TGViewer
Элёр Абдуллаев | Адвокат Элёр Абдуллаев | Адвокат @advokatelyor · 125 subscribers
Post #141 33
«ОФИСДА ИШЛАЙМАН, МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИНГ МЕНГА АЛОҚАСИ ЙЎҚ»

Кўпчилик шундай ўйлайди. Меҳнат муҳофазаси деганда кўз олдимизга каска кийган қурувчи, завод цехи ёки шахтёр келади. Офисда эса нима хавф бор? Компьютер, стол, стул…
Аслида бу катта хато.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, меҳнат муҳофазаси талаблари мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларга тааллуқли.

Давлат идораси, банк, клиника, ўқув маркази ёки кичик савдо фирмаси, фарқи йўқ.

Иш берувчи ташкилотда:
🔹 меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини жорий этиши;
🔹 меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил этиши;
🔹 йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт.

Офис ходими учун бу нимани англатади?
Низомга кўра иш берувчи, жумладан:
🔹 иш жойида меъёрдаги ҳарорат, иситиш, шамоллатиш ва ёритишни таъминлаши;
🔹 барча бўлимларни тоза ичимлик суви ёки кулер билан таъминлаши;
🔹 овқатланиш ва дам олиш учун жой ажратиши;
🔹 янги ходимга меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ бериши;
🔹 иш жойида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик чораларини кўриши керак.

Демак, қишда совуқ хонада пальтода ўтириш, сувни уйдан кўтариб келиш, тушликни иш столида қилиш «шунақа экан-да» дейиладиган нарса эмас. Булар иш берувчининг мажбуриятлари.

Яна бир муҳим жиҳат: меҳнат муҳофазаси соҳасидаги давлат сиёсатининг биринчи йўналиши — ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги. Иш режаси ҳам, KPI ҳам, тежамкорлик ҳам ундан устун турмайди.
Кейинги постларда бу мавзуларнинг ҳар бирини алоҳида, ҳаётий мисоллар билан кўриб чиқамиз.

❓ Сизнинг иш жойингизда энг кўп учрайдиган муаммо қайси? Ботга ёзинг: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot

#МеҳнатМуҳофазаси

👉 @advokatElyor
More from @advokatelyor
  1. Oct 13, 2026СУДГА БОРИШДАН ОЛДИН НАТИЖАНИ БИЛИШ МУМКИНМИ? Яқинда шундай имконият пайдо бўлади! Олий су…
  2. Oct 12, 2026ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК: СУД ҚАЧОН ЯРАШИШ МУДДАТИНИ БЕЛГИЛАМАЙДИ? Никоҳдан ажрашишда суд, эр-хо…
  3. Oct 9, 2026Фикр ва ишларимиздаги адолат — бу манфаатимизнинг жамият манфаати билан бахтли тасодифан у…
  4. Oct 8, 2026ФУҚАРО ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ КЕЧИКСА — ПЕНЯ ТЎЛАНАДИ Жиноят иши доирасида фуқаро ёки тадбиркорда…
  5. Oct 8, 2026"Бизга KPI ёзилади" Бир давлат ташкилоти билан унинг ходими манфаатида судлашдик. Иш осон…
  6. Oct 8, 2026🌿 КУН ҲИКМАТИ «Биринчи бўлиб ярашиш — бу паст кетиш эмас, балки инсоннинг энг олижаноб хи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →