Қозоғистонда бугун мотам. Куни кеча мамлакат ҳарбий денгиз кучлари томонидан Каспий денгизида ўтказилаётган машғулот пайти об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви оқибатида 17 нафар ҳарбий хизматчи чўкиб кетган. Ҳозирча уч киши қутқарилган, 12 ҳарбийнинг жасади топилган, яна 2 киши қидирилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган, ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда. Бу Қозоғистонда тинч давр учун энг йирик ҳарбий йўқотиш эканлиги таъкидланмоқда.
UPD.: Ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етибди.
Post #26625
26.3K