18 ёшга тўлмаган шахсларга оид жиноят ишлари кенг ошкораликда ва сайёр суд мажлисида кўрилмайдиган бўлди
2026 йил 11 сентябрь кунги қонун билан ЖПКнинг 19-моддаси 12-қисмига ўзгартириш киритилди.
Аввал ушбу нормада: “Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.” деб кўрсатилган эди.
Эндиликда, бундан 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно этиб белгиланди.
Бу ўзгартириш ёшларнинг жиноят содир этган тақдирда ҳам уларни жамиятга қайта интеграция қилиш ва ортиқча руҳий босимдан асрашда муҳим ўрин тутади деб умид қиламиз.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Post #1689
1.38K
- 👍 6