Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)
Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Post #5275
3.28K

Эркинлар фамилияси муҳокама бўляпти экан.
Чиндан ҳам жуда қизиқ ва ибратли ҳолат.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовни ҳамма билади. Буюк шахс.
Унинг қудаси раҳматлик Эркин Йўлдошевич Қосимов ҳам буюк инсон эди. Машҳур гастроэнтеролог, профессор, ажойиб клиницист, тиббиёт илмининг билимдони, мулоқот санъати устаси, истеъдодли педагог эди. 2000 йилда АҚШ Биография институти томонидан "Йилнинг энг атоқли инсонлари" қаторига, Кембриж халқаро биография мактаби томонидан "ХХ аср интеллектуаллари" китобига киритилган инсон эди.
Ўзбекистонда "Ҳамширалик иши" йўналишининг асосчиларидан бири, ўша пайтлар ТошМИда "Ҳамширалик иши" факультети очилиб, олий маълумоли ҳамширалар тайёрланишининг бошланишига сабабчилардан бири бўлган. Мен у киши раҳбарлик қилган "Ҳамшира" журналида ўз фаолиятимни бошлаганман.
Раҳматли Эркин Йўлдошевич қудаси Эркин Воҳидов билан мулоқотлари ҳақида кўп ажойиб воқеаларни айтиб берар, эндигина филология факультетини битирган мен мазза қилиб эшитардим. Корпоратив тадбирларда эса ўринбосари раҳматлик Абдукарим Усмонхўжаев иков "Ўзбегим" қасидасини айтиб беришар эди.
Эркин Қосимовнинг ўғли Алишер Қосимов машҳур "Касмед" пластик жарроҳлик клиникаси асосчиси, юртимизда "Касмед"гача бирор шундай хусусий клиника бўлганини билмайман.
Шундай оилада дунёга келиб, Ўзбекистоннинг икки буюк Эркини исмини фамилия сифатида олиш - катта бахт, албатта. Ҳожиакбар Алишерович Эркинлар ота-бобосининг касбини эгаллаган – шифокор. Оиланинг яна бир фарзанди Шерзод Алишерович Эркинлар эса Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланибди. Чин дилдан қутлайман ва машҳур оиласи, фамилияси шаънига муносиб ўғлон эканига ишонаман.
Ирсият – буюк куч, тан олмай илож йўқ.
@shahnozxon

- 👏 11
- ❤ 7
- 👍 2