TGViewer
Channel Public Channel
YURISTKADR

YURISTKADR

@yuristkadr

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Subscribers
57K
Photos
5.2K
Videos
1.1K
Links
3.7K
Recent Posts 13 shown
Post #18449 9.24K
Энг тажрибали ҳокимларимиздан бири бўлган Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири бўлди.

👉@yuristkadr
Post #18448 8.79K
Таълим тизимидаги янги ислоҳот ва янги тайинловлардан сўнг биринчи босқичда вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари раҳбарларининг масаласи кўриб чиқилса керак.

Кейинги босқичдачи дейсизми? У ҳақида кейинроқ.

👉@yuristkadr
Post #18447 9.75K
Таълим ва илм-фан вазири лавозимини Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириш таълим соҳасини энг юқори даражага чиқариш ҳақидаги гапларнинг аниқ исботидир.

👉@yuristkadr
Post #18446 8.07K
“157” га ҳам тўлиқ кафолат йўқ

Бугун ФИБ Юқоричирчиқ туманлараро судидаги катта ишимиз якунига етди. Салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган машҳур компаниянинг директорини ҳимоя қилдим бу судда. Уни МК 157-моддасига асосан, тарафларнинг келишувига билан ишдан бўшатишган эди.

Суд жараёнида бир нечта важларни тақдим этдик. Шулардан бирига тўхталаман. Бўлиб ўтган суд давомида аввал таъсисчиларнинг йиғилиши баёни ва ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқиб, ундан кейин қўшимча келишув тузилганлиги тасдиқланди. Яъни, суд мажлиси давомида кейинги директор мен ҳимоя қилаётган директорнинг уйи томонга эртаси куни ҳам ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни, ҳам қўшимча келишувни олиб борган. Тасаввур қилинг, ишдан бўшаган директор кеча чиққан бўшатиш буйруғи билан танишяптида, шу жойнинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қўшимча келишувга имзо қўйяпти. Унгача қўшимча келишувни кўрмаган. Бу нима дегани? Меҳнат шартномасини МК 157-моддасига асосан бекор қилиш ҳақидаги буйруқ мутлақо асоссиз бўлган. Чунки, аввал қўшимча келишув тузилиб, ундан кейин буйруқ чиқиши керак эди. Бизда эса тескариси бўлган.

Ишни кўриб чиққан судья А.Ёриев биз келтирган важларга қўшилди ва собиқ директорни ўз ишига тиклаш ҳамда 700 млн. сўмга яқин моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Қарор адолатли бўлди, иш виждонан кўриб чиқилди деб бемалол айта оламан. Чунки ишни кўриш чоғида судья Ёриев бир неча бор тарафларни яраштиришга ҳаракат қилди, бунинг учун керагича имкон ва вақт берди. Биз ҳам келишувга ҳаракат қилдик, бироқ, якунга келганда, қарши томон кўнмади. Суд ҳам ноилож ишни мазмунан кўриб, якуний қарорини чиқарди.

Бу казус орқали кузатувчиларимга “157” билан бўшатишда ҳам барибир эътиборли бўлиш кераклигини, бу бўшатишда ҳам ишга тиклашга асос бўладиган хатолар учраши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман.

👉@yuristkadr
Post #18445 7.38K
Судлардаги тарғибот тадбирлари ҳақида

Ҳозир судларга бўлган ишончни ошириш учун суд тизими раҳбарияти томонидан кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Биз ҳам қўллаймиз бундай ишларни. Лекин суддагилар бу йўналишда бошқа идораларга нисбатан икки-уч карра кўпроқ ресурс сарфлашига тўғри келади. Нега бундай деётганимнинг сабабини тушунтираман.

Судларнинг фаолият мақсади бошқа давлат идораларидан жиддий фарқланади. Дейлик, бошқа давлат идораларига битта масала юзасидан битта тараф борса, судларга битта масала юзасидан бир-бирига қарши бўлган иккита тараф боради. Бошқа идорага борган тараф идорадан рози бўлса ҳаммаси жойида ва муаммо йўқ. Бироқ, суд фақат бир томоннинг фойдасига қарор чиқаради, шундай вазиятда зарарига қарор чиққан иккинчи тараф суддан норози бўлиши аниқ. Ва у чиқиб, ижтимоий тармоқда суд ҳақида салбий фикр билдиради. Ва шу тариқа судлар ҳақидаги салбий ва ёмон хабарларни амалда тўхтатиб бўлмайди. Бунинг иложи ҳам йўқ. Чунки суд фаолиятининг ҳусусияти бошқача. Суднинг асосий мақсади низони қонуний асосда ҳал қилишдир. Барчани бирдек рози қилиш эса имконсиз судда.

Кейин, омма психологиясида ёмон хабарлар яхши хабарларга қараганда тез тарқалади ва таъсири ҳам кенгроқ бўлади. Чунки, ғазаб, қўрқув, нафрат ва адолатсизлик хисси одамларни кўпроқ фаоллаштиради. Тармоқларда бундай хабарни ўқиган инсон шунчаки уни ўқиб қўймасдан, изоҳ ёзишга, бошқалар билан мунозара қилишга ва бошқаларга кўпроқ тарқатишга интилади. Яхши ва ижобий ҳабарларни эса кўпинча кундалик ахборот сифатида қабул қилади. Шунчаки ўтказиб юборади кўпинча.

Яъни, суддаги адолат ҳақидаги ўнта ҳабардан аксинча, адолатсизлик ҳақидаги битта ҳабар одамларга кўпроқ тарқалади ва кўпроқ таъсир қилади. Оддий қилиб айтганда, суд ҳақидаги битта ёмон ҳабарнинг ўрнини босиш учун камида ўнта яхши хабар бўлиши керак.

Қизиқ вазият. Ижтимоий тармоқлар хабарларнинг тез ва кўпроқ тарқалиши тармоқдаги турли алгоритмларга ҳам боғлиқ. Уларда эса, фойдаланувчиларнинг реакциялари кўп нарсани ҳал қилади. Яъни, хабар қанчалик хиссиётли бўлса, унга кўпроқ реакция билдирилади ва бу ҳам ўша хабарни оммага кенгроқ тарқалишига сабаб бўлади. Судда ютган томонга қараганда, ютқазган ва норози томонда ҳиссиётлар кучли бўлади. Ютган томон ўзи аслда ҳам шундай бўлиши керак деб, индамай кетиши мумкин. Лекин ютқазган томон буни шундай қолдиргиси келмайди ва ижтимоий тармоқда ўз мусибатини кучли эмоциялар билан билдиради. Баъзан, бундай чиқишлар суд ҳақидаги юзта хабарларнинг ўрнини босиб кетиши ҳам мумкин. Ана шундай вазиятда юзтта яхши хабар тайёрлаш ва уларни оммага тақдим этиш жараёнини тасаввур қилиб кўринг.

Айтмоқчи бўлганим, ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини кенгайтириш суд тизими мутасаддилари учун осон бўлаётгани йўқ.

Судларимиз

👉@yuristkadr
Post #18444 6.64K

Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК — СИЗНИНГ КУЧИНГИЗ!

💼 Юрист, кадрлар ва бухгалтерлар, адвокатлар учун махсус:
Дам олиш кунлари ташкиллаштирилган меҳнат қонунчилиги бўйича малака ошириш курси!

📉 Жарималардан қочинг, ўз ҳуқуқларингизни билинг ва карьерангизда юксалишга эришинг!

🎓 Сиз нима оласиз:
✅ Амалий билимлар ва кейслар
✅ Тажрибали мутахассислардан маслаҳатлар
✅ Малака оширганлик тўғрисида сертификат

⏱️ Жойлар сони чекланган!

10 октятбрдан Шанба - якшанба кунга мўлжалланган ОФЛАЙН КУРСЛАРИМИЗ ЯНГИ ГУРУҲИ БОШЛАНАДИ.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!

Маълумот учун:
📞 +998900108615
📞 +998934444871

👉🏻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube
Post #18441 7.28K

Forwarded from SUDLARIMIZ

Судья нимадан азобланади?

1. Суд фаолиятига аралашишлар ва турли таъсирлардан.
Судьянинг фаолиятидаги энг катта қийинчилик — ҳеч кимга тобе бўлмай, фақат қонунга таяниб қарор қабул қилишдир. Ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ички раҳбарлар ёки нуфузли шахслар томонидан бўладиган яширин ёки очиқ босимлар судья учун ҳақиқий синов. Бу ҳолат судьяга доимий руҳий азоб беради.

2. Ортиқча юкламалардан.
Судда кўриладиган ишлар сони борган ошиб бормоқда. Судья бир кунда ўнлаб фуқаролик, иқтисодий ёки жиноят ишларини кўриб чиқишига тўғри келади. Ҳар бир ишнинг орқасида инсон тақдири турганлиги сабабли, вақт етишмаслиги оқибатида хато қилиб қўйишдан қўрқиш судьяни ҳар доим безовта қилади.

3. Маънавий ва руҳий босимдан.
Судья кундалик фаолиятида жамиятнинг энг оғир қатламлари билан тўқнашади. Суд жараёнида ҳар доим бир томон норози бўлиб қолади. Айниқса, оилавий ажримлар, алимент, уй-жой низолари ёки оғир жиноий ишларда қабул қилинадиган қарорлар судьядан катта руҳий куч талаб қилади. Доимий равишда одамларнинг дард-аламини ва уларнинг норозилигини эшитиш судьяда кучли психологик чарчоқни келтириб чиқаради.

4. Қонунчиликдаги ноаниқликлардан.
Баъзида қонун ҳужжатларида бир-бирига зид келувчи нормалар учраб туради. Қонуннинг аниқ шарҳланмаганлиги ёки ундаги бўшлиқлар судьяни "қайси нормани қўлласам экан" деган иккиланиш қаршисида қолдиради. Шахсий виждон ва қуруқ қонун талаби ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам ични тирнайдиган ҳолатлардан биридир.

5. Сохта гувоҳлар ва далилларнинг етарли эмаслигидан.
Одил судловни амалга оширишда судья фақат тақдим этилган ҳужжатлар, далиллар ва кўрсатмаларга таянади. Сохта жабрланувчилар, сохта гувоҳлар ёки тергов томонидан чала йиғилган далиллар ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштиради. Судья кимдир ёлғон гапираётганини ич-ичидан сезиб турса-да, агар буни исботловчи юридик асос бўлмаса, ҳужжатга қараб ҳукм чиқаришга мажбур бўлади. Бу ҳам бир азоб.

👉@sudlarimiz
Post #18440 7.12K
#миграция

Миграция агентлиги яна ислоҳ қилинади деб эшитдим.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ўрнида янгитдан яна бошқа бир давлат ташкилоти ташкил қилинади дейишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги бундан 2 йил аввал Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўрнида қайта ташкил этилган эди.

👉@yuristkadr
Post #18439 7.45K
#намуна

Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузган ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақида Касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилиш баённомасидан намуна.

👉@yuristkadr
Post #18430 8.06K
75 йиллик тарих, замонавий технологиялар ва адолат сари янги қадамлар
Тошкентда Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 75 йиллигига бағишланган «Суд экспертизасининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда адлия, прокуратура, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Олий суд раҳбарияти ҳамда ўндан ортиқ хорижий давлат делегациялари иштирок этмоқда.
🔹 75 йиллик тараққиёт йўли. 1951 йилда кичик криминалистика лабораторияси сифатида фаолият бошлаган Марказ бугун замонавий илмий-эксперт муассасасига айланди.
🔹 Рақамлар ортидаги натижалар. Ўтган йилда 22 мингдан ортиқ, жорий йилнинг 9 ойида эса 21 мингдан зиёд экспертиза ўтказилди. Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда 500 млрд сўмлик ноқонуний товарлар айланишининг олди олиниб, бюджетга қарийб 100 млрд сўм қўшимча тўловлар ундирилди.
🔹 Илм-фан ва рақамли технологиялар. Ҳиндистон билан ҳамкорликда Рақамли суд экспертиза ва тадқиқот маркази ишга туширилди. Сунъий интеллект, рақамли далиллар ва Deepfake технологияларини аниқлаш каби замонавий йўналишлар ривожлантирилмоқда.
🔹 Халқаро тажриба ва ҳамкорлик. Туркия, Швейцария ва БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) вакиллари иштирокида илғор тажрибалар, инновацион ечимлар ва экспертлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Суд экспертизаси — бу шунчаки илмий хулоса эмас. Унинг ортида инсон тақдири, қонун устуворлиги ва адолатга бўлган ишонч туради.
75 йиллик тарих эса ана шу масъулият, изланиш ва тараққиёт йўлининг ёрқин ифодасидир.
Older posts →

About this channel

How can I read @yuristkadr without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for YURISTKADR: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does YURISTKADR have?
YURISTKADR (@yuristkadr) has 57K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does YURISTKADR know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →