TGViewer
Channel Public Channel
Bahodir Ahmedov

Bahodir Ahmedov

@bahodirahmedoff

Адвокат Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @ABarizabot
Телефон: (95)1044349

Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Subscribers
12.3K
Photos
4.2K
Videos
2.2K
Links
5.4K
Recent Posts 19 shown
Post #13259 680
Тошкент метроси учун 70 та янги вагон харид қилинаркан

Жамоат транспорти бизнинг келажагимиз. Қанча тизим бақувват бўлса, шунча машиналардан воз кечишимиз осон бўлади. Экология ва йўллар хавфсизлиги ошади.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13258 1.07K
Шартномани ҳақиқий эмас деб топдирдингиз, лекин ижро варақа берилмади

"Aldabketarqurilish" МЧЖ "Sodda puldor" ХК билан 740 млн сўмлик қурилиш шартномаси тузган ва 460 млн сўм аванс ўтказган. Кейин шартноманинг ноқонунийлиги аён бўлиб, МЧЖ судга чиққан ва шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суд шартномани ҳақиқий эмас деб топган. Лекин ижро варақа йўқ.

Олий хўжалик суди Пленумининг 269-сонли қарори 32-бандига кўра, Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси берилмайди, шу билан бирга ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини қўллаш ҳақидаги ҳал қилув қарори юзасидан — берилади.

Шунақа ҳолат бўлса ҳайрон бўлманглар

#sudishi #biznes

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13257 1.21K
"Таълимга энг ишонган кадримни олиб келганим - сон кўпайиб кетди, сифат камайиб кетди" — Шавкат Мирзиёев

Президент шунингдек давлатда тиббиётга, таълимга эътибор мутлақо ўзгаришини айтиб ўтди.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13256 1.33K
Икки тарафлама босим

Давлат ташкилоти юристи бўлиш осонмас. Айниқса бошлиқлар қонун билан келишмайдиган бўлса. Юристлар кўпинча ёқимсиз фикрлар айтиши мумкин. Фалон ишни бундай қилайлик деса юрист бу қонунга зид деб турадиган ишхонадаги қайсар, Астерикс ва Обеликс мултфилмидаги Цезарга ўхшаб кеккайиб турадиган, образга ўхшаб кўринади. Аслида ҳаммаси сиз ўйлаганчалик эмас.

Юрист ҳам ташкилот учун фойдаси тегиши, керакли кадр бўлгиси келади. Бунинг учун у биринчи ўринда зарарни, хавфни олдини олишни ўйлайди. Қайсидир бошлиқни амбицияси ортидан бир процессни бошлаш, эртага қонун бўйича нима оқибатларга олиб келишини олдиндан кўра олади. Чунки суд-ҳуқуқ амалиётини биладию.

Қайсидир ходимни нотўғри бўшатиш эртага миллионлаб зарар келтириб чиқариши мумкинлигини, қайсидир тартибга риоя қилмай давлат харидини ўтказса, бу эртага ЖК 167 бўлишини, қаергадир пулни нотўғри чиқаришни жавоби оғирлигини тушуниб туради. Шунинг учун қўйинглар буни, қонунга тўғри келмайди дейди. Бошлиқлар эса унга босим ўтказишга ўтиб кетишади.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13255 1.27K
Патент вакиллигига аттестация бекор қилинди

Ҳукуматнинг 07.10.2026 йилдаги 542-сонли қарори билан Патент вакиллиги тўғрисидаги низом тасдиқланибди.

Ўзгаришларга кўра:

– Патент вакилларининг аттестациядан ўтиш талаби бекор қилинибди. Ўрнига ҳар уч йилда малака ошириш тартиби жорий этилибди.
– Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани эндиликда Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари берар экан.
– Тайёрлаш ва малака ошириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш институти ёки Тошкент давлат юридик университети томонидан, Патент вакиллари Ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
– Патент вакиллари реестри "Интеллектуал мулк муҳофазаси" порталида эълон қилинади.

Менимча, бу тўғри қадам. Аттестация каби "бошоғриқлар" олиб ташлангани яхши. Нега яхши? Биринчидан, аттестация ҳамиша субъектив омилга эга. Қайси комиссия, қандай саволлар, ким ўтказди — буларнинг ҳаммаси баъзан соҳага кириш йўлида тўсиқ бўлиб қолади. Талаб бекор қилингач, соҳага кириш мезони аниқроқ бўлади: гувоҳнома, реестр, ихтисослик. Иккинчидан, патент вакиллари баъзан адлия тизимини устидан ҳам шикоят қилиб қолиши мумкин. Кеча шикоят қилиб юрганда патент вакили аттестациядан ҳақиқатдан ўта олмаса ҳам адлия тизимини айблаб кетади. Учинчидан, гувоҳномани вилоят адлия бошқармалари бериши ҳудудлардаги мутахассисларга қулайлик: Тошкентга бормасдан ҳужжатни расмийлаштирилади.

Стартаплар, экспорт, инновациялар, ноу-ҳаулар, сунъий интеллект замонида интеллектуал мулксиз яшаб бўлмайди. Шу сабабли бу соҳада кўпроқ патент вакиллари керак. Сифатни бозорни ўзи саралаб олади

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13254 1.68K
Сенат Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро Иттифоқнинг 153-Ассамблеяси доирасида Самарқандда ўтказилган Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси якунларини тақдим этди.

Танзила Нарбаева ўз нутқида конференция доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақамли хавфсизликни таъминлаш, ёшлар бандлигини ошириш ва уларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш бўйича илгари сурилган ташаббуслар юзасидан тақдимот ўтказди.

Бундай ташаббусларнинг халқаро даражада қўллаб-қувватланиши мамлакатда илгари сурилаётган ёшлар ташаббусларининг халқаро парламент ҳамжамияти эътиборига тушаётганини кўрсатади.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13253 1.76K
Сentrum air стюардессаси Анжела ишдан ҳайдалмаганман, мен таътилдаман деб чиқибди.

Агар бу видео СИ бўлмаса

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13252 1.5K

Forwarded from Advokat Qosimov

Жазо думли бўлса, маҳкум “до звонок” жазо ўтайдими?

Савол: Жиноят иши бўйича тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати яхлит йил ҳисобида бўлмасдан қанчадир ой қўшилган бўлса, масалан, 5 йил 3 ой ёки 8 йил 2 ой каби жазо тайинланган бўлса, бу жазо тўлиқ ўталиши керак бўладими?

Жавоб: Йўқ, бу умуман хато маълумот. Жазонинг тўлиқ ўталиши тайинланган жазонинг миқдорига қараб белгиланмайди.
Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари қуйидагилари қуйидагиларга қўлланилмайди, яъни улар суд томонидан берилган жазони тўлиқ ўтайди:
а) умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс;
б) ўта хавфли рецидивист;
в) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчилари;
в1) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, шунингдек фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахс;
г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни контрабанда қилганлик, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказганлик, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этганлик, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ёки уларнинг аналогларининг ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилганлик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун ҳукм қилинган шахслар;
д) жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахслар.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Post #13251 1.58K
Ёзма шартнома йўқ экан, қарзни ҳам талаб қилиб бўлмайдими?

"А" МЧЖ "Б" ХКга 890 млн сўмлик қурилиш материаллари етказган. Ёзма шартнома тузилмаган: келишув оғзаки бўлган, товар эса ҳисоб-фактура ва юк хатлари бўйича топширилган, "Б" ХК вакили уларга имзо чеккан. Тўловлар қилинмагач, "А" МЧЖ 890 млн сўмни ундириш учун судга чиққан. "Б" ХК вакили эса ўртада шартнома йўқлигини важ қилиб келтирди.

Бу важ ишлайдими? Йўқ.

Олий хўжалик суди Пленумининг 203-сонли қарори (2009 йил 18 декабрь) 8-бандида шундай тушунтирилган: "агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди".

Яъни муносабат бўлганини исботловчи далиллар (имзоланган ҳисоб-фактура, юк хати, тўлов, ёзишмалар) етарли бўлса, суд "шартнома йўқ" деб даъвони рад этмайди. Юқоридаги мисолда "А" МЧЖ товар етказганини исботласа, 890 млн сўмни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Лекин истисно бор. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида оддий ёзма шаклга риоя қилмаслик ҳақиқий эмасликка олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, бу қоида қўлланилмайди.

Демак: ёзма шартнома бўлмаса ҳам, далил бўлса, ҳақингизни талаб қилиш мумкин. Лекин шартнома тузмай қўйиш — ўзингиз учун хавф, шунинг учун доим ёзма шартнома тузинг, ва ҳар бир етказиб беришни ҳужжатлаштириб боринг.

#sudishi #biznes

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13250 1.71K
Ярашув бўлди

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туманида бир маьмурий ишимизда ярашув қилдик. Мени ҳимоям остидаги шахс ҳам нариги тараф ҳам ярашувга кўнди. Ярашиб муроса қилган яхши-да барибир. Судья Камиловга ҳам алоҳида ташаккур.

Худди шу судда олдинроқ ҳам жиноят ишида ярашувга эришгандик. Яраштирувчи адвокат бўлиб кетяпман охирги пайтлар чота)

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13249 1.75K
Процессуал интизом

«Инсон эркинлиги ва адолат тарихи — бу асосан процессуал қоидаларга қатъий риоя қилиш тарихидир» — Феликс Франкфуртер

#iqtibos

Фикр: Тергов органи "натижа кўрсатиш" мақсадида процессуал нормаларни (ушлаб туриш муддати, адвокат иштироки, тинтув ва олиб қўйиш тартибини) иккинчи даражали деб билса, жараённинг қонунийлиги пучга чиқади. Процессуал формалликка амал қилиш — шунчаки қоғозбозлик эмас, балки инсон ҳуқуқларини суистеъмолчиликдан ҳимоя қилиш демакдир.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13248 1.87K
Эртага автомобилсиз кун экан
Post #13247 2.05K
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти юристга берилди. У халқаро ҳуқуқнинг нуфузи тушиб бораётган даврида рамзий маънога эга.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13246 2.02K
"Умуман ишлаб бўлмай қолди"

Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов ўтказган йиғилишдан ёзиб олинган аудио келиб тушибди кунузга. Ҳоким йиғилиш давомида бир неча бор ҳақоратли сўзларни ишлатгани айтилмоқда. Фермерлардан бири ҳоким аёлларни олдида чидаб бўлмас даражада ҳақоратлаганини, бир фирмадан картошка олмаганларни прокурор билан қўрқитиб, ерини олиб қўйишга ҳаракат қиляптикан.

Қайси даврда яшаяпмиз? Ҳокимларга муомала маданияти бўйича бир курс ташкил қилиниши керак. Қайсидир фирмадан сотиб олишга мажбурлаш ҳолати қонуний ўрганилиши керак.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13245 1.87K
Олий суд Раёсатининг ҳукми билан оқланган Манзура Нурметованинг мулкий зиён ундириш ҳақидаги аризаси жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг ажрими билан қаноатлантирилибди. Раёсат кўриб чиқилишига асос Олий суд раиси берган протест бўлибди.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13244 2.18K
Рақобат қўмитаси кредит тўловлари бўйича Марказий банкка таклиф юборди

📁 Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатларга кўра, айрим банкларда кредит бўйича ойлик тўловдан ортиқча тўланган маблағлар асосий қарзни камайтиришга йўналтирилмасдан, транзит ҳисобварақларда сақланиб қолмоқда. Бунинг оқибатида асосий қарз камаймай, унга фоиз ҳисобланиши давом этмоқда.

Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ҳамкорбанк"нинг кредит шартномаларида ортиқча тўловни асосий қарзга йўналтириш мажбурияти аниқ белгиланган. Бироқ, амалда ушбу талаб бажарилмаётгани, ортиқча маблағлар транзит ҳисобварақда қолиб, асосий қарзга фоиз ҳисобланиши, банк мобил иловаларида кредит тўловлари билан боғлиқ жараёнларни бошқариш имкониятлари етарли эмаслиги маълум бўлмоқда, дейилади хабарда.

Ваҳоланки, ортиқча тўланган маблағнинг асосий қарзга йўналтирилмаслиги ва унга фоиз ҳисобланишининг давом этиши "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун талабларига зид ҳисобланади.

Шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларга оид Низомга кўра, ойлик тўловдан ортиқ келиб тушган маблағ, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, асосий қарзни сўндиришга йўналтирилиши ва кредит суммаси қайта ҳисобланиши лозим, банк дастурий таъминотидаги носозликлар эса истеъмолчи мажбуриятларининг ортишига олиб келмаслиги керак.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13242 1.78K
Ўзбекистонда расмий банд бўлиб ишлаётганлар сони 8,5 млн. нафар — Статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 21,3 миллион нафар бўлиб, бу жами аҳолининг қарийб 55,7–55,8 фоизини ташкил этади. Шундан иқтисодий фаол аҳоли 15,6 млн. нафар. Расмий банд бўлиб ишлаётганлар эса 8,5 млн. нафарни ташкил этмоқда.

Булар орасида ёшларимиз жуда кўп. Ўзбекистонда 14-30 ёшдагилар сони 10 млн. нафар атрофида. Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан зиёд ёшлар янги куч сифатида кириб келмоқда.

👉@bahodirahmedoff👈
Post #13239 1.78K
75 йиллик тарих, замонавий технологиялар ва адолат сари янги қадамлар
Тошкентда Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 75 йиллигига бағишланган «Суд экспертизасининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда адлия, прокуратура, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Олий суд раҳбарияти ҳамда ўндан ортиқ хорижий давлат делегациялари иштирок этмоқда.
🔹 75 йиллик тараққиёт йўли. 1951 йилда кичик криминалистика лабораторияси сифатида фаолият бошлаган Марказ бугун замонавий илмий-эксперт муассасасига айланди.
🔹 Рақамлар ортидаги натижалар. Ўтган йилда 22 мингдан ортиқ, жорий йилнинг 9 ойида эса 21 мингдан зиёд экспертиза ўтказилди. Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда 500 млрд сўмлик ноқонуний товарлар айланишининг олди олиниб, бюджетга қарийб 100 млрд сўм қўшимча тўловлар ундирилди.
🔹 Илм-фан ва рақамли технологиялар. Ҳиндистон билан ҳамкорликда Рақамли суд экспертиза ва тадқиқот маркази ишга туширилди. Сунъий интеллект, рақамли далиллар ва Deepfake технологияларини аниқлаш каби замонавий йўналишлар ривожлантирилмоқда.
🔹 Халқаро тажриба ва ҳамкорлик. Туркия, Швейцария ва БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) вакиллари иштирокида илғор тажрибалар, инновацион ечимлар ва экспертлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Суд экспертизаси — бу шунчаки илмий хулоса эмас. Унинг ортида инсон тақдири, қонун устуворлиги ва адолатга бўлган ишонч туради.
75 йиллик тарих эса ана шу масъулият, изланиш ва тараққиёт йўлининг ёрқин ифодасидир.

👉@bahodirahmedoff👈
Older posts →

About this channel

How can I read @bahodirahmedoff without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Bahodir Ahmedov: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Bahodir Ahmedov have?
Bahodir Ahmedov (@bahodirahmedoff) has 12.3K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Bahodir Ahmedov know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →