Бизнес ва иқтисодиётда “тезлик” муҳим фактор бўлиб қолди. Anorbank’да охирги 72 соат ичида кузатилган фаоллик шуни кўрсатяптики, масофавий хизматлар одамларнинг кундалик молиявий одатига айланиб улгурган.
ANORBANK’да шу вақт ичида 9 125 та янги карта расмийлаштирилибди. Бу ўртача ҳар 28 сонияда битта янги карта дегани.
Шу 3 кунда очилган омонатлар ҳажми 117 миллиард сўмни ташкил этган. Бу маблағни энг сўнгги моделдаги смартфонларга чақсак, тахминан 4 600 та қурилмага тенг келади. Демак, одамларнинг жамғариш маданияти ҳам ошмоқда.
Валюта айирбошлаш бўйича эса 3 816 та операция амалга оширилган. Ўртача ҳисобда ҳар соатда 53 та операция бажарилган.
Post #26612
21.3K
