TGViewer
Channel Public Channel
Advokat Abdullayev | Rasmiy

Advokat Abdullayev | Rasmiy

@advokat_abdullayev

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.

Мурожаат учун: +998900184808
Subscribers
29.3K
Photos
417
Videos
162
Links
893
Recent Posts 20 shown
Post #2546 3.49K
Қамоққа юборган ажрим бекор қилинган эди. Ниҳоят, аёлни озод қилиш ҳақида қарор чиқди

Аввало, Тошкент шаҳар судининг танқидий хабар ва мақолаларга тезкор муносабат билдириб келаётганини эътироф этиш керак. Бу очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик билан мулоқотнинг яхши намунаси. Бундай ёндашув судга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Аввалги мақоламизда бир аёлни қамоққа юборишга асос бўлган суд ажрими бекор қилингани, аммо унинг озодлиги масаласи ҳал этилмагани ҳақида ёзгандик.

Суд бу юзадан расмий муносабат билдирган, биз эса бир саволни ўртага қўйгандик: "Қамоққа юборган ажрим бекор қилинган бўлса, инсонни қамоқда сақлашга қандай ҳуқуқий асос қолади?"

Ниҳоят, масала амалий ечимини топди. Бугун, 2026 йил 12 октябрда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ж.Саидов ишни янгидан кўриб, М.И.ни жазони ижро этиш муассасасидан дарҳол озод қилиш ҳақида ажрим эълон қилди.

Пробация бўлимининг тақдимномаси рад этилиб, хусусий ажрим чиқарилиши ҳам маълум қилинди.

👉батафсил

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 29
  • ❤ 7
  • 🔥 3
  • 👌 1
  • 🕊 1
Post #2545 6.1K
Қоғозга эмас, далилга қараган судьяларга офарин!

Тошкент шаҳар судидаги бир ғалати амалиёт ҳақида ёзгандик. Аёлни қамоққа юборган суд ажрими бекор қилинган, аммо уни қамоқдан озод қилиш масаласи ҳал этилмаган эди.

Энди Фарғона вилояти судининг ажримини қаранг!

Бувайда туман суди А.Х.нинг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирган.

2026 йил 25 августда судьялар Б.Эргашев, Ф.Сиддиқова ва Х.Сотволдиев қуйи суд ажримини бекор қилган ва иш юритишни тугатган.

Энг муҳими шундаки, судьялар масъулиятни ҳам ўз зиммасига олган. Қамоқда ўтказилган муддатни ҳисобга олиб, аввалги жазони давом эттириш ва маҳкумни дарҳол қамоқдан озод қилиш масаласини аниқ ҳал қилган.

Судьяларга офарин!

👉Батафсил

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 65
  • ❤ 26
  • 🕊 6
  • 👌 4
  • 🥴 1
Post #2544 5.65K
Қамоққа юборган ажрим бекор қилинган бўлса, аёлни қамоқда сақлашга энди қандай қонуний асос бор?

Тошкент шаҳри суд амалиётида ғалати бир ҳолатга дуч келяпмиз. Инсонга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш жазоси суд қарори билан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилади. Одам қамоққа олинади.

Кейин юқори инстанция суди ишни текшириб, жазони алмаштириш ҳақидаги ажрим етарлича асослантирилмаганини аниқлайди ва уни бекор қилади.

Шахсни қамоққа юборган суд ажрими бекор қилинган бўлса, уни қамоқда сақлашга энди қайси суд қарори асос бўлмоқда?

Конституциянинг 27-моддаси ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда қамоқда сақланиши мумкин эмаслигини кафолатлайди.

👉батафсил

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 41
  • 💯 12
  • 🔥 9
  • ❤ 7
  • 🕊 2
Post #2543 5.76K
Фирма унинг номида, жиноят эса бошқаларнинг қўлида. Ким жавоб беради?

"Шолғом раҳбар" бўлиш - ўз-ўзидан жиноятчи бўлиш дегани эмас!

Кейинги пайтларда бизга бир мазмундаги саволлар кўп берилмоқда. Фирма бир одамнинг номига расмийлаштирилган, у таъсисчи ва директор сифатида кўрсатилган.

Аммо амалда фирмани бошқалар бошқарган, пул айланмаларини ҳам ўшалар амалга оширган. Кейин эса фирма фаолиятида солиқдан бўйин товлаш, пул маблағларини ноқонуний нақдлаштириш ("обнал") ва бошқа қонунбузарликлар аниқланган.

Хўш, бундай вазиятда ким жавоб бериши керак?

👉батафсил

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 21
  • ❤ 4
  • 💯 4
  • 🕊 1
Post #2542 9.12K
Олий суд раиси қабулида кўтарилган масала: молиявий зарардан растратагача - тўғри қасд ва ғаразли мақсад?

Олий суд раиси Робахон Махмудова 587 нафар фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини эшитган. Бу, албатта, инсонни эшитиш ва унинг важларини бевосита тинглаш борасидаги яхши амалиётнинг давоми.

Биз ҳам қабулда бўлдик. Ҳимоямиз остидаги банк ходимига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан қўйилган айбловга нега принципиал равишда қўшилмаслигимизни тушунтирдик.

Шу фурсатдан фойдаланиб, бир иш доирасидан анча катта бўлган суд амалиётига оид масалани ҳам кўтардик. Бу ҳақда 👉батафсил тўхталдик.

Қарорнинг 25-банди ўзлаштириш ёки растрата мавжудлиги ҳақидаги масалани ҳал қилишда шахс қасди билан мулкни қонунга хилоф ва текинга ўзининг ёки бошқа шахс фойдасига айлантириш қамраб олинганини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланиши кераклигини назарда тутади.

Қарорнинг 26-банди эса принципиал аҳамиятга эга, яъни ғаразли мақсад талон-торожнинг мажбурий белгиси ҳисобланади.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 24
  • ❤ 8
  • 🔥 7
  • 👎 3
  • 🥴 3
Post #2541 10.9K
Сирожиддин Адилов иши: айбловда жавобсиз қолган саволлар

Сирожиддин Адиловга нисбатан тузилган айблов хулосаси бўйича фикр билдириш сўралгач, уни ўрганиб чиқдик.

Айблов оғир. Лекин уни ўқир экансиз, бир муҳим савол очиқ қолади. Пул олингани аниқ бўлса ҳам, у пул айнан жиноий йўл билан олингани етарлича исботланганми?

Чунки материалларнинг ўзида шартномалар тузилгани, видеолар тайёрлангани, мурожаатлар ёритилгани, турли жойларга бориб келингани, адвокатлар жалб қилингани ва давлат идораларига мурожаатлар қилингани кўринади. Демак, воқеага фақат “пул олди, демак, фирибгарлик қилди” деган оддий чизиқ билан қараб бўлмайди.

Жиноят ҳуқуқида эса энг муҳим масала қасд. Яъни Адилов пулни олган пайтдаёқ одамни алдаш ниятида бўлганми? Ёки муайян хизматни бажариш, муаммони ёритиш, мурожаатга кўмаклашиш учун ҳаракат қилган-у, натижа кутилганидек чиқмаганми?

Худди шунингдек, товламачилик бўйича ҳам фақат пул берилгани эмас, пул таҳдид, қўрқитиш ёки мажбурлов натижасида берилгани ишончли далиллар билан тасдиқланиши керак.

Бизга кўра, айблов хулосасининг энг баҳсли нуқтаси ҳам шу ерда. Айрим эпизодларда пул олингани кўринади, аммо унинг айнан фирибгарлик ёки товламачилик йўли билан олингани ҳар бир ҳолатда ҳам шубҳасиз даражада очиб берилмаган.

***
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5 октябрдаги ҳукми билан “Сирожиддин медиа” МЧЖ раҳбари Сирожиддин Адилов 3 нафар фуқарога нисбатан фирибгарлик ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилибди.

Суд ҳукми ҳозирча бизга келиб тушмаган. Шу боис юқоридаги фикрлар суд ҳукмига эмас, айнан айблов хулосаси мазмунига нисбатан билдирилмоқда.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 41
  • 🔥 9
  • ❤ 7
  • 💯 7
  • 🕊 2
Post #2540 8.56K
Жазо қолади, аммо уни Ватанда ўташ имкони пайдо бўлмоқда

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида маҳкумларни бир-бирига топшириш бўйича муҳим Битим ратификация қилинмоқда.

Энди икки давлатда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган фуқаролар муайян шартлар асосида жазонинг қолган қисмини ўз ватанида ўташи мумкин бўлади.

Сенат ялпи мажлисида мазкур Қонун маъқулланди.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 51
  • 👏 2
  • ❤ 1
Post #2539 10.9K
Шикоят яна ўша эшикка қайтмаслиги керак

Ушбу постдаги ҳолатга ўхшаш вазиятлар бизнинг адвокатлик амалиётимизда ҳам тез-тез учраб туради.

Терговчининг ҳаракатидан норози бўлиб шикоят қиласиз, шикоят яна ўша тергов тизимига тушади.

Прокурорнинг қарори ёки ҳаракатидан норози бўлиб, юқори турувчи прокурорга ёзасиз, баъзан мурожаат яна ўша қуйи тузилмага қайтиб келади.

Шунда битта оддий савол туғилади. Шикоят айланиб яна ўша эшикка қайтса, унинг маъноси нима?

ЖПКнинг 358-моддаси кимга шикоят қилиш мумкинлигини белгилаган. Лекин кейинги механизм етарлича аниқ эмас. Ким кўради, қанча муддатда ҳал қилади, нимани текширади, қандай қарор қабул қилади, такрорий шикоят кимга чиқади?

Мана шу масалалар ЖПКда алоҳида ва яхлит тартибда аниқ ёзилиши керак. Чунки шикоят қилиш ҳуқуқининг ўзи кам. Унинг ишлайдиган механизми ҳам бўлиши керак.

Масалан, Қозоғистон ЖПКда бу масала алоҳида институт сифатида тартибга солинган. Шикоятни ким кўриши, муддатлари, прокурор ва суд назорати, ҳатто ўзи устидан шикоят қилинган мансабдорга уни ҳал қилишни топшириш мумкин эмаслигигача белгиланган.

Бизда ҳам ЖПК ҳал қилувчи аниқ субъект, кўриб чиқиш муддати, текшириш тартиби, ўзи устидан шикоят қилинган шахсга қайта юбориш тақиқи, қабул қилинадиган қарорлар, такрорий шикоятни юқори босқичда кўриб чиқиш кафолати
каби аниқ нормалар билан тўлдирилиши керак.

Шунинг учун Халқ қабулхоналари масъуллари ҳам бундай ҳолатларни фақат “тегишлилиги бўйича юбориш” деб эмас, балки тизимли муаммо сифатида кўриб, уни умумлаштириш ва тегишли қонунчиликни такомиллаштириш масаласини ваколатли органлар олдига қўйишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шикоятнинг йўли айланма бўлмаслиги керак. У холис ва ваколатли эшикка олиб бориши керак.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 49
  • 💯 25
  • 👌 2
  • 🕊 2
  • 🤝 1
Post #2538 9.56K
  • 👍 69
  • 👏 6
  • 🤝 2
  • 🔥 1
  • 🕊 1
Post #2537 11.6K
Камера кўрсатади. Болани ким ҳимоя қилади?

Намангандаги воқеа ҳақидаги хабарлар боғчаларда болалар хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Бу ишда ким айбдор эканини суд ҳал қилади. Ҳозир эса барчамиз учун муҳим савол бор. Камера қайд этган хавф ҳақида ким, қачон ва қандай ҳаракат қилади?

Амалдаги тартиблар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мавжуд вазифаларнинг камера ёзуви билан қандай боғланишини аниқ белгилаш керак.

Камера ишдан чиқса, буни ким аниқлайди?Болага оид хавотирли мурожаат тушса, тегишли ёзув қандай ажратиб сақланади? Ёзувга кириш қандай қайд этилади? Тасвирда хавф аломати кўринса, масъул шахс ва ваколатли органларга хабар қандай етказилади? Бу саволларга боғчалар учун аниқ ва ижроси текшириладиган тартиб зарур.

Камера тасвирни сақлайди, қонун ҳаракат қилишни буюради, болани асраш учун эса тасвир билан ҳаракат ўртасида узилиш бўлмаслиги керак.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 57
  • 💯 17
  • 👏 4
  • 🕊 2
  • 👎 1
Post #2536 10.6K
Акмал Шукуров ва судьялар иши: Ярашган инсонлар орқасига нега яна нафрат соламиз?

Икки инсоннинг орасидан гап ўтди. Кўнгиллар оғриди. Кейин улар юзма-юз гаплашди, бир-бирини тушунди, ярашди. Жабрланган инсоннинг ўзи "Даъвом йўқ, енгиллик беринг", деди.

Энди биз нима деймиз? "Йўқ, кечирманг, яна хафа бўлиб юринг", деймизми? Одамнинг кўнгли юмшаса, бунинг нимаси ёмон? Даъвоси йўқлигига ҳам, ярашганига ҳам, бировга яхшилик истаганига ҳам қарши чиқаверсак, эртага кечирим сўраш ва кечиришнинг ўзи танқис бўлиб қолмайдими?

Суд жабрланган инсоннинг сўзини ҳам эшитиб, қолган ҳолатларни қонун бўйича баҳолайди. Унинг "енгиллик беринг" деган илтимосини инобатга олиш жиноятни оқлаш дегани эмас. Бу одамнинг овози судда ҳам эшитилиши дегани.

Акмал Шукуров ва судьялар иши ҳақида гапирганда шуни ҳам ўйлайлик. Ярашган одамлар орасига яна совуқчилик солиш кимга керак?

Нафрат уруғи ўзи ҳам тез кўкаради. Яхшилик уруғини эса асраш керак. У одил судловда ҳам камёб бўлиб қолмасин.

@Advokat_Abdullayev
Telegram Зариф Мирзахмедов | Расмий канал 🎥 ШОВ-ШУВЛАРГА САБАБ БЎЛГАН СУД ЖАРАЁНИ: ВИДЕОЛАВҲА НИМАНИ КЎРСАТАДИ? Мана, сўнгги пайтларда шов-шувларга сабаб бўлган Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг собиқ судьяларига нисбатан айблов қўйилишига асос бўлган ҳолатлардан бири…
  • 👍 52
  • ❤ 9
  • 💯 9
  • 👎 6
  • 👌 2
Post #2535 9.94K
"Оқландингиз" деган сўзни у 13 йил кутди

Бугун Олий суднинг тафтиш инстанциясида самарқандлик Ф. Нарбаевнинг иши кўрилди. У "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ташишларни ташкил этиш бошқармасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми "а" ва "г" бандлари бўйича чиқарилган 2013 йил 18 июндаги айблов ҳукми ва 28 ноябрдаги апелляция ажрими бекор қилинди.

Ф. Нарбаев оқланди. Шу сўзни эшитганда у кутилмаганда йиғлаб юборди. Эркак киши. Суд залида. Ҳамманинг кўз ўнгида.

Баъзан инсон йиллар давомида ичига ютган дардини бир оғиз сўз чиқариб юборади. Бугун ўша сўз "оқландингиз" бўлди. 2013 йилдан бери ўтган вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Лекин бугун Ф.Нарбаевнинг ҳаётида муҳим бир ҳақиқат ўз номи билан айтилди.

Унинг кўз ёши ожизликдан эмас. Бу узоқ кутилган адолатни эшитган инсоннинг кўз ёши.

Видеолавҳа Олий суднинг Telegram каналидан олинди.

@Advokat_Abdullayev
Telegram Oliy sud | Rasmiy kanal Bugun Oliy sudning taftish instantsiyasida «O'zbekiston temir yo'llari» AJ Tashishlarni tashkil etish boshqarmasida bo'lim boshlig'i bo'lib ishlagan samarqandlik F. Narbayevga oid jinoyat ishi ko'rib chiqildi. Sud majlisi yakunida F. Narbayevga nisbatan…
  • 👍 34
  • ❤ 24
  • 🔥 11
  • 👌 3
  • 🕊 2
Post #2534 11.8K
18,59 миллиард сўмлик икки айблов бўйича оқлов ўз кучида қолди

Бугун, 2026 йил 25 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Бош прокурорнинг протестини қаноатлантирмасдан, тафтиш инстанцияларининг ажримлари ўз кучида қолдирилди.

Ҳимоямиз остидаги М. Усмоновнинг фирибгарлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш айбловлари бўйича оқлангани ўз кучида қолди. Натижада жами 18 593 655 100 сўмлик ундиришга асос бўлган икки айблов бўйича М. Усмоновнинг оқлангани сақланиб қолди.

Низонинг фирибгарликка оид эпизоди бўйича ҳалоллик, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик ва диний мезонлар асосида ҳал этишга ҳам уринишлар аввал, терговгача бўлган. Аммо муросага эришилмаган.

Олий суднинг олийлиги мураккаб ишда турли ҳуқуқий позицияларга баҳо бериб, қонун ва далилга таянган якуний сўзни айта олишида намоён бўлади. Мазкур ишда биз шу масъулиятни кўрдик.

👉батафсил

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 75
  • ❤ 13
  • 🕊 4
  • 🔥 3
  • 👎 1
Post #2533 12K
Сиз оқландингиз!

Баъзан инсон биргина гапни эшитиш учун қанча оғир кунларни бошдан кечиради.

Фирибгарлик ва ҳужжат сохталаштиришда айбланган судланувчига оид қуйи судларнинг ҳукми ва ажрими Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида бекор қилинди.

Суд залида "Сиз оқландингиз!" деган сўз янгради. Бу сўзнинг ортида айблов остида яшаган инсоннинг дарди, яқинларининг изтироби ва охиригача адолат излашга етган сабр бор. 2024 йил июль ойидан буён унинг ҳимоясини таъминлаб келаётган адвокат Муҳиддин Рахимовнинг меҳнати ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. У мижози билан бирга шу узоқ йўлни босиб ўтди.

Ҳукмни бекор қилиш мумкин. Аммо инсон бошидан кечирган кунларни ортга қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир айблов синчиклаб текширилиши, ҳар бир инсоннинг овози эшитилиши керак.

@Advokat_Abdullayev
Telegram Toshkent shahar sudlari | Rasmiy kanal #Sud_zalidan “Siz oqlandingiz!” – firibgarlik va hujjat soxtalashtirishda ayblangan sudlanuvchiga oid quyi sud instansiyalarining hukm va ajrimi Toshkent shahar sudi jinoyat ishlari bo‘yicha sudlov hay’ati taftish instansiyasida bekor qilindi Telegram I…
  • 👍 46
  • ❤ 15
  • 🔥 4
  • 👏 4
Post #2532 13K
Ютиб чиқамизми?

Ҳуқуқий ёрдам сўраб келганларнинг кўпчилиги шу саволни беради:
— Ютиб чиқамизми?
— Ҳаракат қилсак, фойдаси бўладими?

Биз ҳеч кимга ғалабани ваъда қилмаймиз. Лекин ишда асос бор бўлса, имконият бор бўлса, очиқ айтамиз. Олдингизда икки йўл турибди. Ё ҳуқуқингиз учун ҳаракат қиласиз, ёки ҳаммасини ўз ҳолига ташлаб қўясиз. Танлов сизники.

Ҳаракат қилсангиз, натижа қандай бўлишини олдиндан ҳеч ким аниқ айта олмайди. Аммо ҳаракат қилмасангиз, сизнинг важингизни ким эшитади? Далилингизни ким кўради? Бузилган ҳуқуқингизни ким тиклашга уринади?

Баъзан одамни мағлубиятдан ҳам кўра бир савол кўпроқ қийнайди. "Ўша пайтда нега ҳеч бўлмаса уриниб кўрмадим?"

Шунинг учун айтамиз. Асос бўлса, ҳуқуқингизни талаб қилинг. Талаб қилинмаган ҳуқуқ бир куни сиздан ўч олиши мумкин.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 72
  • ❤ 22
  • 💯 8
  • 👏 7
  • 🕊 2
Post #2531 12K
Қонунда ўн сутка, Конституцияда 48 соат: Суд нуқта қўйди

Инсонни ушлаб туриб, "прокурорга хабар бердик" ёки "прокурор рухсат берди" дейишнинг ўзи етарли эмас. 48 соатдан кейин унинг эркинлиги ҳақида суд қарор қилиши керак.

Конституциянинг 27-моддасида шу кафолат аниқ ёзилган. Аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддаси чегара тартибини бузган шахсни айрим ҳолларда уч суткагача, шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, прокурор санкцияси билан ўн суткагача ушлаб туришга йўл қўяр эди.

Бу муддатни узайтириш учун суд қарорини олиш тартиби эса назарда тутилмаган.

Омбудсман мурожаати асосида Конституциявий суд 2026 йил 22 сентябрда ушбу қоидани кўриб чиқди ва унинг шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга йўл қўядиган қисмини Конституцияга мувофиқ эмас, деб топди.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 90
  • 💯 14
  • ❤ 9
  • 🔥 3
  • 👌 1
Post #2530 9.79K
Олий суд эшиги очилди. Аммо эшик ҳаммага бир хил очиладими?

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг собиқ ходими, ҳимоямиз остидаги Ҳусан Равшановнинг жиноят иши Олий суднинг тафтиш инстанциясида кўрилади.

Шикоятимизни судлов ҳайъати кўришига эришиш осон бўлмади. Шу жараёнда бир савол яна ўртага чиқди. Нега айни бир суд эшигига бориш учун айблов ва ҳимоя турли йўлдан ўтади?

Амалдаги тартибга кўра, адвокатнинг тафтиш шикоятини аввал Олий суднинг бир судьяси ўрганади. У ажрим чиқаради. Иш ҳайъатда кўриладими ёки йўқми. Прокурор протести учун эса бундай дастлабки саралаш босқичи белгиланмаган.

Ҳуқуқлар тенглиги фақат суд мажлисида икки тарафга сўз бериш билан ўлчанмайди. Ўша мажлисга етиб бориш имконияти ҳам адолатли бўлиши керак.

Равшанов иши Олий судда кўрилади. Бу ҳали ғалаба эмас. Аммо ҳимоя учун муҳим қадам. Энди биз қоғозда қолган важларимизни судлов ҳайъати олдида юзма-юз айтамиз. Ҳар бир саволимизга жавоб сўраймиз.

@Advokat_Abdullayev
  • 🔥 35
  • 💯 22
  • 👍 20
  • ❤ 6
  • 🕊 1
Post #2529 13.6K
Олий суддан адвокатура сари

Ҳа, ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов адвокатлик мақомига эга бўлиш учун малака имтиҳонида иштирок этиш мақсадида тегишли ҳужжатларни тақдим этган.

Бироқ у ҳали малака имтиҳонини топширмаган. Айни пайтда имтиҳон жараёни кутилмоқда.

Маълумот ўрнида Қонунга кўра, адвокат бўлиш истагидаги шахс, одатда, адвокатлик тузилмасида камида уч ой стажировка ўташи ва малака имтиҳонини топшириши шарт.

Аммо судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки давлат ташкилотлари юридик хизмати ходими сифатида юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга шахслар учун истисно бор. Улар адвокатлик тузилмасида стажировка ўтамасдан, тўғридан-тўғри малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.

Демак, Икром Муслимовнинг кўп йиллик судьялик фаолияти уни стажировкадан озод қилади. Аммо адвокатлик мақоми автоматик равишда берилмайди. Бунинг учун у малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши лозим.

@Advokat_Abdullayev
  • 👍 74
  • 🥴 36
  • 🔥 6
  • 💯 4
  • 👌 3
Post #2528 11.5K
Қамоқда айтилган афсус

Қамоқда бир муддат ўтирган генерал ўша ерда адвокатига қараб, оғир хўрсинибди:
— Тергов шу аҳволда эканини олдин билганимда эди, бу соҳада жиддий ўзгаришлар қилган бўлардим...

Сўнг бир оз сукут сақлаб:
— Афсус, — дебди.

Баъзан терговнинг ҳақиқий аҳволи хизмат курсисида ўтирганда эмас, қамоқхона эшиги ортда ёпилганда кўринар экан.

Аммо кеч англанган ҳақиқат, ноҳақ синган инсон тақдирини тиклай олмайди.

@Advokat_Abdullayev
  • 💯 59
  • 👍 35
  • ❤ 10
  • 👏 3
  • 🕊 2
Post #2527 13.5K
Панжара ортида айтилган бир оғиз ҳақиқат

Бугун Зангиота туманидаги мансабдорлар жазо ўтайдиган колонияда бўлдик.

Ҳимоямиз остидаги инсонлар билан учрашиб чиққанимиздан сўнг, шу атрофда айрим юмушлар билан банд бўлиб турган бир маҳкумга кўзимиз тушди. У билан бир оз суҳбатлашдик.

Маълум бўлишича, у бир вақтлар органда, кейин эса ҳокимиятда қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган экан.

Унга бир савол бердик.
— Қамоқдан олдинги ва ҳозирги ҳаётингизни солиштириб, шундай бир сўз айтингки, у кўп нарсани англатсин.

У бир оз ўйланди. Балким, кўз олдидан оиласи ўтгандир… Балким, ортда қолган уйи, фарзандлари, озод кунлари… Балким, ўз қўли билан имзо чеккан қайсидир ҳужжат… Сўнг бошини кўтариб, атиги бир сўз айтди.
— Ҳалоллик…

Шу бир оғиз сўз колониянинг совуқ деворларига урилиб, жуда оғир эшитилди. Бир пайтлар оддийдек туюлган "ҳалоллик" сўзи энди унинг учун бутун бир озодликнинг нархи эди.

@Advokat_Abdullayev
  • 🔥 78
  • 💯 36
  • ❤ 17
  • 👏 16
  • 🕊 4
Older posts →

About this channel

How can I read @advokat_abdullayev without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Advokat Abdullayev | Rasmiy: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Advokat Abdullayev | Rasmiy have?
Advokat Abdullayev | Rasmiy (@advokat_abdullayev) has 29.3K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Advokat Abdullayev | Rasmiy know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →