Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Парижда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида халқаро илмий конференция ўтказилди. Анжуман буюк Соҳибқирон ва Темурийлар меросини чуқур ўрганиш, унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини очиб бериш ҳамда Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.
Француз олимлари ва тадқиқотчилари маърузаларида Темурийлар даврининг давлатчилик, илм-фан, меъморчилик, санъат ва адабиёт соҳаларидаги улкан ютуқлари таҳлил қилинди. Хусусан, Алишер Навоийнинг Темурийлар саройидаги ўрни ва маданият ривожига қўшган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди.
Конференцияда таъкидланганидек, Амир Темур мероси муайян бир халқнинг тарихий бойлиги бўлибгина қолмай, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги тарихий алоқалар, дипломатик муносабатлар ва маданий мулоқотни англашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳам ана шу бой меросни илмий асосда ўрганиш, халқаро жамоатчиликка етказиш ва келажак авлодларга тақдим этиш йўлида муҳим вазифани бажармоқда. Париждаги анжуман эса тарихий меросни биргаликда тадқиқ этиш ва янги илмий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун яна бир муҳим қадам бўлди.
How can I read @bahodiranklav without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Bahodir AnkLavi: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Bahodir AnkLavi have?
Bahodir AnkLavi (@bahodiranklav) has 2.27K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Bahodir AnkLavi know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.