TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 77.8K subscribers
Post #26564 27.8K
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қоқ марказида — Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа ҳудудида жойлашган 1,3 гектарлик ер участкасида [яшил зонада] давлат-хусусий шериклик асосида автотураргоҳ қуришни режалаштирмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақовнинг тегишли қарори қабул қилинган.

Техник шартларда автотураргоҳ билан бирга, “хиёбон ташкил қилиш” режаси ҳам кўзда тутилган бўлса-да, бу шунчаки кўзни шамғалат қилишдан бошқа нарса эмас, деб ўйлаймиз. Шундоқ ҳам хиёбон у ерлар.

Ер участкаси 514 млн сўм билан электрон аукционга чиқарилади. Ер участкасини 10 йил муддатга оладиган хусусий шерик 10 млрд сўмлик инвестиция киритиши керак бўлади.

Шартларга кўра, автотураргоҳда ҳар бир автомобилдан олиниши лозим бўлган тўловларнинг 15%и давлат шеригига, 5%и эса “Пуллик тўхташ жойи” операторига ўтказиб берилади.
More from @davletovuz
  1. Sep 22, 2026Тошкент шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт — Урбанизация миллий қўмитаси Ижтимоий…
  2. Sep 22, 2026Хорижда ўқиш учун 20 минг долларгача таълим кредити олиш мумкин Хорижда ўқишга кириш бир м…
  3. Sep 22, 2026Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди: ➖Адлия полковниги Муратов Жахонгир Дилшатович му…
  4. Sep 22, 2026“Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари (ери билан) сотувга қўйилди Ҳукума…
  5. Sep 22, 2026Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди Нью-Йоркда БМТ Бо…
  6. Sep 22, 2026Бизнесда вақт — бу пул. Пул тушишини кутиб ўтириш даври ўтди Айрим тадбиркорлар терминалда…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →