларининг бундай ходимлари билан меҳнат шартномаси тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиниши керак бўлади.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Post #1691
2.27K
- 👍 4
- 🤔 4
- 👏 2