TGViewer
Channel Public Channel
«YURIST VA KADR» NTM

«YURIST VA KADR» NTM

@kadr_yurist

«YURIST VA KADR» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси

Курсларга ёзилиш учун:

+99890-010-86-15
+99893-444-48-71
Subscribers
6.41K
Photos
3.6K
Videos
727
Links
3.8K
Recent Posts 20 shown
Post #13111 366
❓ Ҳомиладорлик ва туғиш таътили («декрет»)га чиқиш учун ариза ёзиш шартми?

Менга бир маслаҳатингиз керак. Мен кечадан декретга чиқдим. Больницада ишлайман, «больничный» берсам, кадр «главврач номига Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингизни сўрайман деб ариза ёзинг» деяпти. Шу тўғрими, мен таътилга чиқадиганим йўқ-ку?

👩‍🍼 Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ходимнинг хоҳишига кўра ёки раҳбардан рухсат олиш орқали эмас, балки тиббиёт муассасаси томонидан бериладиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида бериладиган ижтимоий таътил ҳисобланади. Нафақа эса Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан тўлаб берилади.

✅ Тиббиёт муассасасидан берилган касаллик варақаси ходимнинг ҳомиладорлик таътилига чиқиши учун етарли асос ҳисобланади.

✅ МК 404 ва 239-моддаларига кўра, иш берувчи тақдим этилган варақа асосида ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириши ва бу даврда ходимнинг иш жойи (лавозими)ни сақланиши шарт.

📌 Эсда тутинг! Юқоридаги ҳолатда ходимдан ариза талаб қилиш қонунга зид. Бу ижтимоий таътил бўлиб, иш берувчи меҳнатга лаёқатсизлик варақасини асос қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилини бериш учун буйруқ чиқариши шарт!

Экспертимиз Раъно Исамитдинова

👉@yuristkadr
Post #13110 433
ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК — СИЗНИНГ КУЧИНГИЗ!

💼 Юрист, кадрлар ва бухгалтерлар, адвокатлар учун махсус:
Дам олиш кунлари ташкиллаштирилган меҳнат қонунчилиги бўйича малака ошириш курси!

📉 Жарималардан қочинг, ўз ҳуқуқларингизни билинг ва карьерангизда юксалишга эришинг!

🎓 Сиз нима оласиз:
✅ Амалий билимлар ва кейслар
✅ Тажрибали мутахассислардан маслаҳатлар
✅ Малака оширганлик тўғрисида сертификат

⏱️ Жойлар сони чекланган!

10 октятбрдан Шанба - якшанба кунга мўлжалланган ОФЛАЙН КУРСЛАРИМИЗ ЯНГИ ГУРУҲИ БОШЛАНАДИ.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!

Маълумот учун:
📞 +998900108615
📞 +998934444871

👉🏻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube
Post #13108 549
Ассалому алайкум, шанба ва якшанба яхши дам олинглар, душанбадан меҳнат кодексини такрорлашда давом этамиз😊

Бизда шанба якшанба ҳам дарслар давом этади.

Бу хафта яна бир ЯНГИ ГУРУХНИ КУТИБ ОЛАМИЗ☺️
☺️☺️

Дам олувчиларга мароқли ҳордиқ тилаймиз☺️
Post #13107 679
Марказимизда сертификат топшириш жараёни😊😊😊

Бу кунда бошқача хис туйғу бўлади бизда, уларни кузатиш биз учун ҳам қувончли, ҳам қайғули😞
Барчаларига омад тилаймиз😊😊😊

Кейинги гуруҳларимизда сизни ҳам кутамиз. Вақтингизни фойдали ўтказинг!

Рўйхатдан ўтиш учун 👩‍💻
@yuristkadr_menejer га ёзинг ёки

☎️ 90-010-86-15, 93-444-48-71 га қўнғироқ қилинг.

Курсда кўришгунча!
  • ❤ 1
Post #13105 479

Forwarded from YURISTKADR

#суд_қарори

Суд нотўғри ҳулосага келган.

Ходимни аттестациядан ўта олмаган ва натижада у билан тузилган меҳнат шартномаси малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги муносабати билан МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига кўра бекор қилинган.

Суд ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарган. Суднинг қарори ҳозир қўлимда турибди. Суднинг айрим ҳулосаларини ўқиб ҳайрон қолдим, тўғриси.

Аттестация низомида аттестация комиссияси аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса, комиссия ваколатли экани кўрсатилган. Бу дегани, комиссия таркиби 7 нафар бўлиб, 5 киши қатнашса ҳам комиссия ваколатли бўлади.

Аттестация комиссиясида 6 киши қатнашган экан ва ушбу 6 кишининг барчаси ходимни бир овоздан “аттестациядан ўтмади” деган ҳулосага келган.

Лекин суд “аттестация комиссияси тоқ сонда бўлиши керак эди, лекин 6 кишидан иборат тартибда жуфт сонда бўлиб қолган” деб, аттестацияни ноқонуний бўлган деган хулосага келган.

Бу вазиятда ишни кўрган суд комиссияда кворум бўлганлигига, аттестация низомидаги камида тўртдан уч қисмлик таркиб йиғилганлигига, комиссия таркибидаги барча аъзолар бир хил овоз берганига ҳамда тоқ сондаги таркиб овозлар сони тенг бўлиб қолгандагина зарур бўлишига аҳамият бермаган.

👉@yuristkadr
  • 👍 1
Post #13103 495

Forwarded from YURISTKADR

Ишга тиклашга оид даъво аризага аттестация низоми бўйича алоҳида талаб киритилиши шартми?

МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-банди меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги муносабати билан бекор қилиш асосидир.

Бу асос билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ходимнинг малакасизлиги ва шунга кўра эгаллаб турган лавозимига ёки бажариб турган ишига нолойиқлиги тегишли усуллар билан аниқланиши шарт. Масалан, ходимларнинг малакасини атттестация синовидан ўтказиш ана шундай мақбул усуллардан бири бўлиб, бу усул энг кўп тарқалганидир.

Амалиётда аттестация орқали ходимлар малакасини аниқлаш учун аввал иш берувчи томонидан аттестация низоми тасдиқланади ва аттестация комиссияси тузилади. Бунда ходимлар аттестация комиссияси томонидан, ўша аттестация низомида белгиланган тартиб бўйича аттестациядан ўтказилади. Комиссия қарори ёки хулосаси билан ходим аттестациядан ўтолмаган ва лавозимига нолойиқ деб топилса, дастлаб ходимга бир мунча кам малака талаб этиладиган иш берилади, бундай иш бўлмаса, ёки ходим таклифни рад қилса, меҳнат шартномаси юқоридаги асос бўйича бекор қилинади.

Энди, шундай савол туғиляпти. МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-банди билан ишдан бўшатилган ходим судга ишга тиклаш ҳақида даъво киритишда, аттестация низомини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ҳам алоҳида талаб киритиши шартми?

Шахсан мен буни шарт эмас деб ҳисоблайман. Сабаби, ходим МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-банди билан ишдан бўшатилганда, ўша аттестация низоми ва ундаги тартиблар мазкур асос билан ишдан бўшатишнинг тартиб-қоидаларига киради. Бунда ходим аттестация низомига мувофиқ аттестациядан ўтказилади ва ўша низом асосида эгаллаб турган лавозимига малакасига кўра нолойиқ деб топилади. Бу факт эса ходимни юқоридаги асос билан ишдан бўшатишга асос бўлади.

Қолаверса, Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 29-бандидаги МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига доир талаблар қаторида “аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири бўлиб, у иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади. Бунда судлар аттестацияни ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибга риоя этилганини текширмоқлари керак” деган қоида ҳам бор.


Эътибор беринг, кейинги қоидадаги “ўрнатилган тартиб” – бу ўша аттестация низомидаги қоидалар. Айтмоқчи бўлганим, аттестация низоми МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-банди билан ишдан бўшатиш тартибига кирганлиги сабабли, бу низомга суд ишга тиклашга оид талаб доирасида далиллар мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтайи-назаридан баҳо бериши мумкин.

Яна бир гап. Аттестация низоми ёки ундаги қайсидир қоидалар меҳнат қонунчилигига зид бўлса, биз кўп айтадиган бир масала юзага келади. Бундай ҳолатларда ички ҳужжатда қонунчиликка нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирувчи қоидалар белгиланган бўлиб чиқади. Ва МК 13 ва 17-моддаларига асосан ички ҳужжатдаги, яъни бизнинг мисолда аттестация низомидаги ўша қоида ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди ва судда қўлланилиши мумкин эмас.

Яъни, бу ҳам ишга тиклашга доир судларда аттестация низоми юзасидан алоҳида низолашиш шарт эмас деган фикримизни тасдиқлайди.

👉@yuristkadr
Post #13101 584

Forwarded from YURISTKADR

#фикр

Бугунги аттестация жараёнлари ҳақида танқидий фикр.

➖Эскича аттестация орқали ходимларнинг малакасини аниқлаш мумкинми?

👉@yuristkadr
  • 👍 4
Post #13099 7.72K
ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК — СИЗНИНГ КУЧИНГИЗ!

💼 Юрист, кадрлар ва бухгалтерлар, адвокатлар учун махсус:
Дам олиш кунлари ташкиллаштирилган меҳнат қонунчилиги бўйича малака ошириш курси!

📉 Жарималардан қочинг, ўз ҳуқуқларингизни билинг ва карьерангизда юксалишга эришинг!

🎓 Сиз нима оласиз:
✅ Амалий билимлар ва кейслар
✅ Тажрибали мутахассислардан маслаҳатлар
✅ Малака оширганлик тўғрисида сертификат

⏱️ Жойлар сони чекланган!

10 октятбрдан Шанба - якшанба кунга мўлжалланган ОФЛАЙН КУРСЛАРИМИЗ ЯНГИ ГУРУҲИ БОШЛАНАДИ.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!

Маълумот учун:
📞 +998900108615
📞 +998934444871

👉🏻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube
Post #13097 811
Савол: Корхонамизда аттестация ўтказилди. Бола парваришлаш таътилидан 3 ой аввал ишга чиққан бир ходимамиз аттестациядан ўта олмади. Энди биз у билан тузилган меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилсак бўладими?

Жавоб: Йўқ, айнан шу асос билан бекор қилолмайсиз..
Бу холатни қисқача тушунтираман. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 409-моддасининг 3-қисмида боласи 3 ёшга тўлгунича бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига лойиқ эмаслиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра 161-моддаси 2-қисмининг 3-бандига мувофиқ бекор қилишга ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.


Шу сабабли сиз хозирги холатда ходимангиз билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига асосан бекор қила олмайсиз.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
  • 🔥 1
Post #13095 887
Ассалому алайкум, хаммага.
Жума куни барчамизга хайрли бўлсин 😊

ЯНА МЕҲНАТ КОДЕКСИМИЗНИ ТАКРОРЛАШНИ ДАВОМ ЭТГАН ХОЛДА, 161 моддасини давомидан такрорлаймиз☺️☺️☺️

МШ сини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш мавзуси. Бу модда катта шу сабабли, 2-3 кун ўрганамиз😊
  • 👍 6
Post #13094 883
ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК — СИЗНИНГ КУЧИНГИЗ!

💼 Юрист, кадрлар ва бухгалтерлар, адвокатлар учун махсус:
Дам олиш кунлари ташкиллаштирилган меҳнат қонунчилиги бўйича малака ошириш курси!

📉 Жарималардан қочинг, ўз ҳуқуқларингизни билинг ва карьерангизда юксалишга эришинг!

🎓 Сиз нима оласиз:
✅ Амалий билимлар ва кейслар
✅ Тажрибали мутахассислардан маслаҳатлар
✅ Малака оширганлик тўғрисида сертификат

⏱️ Жойлар сони чекланган!

10 октятбрдан Шанба - якшанба кунга мўлжалланган ОФЛАЙН КУРСЛАРИМИЗ ЯНГИ ГУРУҲИ БОШЛАНАДИ.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!

Маълумот учун:
📞 +998900108615
📞 +998934444871

👉🏻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube
Post #13092 606

Forwarded from YURISTKADR

#казус

Бундай лавозимларни қисқартиришдан аввал “профсоюз” билан келишиш керак

Ходим қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатилди. Бироқ, у бундан норози бўлиб, судга ишга тиклаш ҳақида даъво киритди. Биринчи инстанция суди ходимнинг даъво талабларини рад қилди. Суд бўшатиш жараёни қонуний бўлган деган хулосага келди.

Ходим эса апелляция шикояти берди. Апелляция суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ходимни ўз ишига тиклаш ҳамда унга моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақида янги қарор чиқарди. Бошқача айтганда, ходим апелляцияда ғалабага эришди!

“Нега” деб сўранг. Қаранг, ходим аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун махсус ташкил этилган лавозимда ишлар эди.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида “аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ташкил этилган ёки захирага қўйилган иш ўринларини қисқартириш ёки тугатиш касаба уюшмалари ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади” дейилган.


Тушуниб турган бўлсангиз, иш берувчи томони мана шу жойида жиддий хатоликка йўл қўйган. Яъни, у ходимни махсус ташкил этилган иш ўрнига олганини била туриб, мазкур лавозимни қисқартириш масаласини касаба уюшмаси билан келишмаган. Натижада, қисқартириш факти ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайдиган вазият юзага келган. Сиз бу талабни МК 164-моддасидаги касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнат шартномасини бекор қилишдаги розилиги билан чалкаштирманг. Булар бутунлай бошқа-бошқа талаблар.

Хуллас, апелляция суди ишнинг мана шу жиҳатига эътибор қаратди ва ходимни ишга тиклаш ҳақида адолатли қарор қабул қилди.

👉@yuristkadr
Older posts →

About this channel

How can I read @kadr_yurist without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for «YURIST VA KADR» NTM: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does «YURIST VA KADR» NTM have?
«YURIST VA KADR» NTM (@kadr_yurist) has 6.41K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does «YURIST VA KADR» NTM know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →