🏢 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида "“Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари ҳам иштирок этди.
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 21,3 миллион нафар бўлиб, бу жами аҳолининг қарийб 55,7–55,8 фоизини ташкил этади. Шундан иқтисодий фаол аҳоли 15,6 млн. нафар. Расмий банд бўлиб ишлаётганлар эса 8,5 млн. нафарни ташкил этмоқда.
Булар орасида ёшларимиз жуда кўп. Ўзбекистонда 14-30 ёшдагилар сони 10 млн. нафар атрофида. Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан зиёд ёшлар янги куч сифатида кириб келмоқда. Шундай экан, Ўзбекистонда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан биридир.
Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад — меҳнаткашларнинг савол ва таклифларини муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур тавсияларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш йўлларини топишдан иборат бўлди.
Бу йилги саволлар ва муаммоларни шакллантиришда ходимлар томонидан жойларда бевосита кўтарилган таклиф ва муаммолардан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва мурожаатлар орқали келиб тушган таклиф ва муаммолар ҳам таҳлил қилинди.
Батафсил
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube



