Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари олий даражадаги мулоқотлар билан янада мустаҳкамланмоқда. Хусусан, Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашиб, қардош халқларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини таҳлил қилди.
Инсон капиталини ривожлантириш мақсадида Нажмиддин Билол Эрдўғон билан биргаликда Истанбулдаги нуфузли таълим муассасалари фаолияти кўздан кечирилди. Бу ерда ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва уларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантириш бўйича тажриба алмашиш йўлга қўйилмоқда.
Интеллектуал салоҳиятнинг амалий натижаси сифатида эса “Baykar” компаниясининг илғор мудофаа лойиҳалари ўрганилди. Мутахассисларимиз ҳамкорлиги натижасида тез орада Ўзбекистонда ҳам шундай илғор технологиялар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Post #26788
25.1K




