“Реал Санжик” иши бўйича суд ҳукми нега ўзгартирилди
“Реал Санжик”, яъни Санжар Каримовнинг жабрланувчи Ф.Раҳматуллаевани ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитганлиги ҳолати бўйича муқаддам ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд эмас деб хулоса қилинган ва жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Судланувчи С.Каримовга оид ишни апелляция инстанцияси судида кўриш давомида ушбу қарорнинг бекор қилинмаганлиги ва қонуний кучда эканлиги маълум бўлган.
Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг С.Каримовга оид ҳукмининг уни ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми айбли деб топиш ва шу модда билан жазо тайинлаш ҳақидаги қисми бекор қилинган.
ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса, шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим.
Лекин шундай қарор мавжуд бўлганда ҳам, уни тақдим этишга шошилмаслик керак, сабаби эса видеода батафсил тушунтирилган...
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Post #1699
775