TGViewer
YURISTKADR YURISTKADR @yuristkadr · 57K subscribers
Post #18445 8.05K
Судлардаги тарғибот тадбирлари ҳақида

Ҳозир судларга бўлган ишончни ошириш учун суд тизими раҳбарияти томонидан кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Биз ҳам қўллаймиз бундай ишларни. Лекин суддагилар бу йўналишда бошқа идораларга нисбатан икки-уч карра кўпроқ ресурс сарфлашига тўғри келади. Нега бундай деётганимнинг сабабини тушунтираман.

Судларнинг фаолият мақсади бошқа давлат идораларидан жиддий фарқланади. Дейлик, бошқа давлат идораларига битта масала юзасидан битта тараф борса, судларга битта масала юзасидан бир-бирига қарши бўлган иккита тараф боради. Бошқа идорага борган тараф идорадан рози бўлса ҳаммаси жойида ва муаммо йўқ. Бироқ, суд фақат бир томоннинг фойдасига қарор чиқаради, шундай вазиятда зарарига қарор чиққан иккинчи тараф суддан норози бўлиши аниқ. Ва у чиқиб, ижтимоий тармоқда суд ҳақида салбий фикр билдиради. Ва шу тариқа судлар ҳақидаги салбий ва ёмон хабарларни амалда тўхтатиб бўлмайди. Бунинг иложи ҳам йўқ. Чунки суд фаолиятининг ҳусусияти бошқача. Суднинг асосий мақсади низони қонуний асосда ҳал қилишдир. Барчани бирдек рози қилиш эса имконсиз судда.

Кейин, омма психологиясида ёмон хабарлар яхши хабарларга қараганда тез тарқалади ва таъсири ҳам кенгроқ бўлади. Чунки, ғазаб, қўрқув, нафрат ва адолатсизлик хисси одамларни кўпроқ фаоллаштиради. Тармоқларда бундай хабарни ўқиган инсон шунчаки уни ўқиб қўймасдан, изоҳ ёзишга, бошқалар билан мунозара қилишга ва бошқаларга кўпроқ тарқатишга интилади. Яхши ва ижобий ҳабарларни эса кўпинча кундалик ахборот сифатида қабул қилади. Шунчаки ўтказиб юборади кўпинча.

Яъни, суддаги адолат ҳақидаги ўнта ҳабардан аксинча, адолатсизлик ҳақидаги битта ҳабар одамларга кўпроқ тарқалади ва кўпроқ таъсир қилади. Оддий қилиб айтганда, суд ҳақидаги битта ёмон ҳабарнинг ўрнини босиш учун камида ўнта яхши хабар бўлиши керак.

Қизиқ вазият. Ижтимоий тармоқлар хабарларнинг тез ва кўпроқ тарқалиши тармоқдаги турли алгоритмларга ҳам боғлиқ. Уларда эса, фойдаланувчиларнинг реакциялари кўп нарсани ҳал қилади. Яъни, хабар қанчалик хиссиётли бўлса, унга кўпроқ реакция билдирилади ва бу ҳам ўша хабарни оммага кенгроқ тарқалишига сабаб бўлади. Судда ютган томонга қараганда, ютқазган ва норози томонда ҳиссиётлар кучли бўлади. Ютган томон ўзи аслда ҳам шундай бўлиши керак деб, индамай кетиши мумкин. Лекин ютқазган томон буни шундай қолдиргиси келмайди ва ижтимоий тармоқда ўз мусибатини кучли эмоциялар билан билдиради. Баъзан, бундай чиқишлар суд ҳақидаги юзта хабарларнинг ўрнини босиб кетиши ҳам мумкин. Ана шундай вазиятда юзтта яхши хабар тайёрлаш ва уларни оммага тақдим этиш жараёнини тасаввур қилиб кўринг.

Айтмоқчи бўлганим, ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини кенгайтириш суд тизими мутасаддилари учун осон бўлаётгани йўқ.

Судларимиз

👉@yuristkadr
More from @yuristkadr
  1. Oct 10, 2026Парламентлараро Иттифоқнинг 153-Ассамблеяси доирасида Сенат Раиси Танзила Нарбаева Самарқа…
  2. Oct 10, 2026Дугонамнинг 3 нафар қизи бор, 13, 15, 17 ёш улар. Дугонам қизларини казо казоларга узатиш…
  3. Oct 10, 2026“YURIST VA KADR” NTMда дарсларимиз давом этмоқда! 📚Марказимизда бугунда 2 та гурух билан…
  4. Oct 10, 2026Эркинжон Турдимовнинг янги Таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинлангани плюсми ёки мин…
  5. Oct 10, 2026Post #18455
  6. Oct 10, 2026Савол: Менга қисқартириш бўйича огоҳлантириш хати беришди. Мен қисқартириш сабабли ишдан б…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →