Ҳамкасбларимиз ютуғи - бизнинг ҳам қувончимиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги фармони билан давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида икки нафар адвокат борлигини кўриб, чин дилдан қувондик.
Қўқон шаҳридаги «Адолат шамчироғи» адвокатлик фирмаси адвокати Абдулхаев Қамбарали - "Содиқ хизматлари учун" медали, Тошкент шаҳридаги "S.Yakubov va advokatlar" адвокатлар ҳайъати адвокати Мирсаатов Миробид Пулатович эса "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Адвокатнинг меҳнати кўпинча кўзга кўринмайди. Унинг ортида уйқусиз тунлар, варақланган юзлаб жилдлар, инсон ҳақи учун айтилган қатъий сўз ва катта масъулият туради. Шу машаққатли меҳнатнинг давлат даражасида эътироф этилиши барчамиз учун қувонарли воқеа.
Қадрли ҳамкасблар, юксак мукофотлар муборак бўлсин! Қувончингизга шерикмиз. Оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг, адолат йўлидаги меҳнатингиз бардавом бўлсин!
@Advokat_Abdullayev
Post #1682
3.22K
Forwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy
- 👍 18
- 👏 4