Сергелида 12 яшар қизчанинг мурдаси ўз маҳалласидан топилди.
Бу даҳшат!
Кеча кечқурун телеграм гуруҳларда Янги ҳаёт туманида 12 яшар қизча бедарак йўқолгани ва кўнгиллилар, маҳалла аҳли ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан қидирилаётгани ҳақида хабарлар айлана бошлади. Телеграмда йўқолганларни қидирадиган кўнгиллилар гуруҳида кеча соат 22:30 лар атрофида қидирув эълон қилинди. Гуруҳларга эълонлар тарқатишди, ҳудудга бориб қидиришди. Ҳамма топилсин деб дуо қилди. Онлайн драма, жуда таҳликали онлар бўлди. 😢
Афсуски, кечаси 2:30 ларда қидирув тўхтатилгани, қизчанинг мурдаси маҳалласидан, ўзи яшайдиган уй яқинидан топилгани айтилди.😭😢😭😢
Юқорида маҳалладаги хонадонлардан бирига ўрнатилган видеокузатув камерасидаги ёзувлар. Айтишларича, бу қизча тирик ҳолда акс этган охирги видео. Қизалоқ боши берк кўча томонга юряпти, уйи ўша ерда, ортидан бир эркак унга томон қўлини кўтариб нимадир дегандек ўтяпти (видеолар телеграм гуруҳларда айланиб юрибди).
Шундан кейин қизчани ҳеч ким кўрмаган – кечаси мурдаси уйи яқинидан топилган.
Маҳалла аҳлида ҳар хил гаплар юрибди. Кимлардир гумонланиб ҳибсга олингани, видеодаги эркак аввал қамалиб чиққани айтиляпти. Расмий маълумотни кутамиз.
Ҳозир жиноят иши очилганми, қайси модда бўйича – билмайман. Мен билан боғланган маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар жиддий ташвишда, болаларини кўчага чиқаргани қўрқишаётганини айтишмоқда. Айтишларича, кўчаларга қўйилган камералар ишламайди, асосий маълумотларни кеча шахсий уйлардаги камералардан олишган.
Педофилияга қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Бироқ бизга янаям жиддий чоралар, жиноятнинг олдини олиш механизмлари керак. Реестр, кимёвий кастрация, риск гуруҳлари билан мақсадли ишлашни кучайтириш ва ҳоказо.
Ҳеч ким энди бу қизчани ҳаётга қайтара олмайди. Оллоҳ раҳмат қилсин. Бир оиланинг тақдири тамом ўзгариб кетади – Оллоҳ сабр берсин😭😢😢😢.
@shahnozxon
Post #2897
43.5K