Судда ютиб чиқдик.
Савдо компаниясида ишлаган Мурат Юлдашевни иш берувчиси лавозим йўриқномасидаги вазифаларини лозим даражада бажармаган деб, ишдан бўшатиб юборган эди.
Қизиқ томони, Мурат аслида лавозим йўриқномаси билан белгиланган тартибда таништирилмаган эди.
Қолаверса, компаниянинг Ички меҳнат тартиб қоидалари белгиланган тартибда тасдиқланмаган ва оқибатда қоуний кучга эга бўлмаган бўлиб чиқди.
Бундай ҳолатда эса, Олий суднинг 26-сонли қарори 36-бандига кўра, ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлашга доир МК 296-моддаси талаблари бузилган бўлса, ходимни МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлиши белгилаб қўйилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Г.Джумаева низони кўриш давомида иш берувчининг ҳаракатларида яна бир қатор бошқа қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади ва даъвогар фойдасига жами 250 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ва товон пули ундириш ҳақида адолатли қарор қабул қилди.
https://t.me/advokatElyor
Post #128
122

- 👍 12
- 🔥 5
- ❤🔥 1
- ⚡ 1
- 👏 1