TGViewer
Shahnoza Soatova blogi Shahnoza Soatova blogi @shahnozxon · 4.76K subscribers
Post #5259 1.13K
Самарқандда тўмарислар юриши

Тарихий олимпиадада Ўзбекистон аёллар шахмат терма жамоасиям ўз сўзини айтяпти.

Охирги йил ичида қизларимиз FIDE рейтингида нақд 6 поғона кўтарилиб, дунёда 21-ўрнини эгаллашди! Бу осонликча келмагани аниқ.

Гулруҳбегим Тохиржонова рейтингда кучли саксонликдан жой олган бўлса, ёш ва умидли Афруза Хамдамова эса дунё миқёсида 26-ўринни банд этиб, ўзбек қизларининг салоҳияти қанчалик баланд эканини бутун дунёга намойиш этяпти.

Терма жамоамиз сафида илк бор ёшлардан иборат таркиблар қатнашаётгани қувонарли. Жумладан, атиги 16 ёшли Имомкузиева Нилуфархон ҳам бу йилги Олимпиадада илк бор дебют қилиб, юртимиз шарафини ҳимоя қиляпти.

Аёллар терма жамоамизга Ўзбекистоннинг тарихдаги биринчи аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова капитан ва мураббий сифатида устозлик қиляпти. Тажриба ва ёшлик уйғунлиги мана шундай бўлади!

@shahnozxon
  • 🔥 13
  • ❤ 5
  • ⚡ 2
  • 🎉 2
More from @shahnozxon
  1. Sep 29, 2026Эркинлар фамилияси муҳокама бўляпти экан. Чиндан ҳам жуда қизиқ ва ибратли ҳолат. Ўзбекист…
  2. Sep 29, 2026Зўравонликка учраган болаларга давлат томонидан бепул юридик ёрдам кўрсатилади Олий Мажлис…
  3. Sep 29, 2026“Уч йил давомида 44 та ҳолатда жиноятлар яширилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида тақдим…
  4. Sep 28, 2026Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан шахматчиларимиз фахрий унвон ва мукофотлар билан тақдирл…
  5. Sep 28, 2026Ўзимизнинг "темир" Муштарий Муштарий Мадраҳимова юртимизда Оксфордни битирган кам сонли ин…
  6. Sep 28, 2026Шўрлик зўравонликка учраган гўдакка ўша маҳлуқ педофилдан ортиқроқ зарарни энди ҳеч ким ет…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →