Хорижда ўқиш учун 20 минг долларгача таълим кредити олиш мумкин
Хорижда ўқишга кириш бир масала, контракт пулини тўлаш эса бошқа. Айниқса, дунёнинг етакчи университетларида таълим олиш арзон эмас.
Шундай вазиятда Халқ банкининг 20 минг АҚШ долларигача таълим кредитидан фойдаланиш мумкин.
Фақат бир муҳим шарти бор: талаба QS, THE ёки ARWU халқаро рейтингларида TOP-300 таликка кирган хорижий университетлардан бирига бакалавриат ёки магистратура босқичига қабул қилинган бўлиши керак.
Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугагандан кейин бошланади ва 7 йил давомида амалга оширилади, йиллик фоиз ставкаси эса 14%.
Хуллас, нуфузли хорижий университетдан қабул хати бор-у, контрактни қандай тўлаш масаласи очиқ турган бўлса, бу имкониятни ҳам кўриб чиқса бўлади.
Post #26575
29.7K