“Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари (ери билан) сотувга қўйилди
Ҳукумат янги хусусийлаштириш дастури доирасида пойтахтнинг қоқ маркази — Юнусобод тумани Матонат маҳалласи, Шароф Рашидов кўчасидаги иккита давлат объектини сотувга чиқарди. Тиллога тенг бу ерлар икки лотда электрон савдога қўйилди.
Биринчи лот 2 гектарлик ҳудудда жойлашган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 436,3 млрд сўм, иккинчи лот эса 1,2 гектарлик объектнинг бошланғич баҳоси эса қарийб 223,9 млрд сўм этиб белгиланган.
Лот ҳужжатларида қайд этилишича, иккала объект ҳам “Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари ҳисобланади.
Post #26573
28.1K
