TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 77.8K subscribers
Post #26538 24K
Халқ банки: ҳудудлардаги ташаббусдан амалий лойиҳагача

Ҳудудларда иқтисодий фаолликни ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтиришда банкларнинг роли ҳам ўзгармоқда. Президент томонидан белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, энди банклардан фақат молиявий ресурс ажратиш эмас, балки маҳаллага тушиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг ташаббусларини аниқ лойиҳаларга айлантиришда бевосита иштирок этиш талаб этилмоқда.

Халқ банки ҳудудларда айнан шу ёндашув асосида ишлашни кучайтирди. Айни кунларда Бошқарув раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар, аҳоли ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан бевосита иш олиб бормоқда.

Жойларда сайёр қабуллар ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб, маҳаллаларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда янги бизнес ва микролойиҳалар шакллантирилмоқда. «Мини технологиялар» ярмаркалари орқали кичик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ускуналар таклиф қилиниб, уларни имтиёзли кредит ва лизинг асосида молиялаштириш механизмлари йўлга қўйилмоқда. Мавжуд бизнесларни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳалар ҳам жойида кўриб чиқилмоқда.

Асосий мақсад – ажратилаётган молиявий ресурсни аниқ иқтисодий натижага: ишлайдиган бизнес, барқарор даромад манбаи ва янги иш ўрнига айлантириш. Халқ банки ҳудудлардаги ишларини айнан шу тамойил асосида ташкил этмоқда.
More from @davletovuz
  1. Sep 20, 2026Қонликўл туманидаги 2-сонли мактаб ўқитувчиси Нигора Алламбергенова «Йил ўқитувчиси» танло…
  2. Sep 20, 2026Эмомали Раҳмон Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Бутунжаҳон таэквандо федерациясининг фахр…
  3. Sep 19, 2026“Малика”да iPhone 18 нархлари Манба
  4. Sep 19, 2026Қорақалпоғистонга инвестициялар ҳажми ортиб бормоқда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақал…
  5. Sep 19, 2026Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевга «генерал-майор» махс…
  6. Sep 18, 2026Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →