TGViewer
YURISTKADR YURISTKADR @yuristkadr · 57K subscribers
Post #17560 18.7K
У вафот этди!

Дилрабо Исматуллаева фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида судья эди. Оладиган ойлигига қаноат қилиб ишлайдиган тўғри инсон эди. Турмуш ўртоғи вафот этиб, 2 нафар норасида болаларини ёлғиз ўзи тарбия қилиб келаётган эди. Барча топган-тутганини болажонларининг яхши таълимига ва уларнинг еб-ичишига сарфлар эди.

Дилрабо ҳақида шундай гаплар эшитганман, иш кўплигидан ишхонада ярим кечагача қарорларини ёзар ва бу вақтда мактаб ва боғчадан олиб келган ёш болалари шу ерда ухлаб қоларди. Ҳам ота, ҳам она эди фарзандларига. Энг муҳими, ўз ишига фидоий судья эди. Дилрабо ҳақида ҳеч қачон ёмон гап эшитмаганмиз.

Афсуски, уни бир фуқаролик иши юзасидан адолатсиз қарор чиқаришда айблашди. Ишдан бўшатиш билан чекланмай, унга нисбатан жиноят иши ҳам очишди. Дилрабонинг судида адвокат сифатида қадрдон укам Хайрулло Қосимов иштирок этди. Ҳайриятки, ЖИБ Ангрен шаҳар суди судьяси Адолат Хамраева ЖКнинг 231-моддаси бўйича уни оқлади. Бечора Дилрабо аслида адолатсиз қарор чиқармаган бўлиб чиқди.

Лекин унгача бўлган ноҳақликни у кўтара олмади, виждони қабул қила олмади. Ўтган хафтада ҳали ёш ва эндигина 47 га қадам қўйган Дилрабо бу оламни тарк этди. Жуда, жуда эрта тарк этди. Афсус. Унга нисбатан бўлган адолатсизликни кўтара олмади. Норасида болалари бутунлай етим бўлиб қолди.

Дилрабо, биламан, бу оламни тарк этаётганингда жондан ортиқ болажонларинг кўз олдингдан кетмаган. Лекин ҳотиржам бўл, сени яхши кўрган инсонлар кўп, уларни асло ёлғизлатиб қўймайди.

Жойинг жаннатда бўлсин, Дилрабо! Сен биз учун энг адолатли судьялардан бири бўлиб қолаверасан.


P/S: Дилрабонинг сўнгги бир йили худдики "Ошкора қотиллик қиссаси"га ўхшайди, ҳамма унинг ҳақлигини билар эди, лекин, томошабин бўлиб кузатиб туришдан бошқа нарсага ярамади.

Илтимос, менга судьяларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақидаги ҳар хил баландпарвоз гапларни гапирманг. Ҳозир улар ҳақида умуман эшитгим йўқ.

👉@yuristkadr
More from @yuristkadr
  1. Oct 13, 2026КЕЧГА ҚОЛГАНЛИГИМ САБАБЛИ МЕНИ ИШДАН БЎШАТИБ ЮБОРИШМОҚЧИ. САВОЛ. Assalomu alaykum yaxshimi…
  2. Oct 13, 2026Post #18471
  3. Oct 13, 2026Раҳбарнинг қарори — ҳар доим ҳам корхона манфаатига мос келмаслиги мумкин Реал амалиётда б…
  4. Oct 12, 2026Сунъий интеллект инсон қирғинига сабаб бўлиши мумкинми? СhatGPT жавоби: Ҳа, сунъий интелле…
  5. Oct 12, 2026Ёмонам оёқ ўтказди, бу манбалар😉 👉@yuristkadr
  6. Oct 12, 2026Ишдан бўшатиш таъқиқланадиган янги вазият ҳақида эшитдингизми? ➖Давлат ташкилоти ходими ме…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →