Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноят учун жазо “звонок” ўталади...
2026 йил 14 октябрь кунги қонун билан ЖКнинг 72-73-моддаларига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, ЖКнинг 72-моддаси 7-қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди: “Бунда шартли ҳукм қилиш боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди.”
Шунингдек, ЖКнинг 73-моддаси 4-қисми “г” бандига киритилган тўлдиришга кўра, боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларни қасддан содир этганликда айбли деб топилиб, жазо тайинланган маҳкумларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.
Тасаввур қилинг: “Док-1 макс” иши бўйича 68 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятни содир этганлиги учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари С.Кариевнинг ҳолати - агар ушбу норма ўша вақтда ҳам амалда бўлганида қандай бўлар эди?
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Post #1702
542
- 👍 3