TGViewer
Channel Public Channel
Элёр Абдуллаев | Адвокат

Элёр Абдуллаев | Адвокат

@advokatelyor

Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.

Ҳуқуқий маслаҳатлар учун:
https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
Subscribers
125
Photos
27
Videos
16
Links
71
Recent Posts 20 shown
Post #140 34
СУДГА БОРИШДАН ОЛДИН НАТИЖАНИ БИЛИШ МУМКИНМИ?

Яқинда шундай имконият пайдо бўлади!

Олий суд «Рақамли суд» концепцияси доирасида сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижасини ва харажатларини олдиндан ҳисоблаб берадиган тизим яратаётганини
маълум қилди.

Тизим қандай ишлайди?
1️⃣ Тегишли суд йўналишини белгилайсиз;
2️⃣ Мурожаат тоифаси ва иш туркумини танлайсиз;
3️⃣ Тизим берган саволларга жавоб берасиз;
4️⃣ Сунъий интеллект маълумотларни таҳлил қилиб, натижани чиқаради.

Натижада нималарни биласиз?
🔹 ғалаба, қисман қаноатлантириш ва рад этилиш эҳтимоли (фоизларда);
🔹 суд жараёнида кутилаётган тахминий харажатлар миқдори.
☑ Афзаллиги: судга мурожаат қилишдан олдин ишингизнинг истиқболини баҳолаб, харажатларни олдиндан режалаштириб оласиз.

👨‍⚖️ Адвокат сифатида фикрим:
Бу жуда фойдали ташаббус. Айниқса, «судга борсам арзийдими?» деган савол туғилганда дастлабки мўлжал олишга ёрдам беради.

Аммо бир нарсани унутманг сунъий интеллект берган фоиз — бу қарор эмас, тахмин.
Ҳар бир иш ўзига хос. Натижани далилларнинг сифати, муддатларга риоя қилиниши, процессуал ҳаракатларнинг тўғри бажарилиши ва жараёндаги ҳимоя ҳал қилади.

💡 Шунинг учун тизимдан биринчи қадам сифатида фойдаланинг, жиддий масалада эса албатта малакали юрист билан маслаҳатлашинг.

📲 Саволларингиз бўлса, ёзинг!

#РақамлиСуд #ОлийСуд #СунъийИнтеллект #ҳуқуқ #адвокат
👉 @advokatElyor
Telegram SUDLARDA RAQAMLASHTIRISH #RaqamliSud #OliySud #Raqamlashtirish
Post #138 47
ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК: СУД ҚАЧОН ЯРАШИШ МУДДАТИНИ БЕЛГИЛАМАЙДИ?

Никоҳдан ажрашишда суд, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлаши мумкин. Аммо оилавий зўравонлик ҳолатида қонун жабрланувчининг ҳуқуқини алоҳида ҳимоя қилади.

Оила кодексининг 40-моддаси тўртинчи қисмига кўра, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига биноан суд ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

Бунда суд нималарни эътиборга олади?
▪️ Зўравонлик эр ёки хотин томонидан содир этилган бўлиши керак. Оиланинг бошқа аъзоси содир этган зўравонликнинг ўзи бундай асос бўлмайди.
▪️ Жабрланувчининг аризаси бўлиши керак.
▪️ Зўравонлик ҳолати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59²-моддаси ёки Жиноят кодексининг 126¹-моддасида назарда тутилган қилмишларга тааллуқли бўлиши лозим.
▪️ Ҳимоя ордерининг ўзи етарли эмас. Суд ишдаги бошқа далилларни ҳам баҳолайди.

https://t.me/advokatElyor
Post #137 66
Фикр ва ишларимиздаги адолат — бу манфаатимизнинг жамият манфаати билан бахтли тасодифан устма-уст тушишидир, холос.
Клод Адриан Гельвеций

Ҳар ким адолатни ўз манфаати ойнаси орқали кўради. Шунинг учун низода ҳар икки тараф ўзини самимий равишда ҳақ деб билади.

Қонун ва суд айнан шу ерда керак: улар шахсий манфаатни жамият манфаати билан тасодифан эмас, қоида асосида уйғунлаштиради.


https://t.me/advokatElyor
  • 🔥 2
Post #136 65
ФУҚАРО ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ КЕЧИКСА — ПЕНЯ ТЎЛАНАДИ

Жиноят иши доирасида фуқаро ёки тадбиркордан олинган гаров маблағларини қайтариш тартиби соддалаштирилади.

- Гаровни қайтариш ҳақидаги суд ҳужжати дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳужжат ҳисобланади.
- Гаровни қайтариш кечиктирилса, ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида пеня ҳисобланади.
- Суд қарори билан давлат бюджетига ундирилган маблағ фуқаро ёки тадбиркорга қайтарилиши белгиланса, маблағ Давлат бюджети ҳисобидан қайтарилади.
- Реабилитация қилинган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарар махсус жамғарма маблағларидан қопланади.

Суд ҳужжатлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига электрон шаклда юборилади. Суд қарори 10 иш кунида бажарилмаса, бажарилмаган суммага ҳам пеня ҳисобланади.

Тадбиркорлик субъектларини асоссиз жиноий таъқибдан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
Post #135 54
"Бизга KPI ёзилади"

Бир давлат ташкилоти билан унинг ходими манфаатида судлашдик. Иш осон кечмади: биринчи инстанция, апелляция, тафтиш… хуллас, Олий судгача судлашдик ва Олий судда ютдик.

Шундан кейин гап тарқалди. Худди шундай низо бўйича ўнлаб ходимлар судга мурожаат қилди ва биринчи инстанция судида ютиб чиқишди.

Табиий, чунки бу тоифадаги низо бўйича Олий суд ўз якуний сўзини айтиб бўлган.

Ташкилот эса, бунга қарамай яна шикоят бераверди. Шикоятлар учун миллионлаб сўм давлат божи тўланади. Бу пул ўша ташкилотнинг, яъни давлатнинг пули.

Сабабини ташкилот юристи ўзи айтиб берди:
«Биз шикоят бераверамиз, бунинг учун бизга KPI ёзилади».

Изоҳ ортиқча.

👉 @advokatElyor
Post #134 50
🌿 КУН ҲИКМАТИ

«Биринчи бўлиб ярашиш — бу паст кетиш эмас, балки инсоннинг энг олижаноб хислатидир.»
Ф.Достоевский.

Ҳар ким хафа бўлиши мумкин.
Аммо биринчи бўлиб қўл узатиш учун қалбда кибрдан кўра меҳр, ғурурдан кўра инсон қадри устун бўлиши керак.
Post #133 49
МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ: ИШ БЕРУВЧИ ҚАЧОН УНИ ТУЗИШИ МУМКИН?

Меҳнат шартномаси ҳар доим ҳам номуайян муддатга тузилмайди. Аммо бу иш берувчи истаган ходими билан истаган муддатга шартнома тузиши мумкин, дегани эмас.

Меҳнат кодексининг 112-моддаси муддатли меҳнат шартномаси тузилиши шарт бўлган ҳолатларни белгилайди.

Қандай ҳолларда муддатли шартнома тузилади?
🔹 Вақтинча ходим ўрнига — асосий ходим меҳнат таътилида, касаллик варақасида ёки қонунчиликда белгиланган бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ва унинг иш жойи сақланиб қолган даврда.
🔹 Қисқа муддатли ишлар учун — икки ойгача давом этадиган вақтинчалик ишларни бажаришда.
🔹 Мавсумий ишлар учун — иш фақат муайян мавсумда бажарилиши мумкин бўлганда.
🔹 Вақтинчалик лойиҳалар учун — реконструкция, монтаж, ишга тушириш-созлаш ишлари ёки ишлаб чиқариш ҳажмини бир йилгача вақтинча кенгайтириш билан боғлиқ ҳолларда.
🔹 Муайян муддатга ташкил этилган ташкилотларда — таъсис ҳужжатларида фаолият муддати олдиндан белгиланган ташкилотларга ишга қабул қилишда.
🔹 Якунланиш санаси олдиндан аниқ бўлмаган ишлар учун — муддати билан белгиланадиган, аммо қачон тугаши аниқ бўлмаган ишларни бажаришда.
🔹 Ўқиш ва амалиёт билан боғлиқ ҳолларда — ишлаб чиқариш таълими, ҳақ тўланадиган амалиёт ёки стажировка даврида.
🔹 Меҳнат органлари орқали юборилганда — вақтинчалик ишлар ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган шахслар билан.
🔹 Бошқа махсус ҳолларда — муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар, шунингдек Ўзбекистонда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан.

Агар якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар бўлажак ишнинг хусусиятини ёки уни бажариш шартларини ҳисобга олган ҳолда номуайян муддатга белгиланиши мумкин бўлмаса, Меҳнакт кодекснинг 112-моддасига мувофиқ муддатли меҳнат шартномаси тузилади.

https://t.me/advokatElyor
Post #132 63
КАМСИТИШ ҚАЕРДАН БОШЛАНАДИ?

Меҳнат муносабатларида «иш берувчи хоҳлаган одамни ишга олади, имтиёз беради, хоҳлаганини бўшатади» деган тушунча йўқ.

Меҳнат кодексининг 4-моддаси ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга эканини белгилайди.

Тасаввур қилинг:
Икки нафар номзод бир хил лавозимга ҳужжат топширди. Иккаласининг ҳам маълумоти, малакаси ва иш тажрибаси бир хил. Суҳбатдан ҳам деярли бир хил натижа билан ўтишди.
Аммо иш берувчи:
«Сизни ишга ололмаймиз, чунки сиз ёш болали аёлсиз. Болангиз касал бўлса, ишдан қолишингиз мумкин»,

деб номзодлардан бирини ишга қабул қилмади.

Агар ишнинг ўзи бундай фарқлашни талаб қилмаса ва номзоднинг ишчанлик сифатлари билан боғлиқ объектив сабаб бўлмаса, бу ҳолат камситиш сифатида баҳоланиши мумкин.

Яна бир мисол:
Бир ходимнинг яқин қариндоши илгари судланган. Ходимнинг ўзи эса ҳеч қандай қонунбузарлик содир этмаган, малакаси ва иш натижалари яхши.
Шунга қарамай, иш берувчи:
«Қариндошингиз судланган экан, сизга ишончимиз йўқ»,

деб уни ишга олмади ёки лавозимда ўсишига тўсқинлик қилди.

Агар бу ҳолат ходимнинг ишчанлик сифатлари ёки меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаса, бундай муносабат ҳам камситиш аломатларини келтириб чиқариши мумкин.

Аммо ҳар қандай фарқ — камситиш эмас.
Меҳнатнинг ўзига хос хусусияти, иш шароити ёки ходимларнинг алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли қонун билан турлича ёндашув белгиланиши мумкин.

Масалан, ҳомиладор аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий вазифаларни бажараётган шахслар учун қўшимча кафолатлар берилиши камситиш ҳисобланмайди.
Чунки бу ерда мақсад — кимнидир камситиш эмас, балки объектив ҳолатдан келиб чиқиб қўшимча ҳимоя бериш.

Ўзингизни камситилган деб ҳисобласангиз Сиз белгиланган тартибда шикоят қилишингиз ва судга мурожаат қилиб, камситишни бартараф этишни, етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилишингиз мумкин.


https://t.me/advokatElyor
Post #131 71
#tahlil

КЕЛИШУВМИ ЁКИ МАЖБУРЛАШ?


Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганлик ҳолатига оид меҳнат низолари бўйича ягона суд амалиёти ҳанузгача шаклланмади. Сабаби эса, менимча, Меҳнат кодексида ҳам Олий суд Пленумининг 26-сон қарорида ҳам бу йўналишда етарлича тушунтиришлар мавжуд эмас.
Шу сабабли судлар бир хил масалада бир биридан фарқ қиладиган қарорлар қабул қилмоқдалар.

Меҳнат кодексининг 157-моддасига кўра, меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига асосан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Бироқ бу нормадаги асосий сўз — «келишув».
Келишув эса икки томоннинг эркин хоҳиш-иродасига асосланиши керак.
Шунинг учун ходим кейинчалик:
«Мен бу келишувга мажбурлаб имзо қўйдим»,

деб судга мурожаат қилса, масалани фақат «имзо борми-йўқми?» деган савол билан ҳал қилиш етарли эмас.
Суд, аввало, ходимнинг иродаси қандай шаклланганини аниқлаши керак.

Иш берувчининг келишув таклиф қилиши ўз-ўзидан мажбурлаш эмас.
Иш берувчи:
«Меҳнат шартномасини келишув асосида бекор қилишни таклиф қиламан»,

дейиши мумкин. Ходим эса рози бўлмаслиги мумкин.

Муаммо ходимнинг «йўқ» дейиш ҳуқуқи амалда йўқ қилинганида бошланади.
Агар иш берувчида ходимни қонунга мувофиқ ишдан бўшатиш учун ҳақиқий ва етарли асос мавжуд бўлса, унинг:
«Келишув асосида кетсангиз, сизга фалон миқдорда компенсация тўлаймиз»,

деб таклиф бериши ўз-ўзидан мажбурлаш ҳисобланмайди.
Бу — музокара бўлиши мумкин.

Аммо иш берувчида қонуний асос бўлмаган ҳолда: «Имзо қўй, акс ҳолда сени барибир ишдан бўшатаман»
деб қўрқитиш бошқа масала.
Чунки бундай ҳолатда «келишув» ходимнинг эркин танлови эмас, балки иш берувчининг босими натижасига айланиши мумкин.

Амалиётда баъзан «Ходим имзо қўйганми? Қўйган. Демак, рози бўлган» деган ёндашув учрайди. Лекин ҳуқуқий муносабатларда имзонинг ўзи ҳар доим ҳам эркин ироданинг мутлақ исботи эмас. Имзо — келишувнинг ташқи белгиси. Суд имзонинг ортида нима турганини ҳам кўриши керак.

Меҳнат кодексининг 157-моддадаги келишув институти ходим билан келишиш воситасидан эмас, иш берувчининг меҳнат қонунчилигидаги кафолатларни четлаб ўтиш воситасига айланиб қолмаслиги керак.

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 🔥 4
  • 👍 1
Post #130 81
Таълим: битта вазирликми ёки иккита?

Дунёда мактаб таълими ва олий таълимни бошқаришнинг иккита модели бор. Қайси давлатда қайси бири амал қилади?

Алоҳида вазирликлар бор:
▪️ Россия (2018 йилдан)
▪️ Қозоғистон (2022 йилдан)
▪️ Туркия: олий таълимни алоҳида Олий таълим кенгаши (YÖK) бошқаради
▪️ Франция: ҳукуматлар алмашганда тузилма ўзгариб туради, гоҳ бирлашади, гоҳ ажралади

Ягона вазирлик :
▪️ МДҲда: Беларусь, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон (2022 йилда бирлаштирилган), Грузия, Арманистон, Молдова
▪️ Дунёда: Япония, Хитой, Жанубий Корея, Сингапур, Финляндия, Эстония, Буюк Британия (Англия)

Қайси бири самаралироқ?
Вазирликлар сони таълим сифатини ҳал қилади, деган илмий исбот йўқ. Шунга қарамай, PISA рейтингида юқори ўриндаги кўплаб давлатларда ягона вазирлик модели амал қилади.

Ягона вазирликнинг афзаллиги: мактаб ва ОТМ ўртасида узвийлик кучли бўлади, ўқитувчи тайёрлаш ва қабул тизими бир марказдан мувофиқлаштирилади.

Шу билан бирга, таълим сифатини ўқитувчи салоҳияти, молиялаштириш, ислоҳотларнинг изчиллиги белгилайди.

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
Post #129 121
ХОДИМИНИ НОҚОНУНИЙ ИШДАН БЎШАТГАН БАНК СУДДА ЮТҚАЗДИ

Азизжон Бахромов пойтахтдаги банклардан бирида катта менежер бўлиб ишларди.

У ишдан бўшаш ҳақида ариза берди.
Аммо огоҳлантириш муддати тугамасидан олдин фикрини ўзгартирди — аризасини қайтариб олди ва ишини давом эттириш истагини ёзма равишда билдирди.

Лекин шунга қарамай, иш берувчи
«Ариза бергансан — бўлди, ишдан кетасан» деб, ходимини ишдан бўшатиб юборди.

Меҳнат кодексининг 160-моддаси ходимга огоҳлантириш муддати давомида ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қайтариб олиш ҳуқуқини беради.

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси М.Бобораимова томонидан ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, уни ишга тиклаш ҳақида адолатли қарор қабул қилинди. Бу учун судьяга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 👏 3
Post #128 116
Судда ютиб чиқдик.
 
Савдо компаниясида ишлаган Мурат Юлдашевни иш берувчиси лавозим йўриқномасидаги вазифаларини лозим даражада бажармаган деб, ишдан бўшатиб юборган эди.
 
Қизиқ томони, Мурат аслида лавозим йўриқномаси билан белгиланган тартибда таништирилмаган эди.
 
Қолаверса, компаниянинг Ички меҳнат тартиб қоидалари белгиланган тартибда тасдиқланмаган ва оқибатда қоуний кучга эга бўлмаган бўлиб чиқди.

Бундай ҳолатда эса, Олий суднинг 26-сонли қарори 36-бандига кўра, ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлашга доир МК 296-моддаси талаблари бузилган бўлса, ходимни МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлиши белгилаб қўйилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Г.Джумаева низони кўриш давомида иш берувчининг ҳаракатларида яна бир қатор бошқа қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади ва даъвогар фойдасига жами 250 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ва товон пули ундириш ҳақида адолатли қарор қабул қилди.

https://t.me/advokatElyor
  • 👍 12
  • 🔥 5
  • ❤‍🔥 1
  • ⚡ 1
  • 👏 1
Post #127 137
  • 👍 2
  • 🔥 1
Post #126 140

Forwarded from Musulmonbek

Bitta shaxsning g‘ayriqonuniy harakati uchun qirqqa yaqin fuqaro ikki yillab sarson bo‘ldi. Buning ustiga, davlat pulidan ularga 30 milliard so‘m to‘lab berilishi ham kerak bo‘lmoqda.

Qaysi rahbar o‘sha xodimlarni noqonuniy bo‘shatgan bo‘lsa, ularga yetkazilgan zararni o‘z cho‘ntagidan to‘lab qo‘ysin.

Qani, ko‘ramiz, mansabdor shaxsning qonunga xilof qarori oqibatida fuqarolarga yetkazilgan zararni qoplash bo‘yicha chiqarilgan qonun ishlarmikan?
YouTube “Migratsiya ishi”ga Bosh prokuratura aralashdi: qirqqa yaqin jabrlanuvchi, qariyb 30 mlrd so‘m zarar Ikki yilga yaqin sargardonlikdan so‘ng noqonuniy ishdan bo‘shatilgan qirqqa yaqin xodim qayta ishga tiklanadigan va ularga qariyb 30 milliard so‘m to‘lanmagan ish haqi hamda kompensatsiya Migratsiya agentligidan undirib beriladigan bo‘ldi. Xo‘sh, masala nimada?…
  • 🔥 1
  • 🤔 1
Post #125 138
РАҲБАР ТАЗЙИҚ ЎТКАЗСА — ШИКОЯТ УНИНГ ЎЗИГА ҚАЙТИБ БОРМАЙДИ

Иш жойида раҳбарнинг тазйиқи, руҳий босими, камситиши, шаҳвоний шилқимлиги ёки зўравонлигига дуч келган ходимлар учун янги электрон механизм жорий этилмоқда.

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига кўра, 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади.

Портал орқали:
🔹 тазйиқ ва зўравонлик ҳақида онлайн шикоят қилиш;
🔹 мурожаатни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва ахборот алмашиш;
🔹 текширув натижалари ва кўрилган чораларни электрон тизимда сақлаш;
🔹 маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлса, мурожаатни «112» орқали ваколатли органга юбориш имконияти яратилади.

Агар тазйиқ ёки зўравонлик ҳақидаги шикоят Портал учун масъул ходим, унинг бевосита раҳбари ёки ташкилот мансабдор шахси устидан бўлса, бундай мурожаат автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.

Яъни, шикоят қилинган раҳбарнинг ўзи шикоятни «кўриб чиқиб», ўз ҳаракатига баҳо бермайди.

Қарорда ички меҳнат тартиби қоидаларига қуйидагиларни киритиш тавсия этилган:
— тазйиқ, руҳий босим, камситиш ва мурожаат қилгани учун ходимни таъқиб қилишни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолаш.

Энг муҳими — шикоят қилган ходимнинг ўзи «муаммо»га айланмаслиги керак.

Шунинг учун қарорда нафақат тазйиқ ва зўравонликнинг ўзига, балки шикоят қилган ходимни таъқиб қилишга ҳам алоҳида ҳуқуқий баҳо бериш механизми назарда тутилмоқда.

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 👍 3
  • 🔥 1
Post #124 141
ҚҚСДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ХИЗМАТЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

Тадбиркорлар орасида шундай қараш бор:
«Товар ёки хизмат сотилдими — демак, албатта ҚҚС ҳам бор».

Аслида эса Солиқ кодексининг 243-моддасида айрим товар ва хизматларни реализация қилиш бўйича айланмалар солиқ солишдан озод қилиниши белгиланган.

Масалан:
👶 Мактабгача таълим — болаларга қараш бўйича айрим хизматлар;
🏥 Тиббий ва ижтимоий хизматлар — беморлар ва кексаларни парвариш қилиш;
🎓 Таълим хизматлари — мактаб, профессионал ва олий таълим, малака ошириш, айрим қўшимча таълим хизматлари;
🏕 Санаторий ва соғломлаштириш хизматлари;
🏠 Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган айрим хизматлар;
🏢 Кўп квартирали уйларни бошқариш, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлашга оид айрим хизматлар;
💰 Айрим молиявий ва суғурта хизматлари;
🦽 Ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва айрим хизматлар;
⚰️ Дафн маросимига оид айрим хизматлар;
🤝 Меценатлик кўмаги доирасида бериладиган товар ва хизматлар;
🏛 Қонунда белгиланган ҳолларда давлат мол-мулкини реализация қилиш.

Агарда Сиз юқорида қайд этилган фаолият турлари билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, ҚҚС солиқлари тўлашдан озод этилган бўласиз.


https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 👍 2
  • 🔥 1
Post #123 136
6 ХОДИМ ИШГА ТИКЛАНДИ

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати муҳим меҳнат низоси бўйича апелляция ажримини қабул қилди.

Низо 6 нафар ходим билан меҳнат шартномалари «Жамоат ишлари жамғармаси» тугатилганлиги сабабли бекор қилингани билан боғлиқ эди.

Биринчи инстация суди ушбу низони кўриб, даъво талабларини рад этганди.

Апелляция инстанцияси эса ишга қонунан ва холисона ёндошиб, биринчи инстанция судининг ноқонуний қарорини бекор қилди.

Натижада 6 нафар ходим аввалги лавозимларига ишга тикланадиган ва жами 1.2 млрд сўмга яқин иш ҳақи оладиган бўлдилар.

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 👍 2
Post #122 224
СИГАРЕТ ЧЕКМАСАНГИЗ ҲАМ, ЗАРАР КЎРИШИНГИЗ МУМКИН

Пассив чекиш — бошқа одам чекиб турган сигарет тутунини нафас орқали қабул қилиш — жиддий хавф.

Тадқиқотларга кўра, 2023 йилда пассив чекиш қарийб 1,7 миллион кишининг эрта вафотига сабаб бўлган.

Айниқса, болалар хавф остида: пассив чекиш уларда нафас йўллари касалликлари ва астма хавфини оширади.

Энг муҳими: пассив тамаки тутунининг хавфсиз миқдори йўқ.

Шунинг учун сигаретни фақат ўзингиз учун эмас, ёнингиздагилар саломатлиги учун ҳам ташлаш керак.


https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 👍 1
Post #121 133
РАҲБАР ТОПШИРИҒИНИ ҲАМ ЧЕГАРАСИ БОР

Баъзи ходимлар Иш берувчилари уларга хизмат вазифаларига кирмайдиган топшириқлар беришларидан шикоят қилиб мурожаат қиладилар.

Ҳа, ходим раҳбарнинг қонуний топшириқларини бажариши шарт. Аммо бу раҳбарга ходимга истаган ишини юклаш ҳуқуқини бермайди.

Бир ишда юрисконсультга назорат-касса техникаси бўйича маълумот йиғиш учун хизмат сафарига бориш топширилди, тегишли буйруқ ҳам чиқарилди. Ходим бундан бош тортгани учун унга ҳайфсан берилди.

Суд эса ҳайфсанни ноқонуний деб топди. Сабаби, ушбу вазифа ходимнинг меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномаси ва бошқа локал ҳужжатларида назарда тутилмаган эди.

Бу масалада Меҳнат кодексининг 531-моддаси муҳим.

Унга кўра, ходим ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида, иш берувчининг талабига кўра меҳнат шартномасида назарда тутилмаган ишни бажаришни рад этиши мумкин. Бу ҳақда иш берувчини ёки бевосита раҳбарини ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

Демак, ходим ҳар қандай топшириқни бажаришга мажбур эмас. Аввало, топшириқ унинг меҳнат вазифаси доирасида эканлигига қаралади.
Буйруқнинг мавжудлиги уни автоматик равишда қонуний қилиб қўймайди.

Шу сабабли, агарда иш берувчи:

🔹 меҳнат шартномасида назарда тутилмаган ишни;
🔹 қонунга хилоф бўлган ишни;
🔹 ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ҳаракатларни;
🔹 ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни талаб қилса, ходим уларни бажаришни рад этиши мумкин.

https://t.me/advokatElyor
  • 🔥 3
Post #120 151
#КУН ҲИКМАТИ

«Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.»

— Габриэл Гарсиа Маркес

Баъзан ҳаётнинг энг муҳим сабоқларини тушунганимизда, улардан фойдаланиш учун энг яхши фурсат аллақачон ўтиб кетган бўлади.

Ёшликда бизга тажриба етмайди, тажриба орттирганимизда эса вақт камаяди.

Балки ҳаётнинг ҳикмати ҳам шундадир — инсон ҳар бир ёшда ўз вақтида қадрлашни ўрганиши керак.

https://t.me/advokatElyor
  • 👍 1
Older posts →

About this channel

How can I read @advokatelyor without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Элёр Абдуллаев | Адвокат: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Элёр Абдуллаев | Адвокат have?
Элёр Абдуллаев | Адвокат (@advokatelyor) has 125 subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Элёр Абдуллаев | Адвокат know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →