TGViewer
Channel Public Channel
Advokat Solijonov | Rasmiy

Advokat Solijonov | Rasmiy

@advokat_solijonov

Мурожаат учун: +998974427100 Телеграм: @Victorbek

Justice Chamber адвокатлик фирмаси - https://www.facebook.com/profile.php?id=100004544025910



❗️Бизда энг муҳими – адвокатлик сири
Subscribers
1.66K
Photos
6
Videos
3
Links
5
Recent Posts 15 shown
Post #22 919
Тинчлик бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти тинчликни ва халқаро ҳуқуқни тарғиб қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Наванетхем Пиллейга берилди. У турли йилларда Халқаро жиноий суд судяси, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бўлиб ишлаган.

Бу йилги лауреат уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва геноциднинг таъқиб қилинишида муҳим рол ўйнади. Пиллей Жанубий Африкадаги Дурбан шаҳрида ҳиндистонлик тамил оиласида таваллуд топган. 1967 йилда ўз юридик фирмасига асос солган. 1980 йилларда у Гарвард университетида таҳсил олган ва 1988 йилда у ерда юридик фанлар доктори даражасини қўлга киритган.

Пиллей 1995 йилда Жанубий Африка Олий судига тайинланган. Тўрт йил ўтиб, у Руанда бўйича Халқаро жиноий трибунал судяси, кейинчалик эса унинг президенти бўлган. Нави 2021–2025 йилларда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудуди бўйича Мустақил халқаро тергов комиссиясига ҳам раислик қилган.

@advokat_Solijonov
  • ❤ 4
  • 👍 2
Post #21 3.9K
❗️ПА раҳбарининг муносабатини нотўғри талқин қилмайлик, илтимос

Намангандаги "педофилия иши" ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўляпти. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам бунга жим қараб туролмади. Муносабат берди. Бироқ айрим фаоллар "педофилга ўлим жазоси бериларкан" деб нотўғри талқин қиляпти. Бу бўйича Саида Шавкатовна аслида нима деди? Мазмун шундай:

"Мен ҳам педофилия учун жазо ўлим бўлишини хоҳлайман, менда ҳам фарзандлар бор, сизларни тушунаман, ҳис қиламан. Аммо, афсуски, қонунчиликда олий жазо сифатида ўлим жазоси назарда тутилмаган. Бизда энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Биз мана шу қонун доирасида таклиф бероламиз. Жазони максимал оғирлаштириш устида ишлаймиз" демоқчи бўлди, шекилли. Мен шундай тушундим.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистонда ўлим жазоси жуда узоқ муҳокамалардан сўнг, 2008 йил 1 январда бекор қилинган. Унинг ўрнига узоқ муддатга ёки умрбодга озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилган. Референдум асосида қабул қилинган конституциянинг 25 моддаси иккинчи қисмида ҳам "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади" деб мустаҳкамлаб қўйилган.

Давлатимиз инсонпарварлик принципига содиқ, жазонинг шавқатсизлигидан кўра муқаррар бўлишини истайди. Шунингдек, давлат фуқарога яшаш ҳуқуқини бермаган, уни олиш қўйишга ҳам ваколатли эмас. Буни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси ҳам тарғиб қилади.

@advokat_Solijonov
  • 👍 37
  • 😁 9
  • ❤ 3
  • 🔥 3
  • 👎 1
  • 😢 1
  • 💯 1
Post #20 2.56K
Адвокат сифатида ўзим ва ҳамкасбларим ўрганаётган, ватандошларнинг ўзлари адолат учун жон жаҳди билан ҳаракат қилаётган, курашаётган суд ишлари, Олий судлардаги "дело"лар сони кўплигини кўриб бир хулосага келяпман.

Барибир Президентимиз Шавкат Мирзиёев даври умидли давр. Тўхтамасанг, курашсанг, ўз ҳаққингни юлиб олса бўладиган давр бўляпти. Тўғри, суд ислоҳотлари давом этиши, судяликка энг кучли, қалбида қонунийлик ва адолат принципи бирга яшайдиган судялар келиши давомий бўлиши керак. Аммо умидли давр, қандайдир. Улар энди тақдирга шунчаки кўнишмаяпти.

Иккинчидан, атрофимдаги ва мен билган янги ва ёш судяларни кўрсам, кўпи ҳалолликни суядиган, жуда кучли ислоҳотларга муҳтож органлардан" ойлиги яхши, ҳалол яшайман, менга етади шу" деб ўтиб келаётганларакан. Шундай қолишсинам. Бу маълум фоизни кўрсатмайди, шахсий кузатувим холос. Асосийси курашдан тўхтамайлик. Ислоҳотнинг муҳим шарти тўхтамаслик ва изчилликдир😎

@advokat_Solijonov
  • 👍 19
  • ❤ 6
  • 💯 2
  • 🕊 1
Post #18 3.06K
Охирги вақтларда адвокатларга босим кучайди. Адвокатнинг фаолиятини ҳимоя қилувчи реал механизмлар йўқ. Ҳудди шу ҳолат четда бўлганда хабар ОАВларда кенг тарқатилар, жамият ва бошқарув бундан хабар топар, ўз муносабатини билдирар, махсус комиссия тузилиб, бу воқеа нима учун қилингани аниқланарди.

Адвокат пора олишда айбланаётган президент вакили бўлган – собиқ ҳоким ҳимоясида. Собиқ ҳокимга амалиёт ўтказилган вақтда ўзи шаҳарнинг бошқа қисмида, хизмати учрашувида бўлгани айтилади. Иккинчидан, 60 минг пора бериш ишида қатнашаётган "жабрланувчи" ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудди шундай ўнлаб жиноят ишида қатнашган. Шубҳалимасми?

Адвокатга бу каби таҳдид аслида қонун устуворлиги ва одил судловга таҳдид ҳисобланади. Бу ҳолатга Бош прокуратура ҳам, Адвокатлар палатаси ҳам муносабат қилиши керак. Манаман деган давлат хизматчилариниям адвокатга эҳтиёжи бўлиб қолишини унутмаслик керак.

@advokat_Solijonov
  • 👍 20
  • 💯 8
  • 💘 2
  • ⚡ 1
  • 🥰 1
  • 🤩 1
Post #16 2.17K

Forwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy

Наманганда адвокатга навбатдаги "сигнал": офис бузилди, аммо ҳеч нарса ўғирланмади

Мустақиллик байрами арафасида Наманганда яна бир адвокатга нисбатан таҳдидга ўхшаш ҳолат юз бергани айтилмоқда.

Адвокат Фарҳод Абдурахмоновнинг маълум қилишича, 26 август куни номаълум шахслар унинг офиси эшигини бузиб, ичкарига ноқонуний кирган. Электр тармоғига шикаст етказиб, хоналарни остин-устун қилиб чиқиб кетишган. Қизиғи, офисдан ҳеч нарса ўғирланмаган.

Маълумот учун: Ф.Абдурахмонов Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими А.Отахўжаевга нисбатан бўлган жиноят ишида дастлабки тергов бошланган кундан буён ҳимоячи сифатида иштирок этаётган фаол адвокатлардан бири.

Айни пайтда, унинг адвокатлик лицензиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда.

Адвокат буни ўзига берилган навбатдаги "сигнал" - Наманганда ишлашига имкон бермаслик ва бошқа ҳудудга кетишга мажбурлашга қаратилган ҳаракат, деб баҳоламоқда.

👉батафсил

@Advokat_Abdullayev
  • 😱 8
  • 🤨 2
  • ❤ 1
  • 😐 1
Post #15 3.41K
Янги Ўзбекистонимизга шунақа виждонли судялар кўпроқ керак. Бунинг учун суд ҳар қандай ҳокимият, сиёсатдан тўла мустақил бўлиши лозим.

Судя: "Уйга кетишга пулингиз борми?". Судянинг қандай инсон эканини мана шу жумлагина тарифлаб турибди.

@advokat_Solijonov
  • 👏 26
  • 👍 12
  • 🥰 3
  • ❤ 1
  • 😁 1
  • 😢 1
  • 🤝 1
Post #14 1.98K
Мижозларимга доим бир гап айтаман. "Мени ўзингиз деб ўйланг, ўзингиздан ҳеч бир гап, детални яшира олмайсиз." Нега бу муҳим?

Биринчидан, суд ва терговда қарши тараф, масалан прокурор кутилмаганда сиз яширган далил ёки фактни ўртага ташласа, адвокат тезкор ва самарали позиция ололмай қолади. Адвокат барча заиф нуқталарни билсагина, уларга қарши раддия ёки асосли далилларни тайёрлай олади.

Иккинчидан, адвокат тўғри стратегия туза олиши учун бу керак. Адвокатлик ҳам шифокордек гап. Қайсидир симтомни айтмасангиз ёки яширсангиз, шифокор нотўғри ташхис қўйиб, сизга жабр етиши мумкин. Адвокат манзарани тўлиқ кўриши жуда муҳим. Яна қайсидир факт сизнинг жиноят даражангизни енгиллаштирувчи ҳисобланишига олиб келишиям бор гап. Шунга уялмай ҳаммасини очиқ айтиш керак.

Учинчидан, мижоз айтган ҳар бир гап адвокатлик сири ҳисобланади. У қонун билан қўриқланади. Адвокат бу маълумотни ошкор қилса, ўзига жабр етказади. Мижозлар унга ишонмай қўяди. Шу сабабли адвокатни ўзингиз деб билишингиз хавфсиз.

@advokat_Solijonov
  • 👍 29
  • ❤ 10
  • 👏 5
Post #13 3.49K
Ростанам нега давлат эътибори кам адвокатурага?

@advokat_Solijonov
  • 👍 31
  • 💯 18
  • 🔥 7
  • ❤ 2
  • 😢 2
  • 👎 1
Post #12 3.38K
Абдумалик ака жуда тўғри саволларни ўртага ташлаган. Адвокатнинг ИИБ биносида ушлаб турилгани бўйича ўрганиш ўтказиш керак. Назорат ўтказиш пункти ходими адвокатни ушлаб туришига нима асос бўлган? Унинг пунктига ким, қачон қўнғироқ қилган ва нима деб топшириқ ёки буйруқ берган? Берилган буйруқ ёки топшириғи қонунийми? Биринчи навбатда ушбу ходимга хизмат текшируви керак. Шунда занжир давоми борми ёки йўқ, кўринади.

Адвокат бу ҳолатни шундай ташлаб қўймаслиги лозим. Ушлаб турилгани ва терговчига раддия бергани ўртасидаги боғлиқликни топиши керак. Адвокатнинг касб фаолиятига аралашиш ноқонуний. Унга тазйиқ ўтказиш жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ерда бир ҳолат бор - терговчига адвокат рад бергач, у бу ҳақда ўша заҳоти юқори турувчи бошлиғига хабар қилганми? Ёки юқоридаги ҳолатни юзага келтирганми? Шуни ўрганиш керак. Бу вазифа ИИВ тегишли бўлими зиммасида.

Ана шу босқичларда терговчи ростанам мансаб ваколати доирасидан чиққанми ёки йўқ , аниқ бўлади. ИИВ Матбуот хизматидан бу борада муносабат кутамиз. Палата ҳам жим турмаслиги шарт. Яна қанақадир адвокатлар бир балоси деган ташкилотам тузилганмиди? У нима иш қилади ўзи? Уларам гапирармикин? Адвокатура жозибадорлиги камайишига жим турмаслиги шарт.

@advokat_Solijonov
  • 💯 31
  • 👍 9
  • 👏 8
Post #11 2.87K
Адвокат Абдумалик Абдуллаев ёзмоқда:

"Бу хабар кишини жиддий ўйлантиради. Айтилишича, Қашқадарё вилояти ИИБда адвокат терговчига рад қилиш ҳақида ариза берганидан кейин, пост ходимларига уни бинодан чиқармаслик бўйича топшириқ берилган. Шу тариқа адвокат ярим соат давомида бинода ушлаб турилган эмиш.

Ҳолат ҳали расман тасдиқлангани йўқ, иккинчи томоннинг изоҳи ҳам берилмади. Шунинг учун олдиндан хулоса қилмаймиз. Фақат бир оддий саволни ўртага қўямиз.

Адвокатни ИИБ биносидан чиқармасликка ким ва қайси қонун асосида ҳақли?

Эшикни ёпиш осон. Аммо қонуний асоссиз ёпилган эшик оддий эшик бўлиб қолмайди, у инсоннинг эркинлигини чеклайди.

Конституциянинг 27-моддасига кўра, ҳеч кимнинг озодлиги қонуний асоссиз чекланиши мумкин эмас. Адвокат бинога ўз хоҳиши билан кирган бўлса, ундан чиқиб кетиши учун кимдандир рухсат сўраши шарт эмас.

"Атиги ярим соат-ку", дейиш мумкин. Аммо эркинлик соат билан эмас, қонун билан ўлчанади. Қонуний асос бўлмаса, ҳатто бир дақиқа ҳам савол туғдиради.

Конституциянинг 142-моддасида эса адвокатнинг касбий фаолиятига аралашиш мумкин эмаслиги, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида экани аниқ ёзилган.

Масаланинг яна бир оғриқли томони бор. Президент 2025 йил 5 март куни мутасаддиларга уч ой ичида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топшириғини берган эди.

Бу вазифа 2025 йил 21 апрелдаги ПФ–71-сонли Фармонда ҳам мустаҳкамланиб, лойиҳани 2025 йил июнь ойига қадар тайёрлаш белгиланди. Масъуллар орасида Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳам бор эди.

Белгиланган муддат ўтганига эса бир йилдан ошди. Таклифлар айтилди, муҳокамалар ўтказилди. Аммо адвокатга тўсқинликни амалда тўхтатадиган таъсирчан механизм ҳали ҳам кўринмаяпти. Топшириқнинг тўлиқ ижро этилгани ҳақида жамоатчиликка аниқ маълумот ҳам берилмади.

Энг ўйлантирадигани, бугун айнан масъул идоралардан бири бўлган ИИБ биносида адвокатнинг чиқишига тўсқинлик қилингани айтилмоқда.

Шунинг учун ҳолат холис текширилиши керак. Кузатув камералари ёзувлари кўрилсин, пост ходимлари сўралсин, "чиқарманг" деган топшириқни ким бергани аниқлансин.

Агар хабар нотўғри бўлса, Қашқадарё вилояти ИИБнинг расмий изоҳи унга нуқта қўяди. Агар тўғри бўлса, қонуний баҳо берилиши шарт.

Чунки ИИБ биноси қонун ҳимоя қилинадиган жой. У ерда адвокат учун эшик ёпилса, бу эшик фақат адвокатга эмас, фуқаронинг ҳимоя ҳуқуқига ҳам ёпилади".

@advokat_Solijonov
  • 👍 35
  • 🔥 7
  • ❤ 5
  • 😁 1
  • 😇 1
Post #9 1.62K

Forwarded from GENERALISSIMUS

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ТЕРГОВЧИСИга адвокат раддия берганлиги сабабли ИИБ биносидан адвокатни чиқариб юбормаслик ҳақида постга топшириқ бериб, адвокатни ярим соат давомида ушлаб ўтиришганмиш.

Ҳуқуқий давлатда шу воқеа содир бўлаётганига ишона олмаяпман.

@u_generalissimus
  • 🤬 13
  • 🤯 4
  • 😁 3
  • 👍 2
  • 🤨 2
Post #8 3.1K
Эҳҳеее "дўстларим" ҳам келишибди. Ҳали сизлар кўрган нечта адолатсиз ва ноқонуний "дело"ларингизни кўтараману. Мунча қўрқасизлар ҳозирдан, ҳаммаси энди бошландию. Бир қадам яқинлашдим сизларга😁

@advokat_Solijonov
  • 👍 62
  • 😁 45
  • 🤣 32
  • ❤ 4
  • 👏 4
  • 🔥 3
  • 💩 2
  • 🖕 2
  • 🫡 2
  • 🍌 1
Post #7 9.31K
Дўстлар, бу ерда адвокатлик фаолиятимдаги янгилик, воқеалар, таҳлил ва тавсиялар билан улашиб бораман.

Содда фикрлашга, қийин юридик тилдан узоқ бўлишга ҳаракат қиламан. Менга қўлловингиз ва ишончингиз жуда керак.

@advokat_Solijonov
Telegram Advokat Solijonov | Rasmiy Мурожаат учун: +998974427100 Телеграм: @Victorbek Justice Chamber адвокатлик фирмаси - https://www.facebook.com/profile.php?id=100004544025910 ❗️Бизда энг муҳими – адвокатлик сири
  • 👍 149
  • 🖕 110
  • 🤡 96
  • 👎 86
  • 💩 78
  • ❤ 23
  • 🔥 22
  • 🤝 17
  • 👏 9
  • 🤮 3
Post #1
Channel created

About this channel

How can I read @advokat_solijonov without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Advokat Solijonov | Rasmiy: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Advokat Solijonov | Rasmiy have?
Advokat Solijonov | Rasmiy (@advokat_solijonov) has 1.66K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Advokat Solijonov | Rasmiy know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →