TGViewer
Channel Public Channel
davletovuz

davletovuz

@davletovuz

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Subscribers
77.8K
Photos
9.6K
Videos
2.5K
Links
12.2K
Recent Posts 8 shown
Post #26558 20.3K
Қонликўл туманидаги 2-сонли мактаб ўқитувчиси Нигора Алламбергенова «Йил ўқитувчиси» танловида ғолиб бўлганини ҳамда 50 минг доллар билан мукофотланганини маълум қилди.

Республика бўйича 208 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.
Post #26556 20.7K
Эмомали Раҳмон Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Бутунжаҳон таэквандо федерациясининг фахрий 9-дан — қора белбоғ соҳиби бўлибди.
Post #26549 26.1K
Қорақалпоғистонга инвестициялар ҳажми ортиб бормоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ва интенсив боғлар фаолияти билан танишилди.

Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт ва рақамли инфратузилма соҳаларидаги йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлганини таъкидлади:

«Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаймоқда. Бу — мамлакатимизга бўлган юксак ишонч ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг амалий тасдиғидир.

​Биз йўлимизда қатъий давом этамиз: сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами бундан-да улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади»


Расмий маълумотларга кўра, ҳудудда $592 млнлик 11 та лойиҳа ишга туширилди ва хорижий ҳамкорлар иштирокидаги $7 млрдлик 47 та янги лойиҳа қурилишига старт берилди. Уларнинг ҳисобига 8 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Post #26548 24K
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевга «генерал-майор» махсус унвони берилди.
Post #26547 24.4K
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.
Post #26545 22.8K
Вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам Нукусда экан. Улар Қорақалпоғистон туманларига бириктирилган. Ҳокимлар ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берибди.
Post #26538 23.9K
Халқ банки: ҳудудлардаги ташаббусдан амалий лойиҳагача

Ҳудудларда иқтисодий фаолликни ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтиришда банкларнинг роли ҳам ўзгармоқда. Президент томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, энди банклардан фақат молиявий ресурс ажратиш эмас, балки маҳаллага тушиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг ташаббусларини аниқ лойиҳаларга айлантиришда бевосита иштирок этиш талаб этилмоқда.

Халқ банки ҳудудларда айнан шу ёндашув асосида ишлашни кучайтирди. Айни кунларда Бошқарув раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар, аҳоли ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан бевосита иш олиб бормоқда.

Жойларда сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб, маҳаллаларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда янги бизнес ва микролойиҳалар шакллантирилмоқда. «Мини технологиялар» ярмаркалари орқали кичик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ускуналар таклиф қилиниб, уларни имтиёзли кредит ва лизинг асосида молиялаштириш механизмлари йўлга қўйилмоқда. Мавжуд бизнесларни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳалар ҳам жойида кўриб чиқилмоқда.

Асосий мақсад – ажратилаётган молиявий ресурсни аниқ иқтисодий натижага: ишлайдиган бизнес, барқарор даромад манбаи ва янги иш ўрнига айлантириш. Халқ банки ҳудудлардаги ишларини айнан шу тамойил асосида ташкил этмоқда.
Older posts →

About this channel

How can I read @davletovuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for davletovuz: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does davletovuz have?
davletovuz (@davletovuz) has 77.8K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does davletovuz know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →