TGViewer
Элёр Абдуллаев | Адвокат Элёр Абдуллаев | Адвокат @advokatelyor · 125 subscribers
Post #125 138
РАҲБАР ТАЗЙИҚ ЎТКАЗСА — ШИКОЯТ УНИНГ ЎЗИГА ҚАЙТИБ БОРМАЙДИ

Иш жойида раҳбарнинг тазйиқи, руҳий босими, камситиши, шаҳвоний шилқимлиги ёки зўравонлигига дуч келган ходимлар учун янги электрон механизм жорий этилмоқда.

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига кўра, 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади.

Портал орқали:
🔹 тазйиқ ва зўравонлик ҳақида онлайн шикоят қилиш;
🔹 мурожаатни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва ахборот алмашиш;
🔹 текширув натижалари ва кўрилган чораларни электрон тизимда сақлаш;
🔹 маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлса, мурожаатни «112» орқали ваколатли органга юбориш имконияти яратилади.

Агар тазйиқ ёки зўравонлик ҳақидаги шикоят Портал учун масъул ходим, унинг бевосита раҳбари ёки ташкилот мансабдор шахси устидан бўлса, бундай мурожаат автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.

Яъни, шикоят қилинган раҳбарнинг ўзи шикоятни «кўриб чиқиб», ўз ҳаракатига баҳо бермайди.

Қарорда ички меҳнат тартиби қоидаларига қуйидагиларни киритиш тавсия этилган:
— тазйиқ, руҳий босим, камситиш ва мурожаат қилгани учун ходимни таъқиб қилишни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолаш.

Энг муҳими — шикоят қилган ходимнинг ўзи «муаммо»га айланмаслиги керак.

Шунинг учун қарорда нафақат тазйиқ ва зўравонликнинг ўзига, балки шикоят қилган ходимни таъқиб қилишга ҳам алоҳида ҳуқуқий баҳо бериш механизми назарда тутилмоқда.

https://t.me/advokatElyor
Telegram Элёр Абдуллаев | Адвокат Каналда адвокат Элёр Абдуллаевнинг мулоҳазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар учун: https://t.me/savollarmurojaatlar_bot
  • 👍 3
  • 🔥 1
More from @advokatelyor
  1. Oct 13, 2026«ОФИСДА ИШЛАЙМАН, МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИНИНГ МЕНГА АЛОҚАСИ ЙЎҚ» Кўпчилик шундай ўйлайди. Меҳнат…
  2. Oct 13, 2026СУДГА БОРИШДАН ОЛДИН НАТИЖАНИ БИЛИШ МУМКИНМИ? Яқинда шундай имконият пайдо бўлади! Олий су…
  3. Oct 12, 2026ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК: СУД ҚАЧОН ЯРАШИШ МУДДАТИНИ БЕЛГИЛАМАЙДИ? Никоҳдан ажрашишда суд, эр-хо…
  4. Oct 9, 2026Фикр ва ишларимиздаги адолат — бу манфаатимизнинг жамият манфаати билан бахтли тасодифан у…
  5. Oct 8, 2026ФУҚАРО ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ КЕЧИКСА — ПЕНЯ ТЎЛАНАДИ Жиноят иши доирасида фуқаро ёки тадбиркорда…
  6. Oct 8, 2026"Бизга KPI ёзилади" Бир давлат ташкилоти билан унинг ходими манфаатида судлашдик. Иш осон…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →