Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.
Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot
Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43
Post #986
680
Охирги йилларда давлат харидлари соҳасида бир тенденция кучайиб бормоқда.
Давлат ташкилоти ўз фаолиятида керак бўладиган бир маҳсулотни сотиб олади. Мисол учун 5 миллард сўмга. Сотиб олишдан аввал маҳсулот нархи батафсил текширилади. Қонунда белгиланган тартибда тендер ёки танлов эълон қилинади. Энг арзони сотиб олинади.
Орадан маълум бир вақт ўтиб, прокуратура текширади ва шу маҳсулотни сотиб олинаётган пайтдаги нархини баҳолаш учун экспертиза тайинлайди.
Одатда экспертиза маҳсулотнинг нархини анча кам, масалан 3 миллиард сўмга баҳолаб беради.
Ана энди ҳолат бўйича орадаги фарқ 2 миллиард сўмга ЖК нинг 167-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилади. Натижада ташкилот директори, бош бухгалтери ва маҳсулотни етказиб берган шахс шу зарарни тўламаса қамалиб кетиши мумкин.
Бир қарашда тўғридек.
Шахсий фикримча, бу мутлақо нотўғри амалиёт.
Чунки ташкилот шу маҳсулотни сотиб олиш учун қонунда белгиланган бирон бир қоидани бузмаган бўлади. Одатда ташкилотлар мустақил баҳоловчиларга маҳсулотни баҳолатиб ҳам қўйишади.
Лекин кўпинча экспертиза ҳулосаларида унинг чет элдаги нархидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Камига айрим ҳолларда бу ҳулосаларда маҳсулотни ўрнатиб, ишга тушириб бериш харажатлари инобатга олинмайди.
Экспертиза ўтказаётган ташкилот “Баҳолаш фаолияти тўғрисида” ги Қонунга асосан баҳолаш ваколатига эга ёки эга эмаслиги эса алоҳида баҳсли мавзу.
Қисқа қилиб айтганда, бу усул давлат ташкилоти мансабдор шахсларини жавобгарликка тортишнинг оддий усулларидан бирига айланиб қолди.
Шу каби ҳолларда энг қийини тадбиркорларга бўлмоқда. Чет элдан маҳсулот олиб келган тадбиркор уни ўзи истаган нархда сотишга ҳақли. Чунки у ҳам фойда кўриши керак. Бироқ жиноят иши қўзғатилгач, зарар
сифатида ҳисобланган сумма тўланмаса, тадбиркор ҳам жавобгарликка тортилади. Тадбиркор учун ўта адолатсизлик.
Менимча ечим доимгидек судларда. Шу соҳада Олий суд Пленум қарори чиқарилиб, тегишли тушунтиришлар берилиши керак.
Жумладан, қуйидаги саволлар аниқлаштирилиши керак:
-“Баҳолаш фаолияти тўғрисида” ги Қонун талабига асосан баҳолаш фаолияти билан малака сертификатига эга бўлган ходимлари бор баҳоловчи ташкилотлар шуғулланади. Экспертларда шундай сертификат бўлмаса ҳам улар баҳолаш фаолияти билан шуғулланишга ҳақлими?
-Фаолият мақсади маҳсулотини қимматроққа сотиш бўлган тадбиркор маҳсулотини қимматроққа сотганлиги учун жавобгар бўлиши тўғрими?
-Қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда маҳсулот сотиб олинганда, раҳбар ва бош бухгалтернинг жавобгарликка тортилиши қанчалик тўғри? Чунки улар маҳсулотнинг нархини аниқлаш бўйича эксперт эмас.
-Мустақил баҳоловчининг сотиб олинган маҳсулот баҳоси бозор баҳосига тўғрилиги ҳақида баҳолаш ҳисоботи мавжуд бўлган ҳолларда раҳбар ва бош бухгалтернинг жавобгарликка тортилиши қанчалик тўғри?
-Маҳсулот сотиб олишда тендер комиссияси асосий ишни бажарган ҳолда бу комиссия ишига аралашмаган раҳбар ва бош бухгалтернинг жавобгарлиги қанчалик тўғри?
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

- 👍 8