TGViewer
Channel Public Channel
Segment.uz

Segment.uz

@segmentuz

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Subscribers
74.2K
Photos
6.5K
Videos
1.6K
Links
8.6K
Recent Posts 20 shown
Post #16222 5.25K
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган.

Эртага, 19 октябрь куни, давлат раҳбари Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16221 7.97K
❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади — Ҳукумат қарори

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.

Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.

❌ Чегирма :
▪️ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида;
▪️ Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ;
▪️қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида;
▪️хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида;
▪️ нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.

Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.


Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади.

Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.


Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.


❗️Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16220 7.54K
❗️ Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2026 йил 4 ноябрдан бошланади ва 9 ноябрга қадар давом этади.

❗️ II чорак дарс машғулотлари 2026 йил 10 ноябрдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16219 7.1K
💬«Sedandan so‘ng katta krossoverning boshqaruvi qiyin bo'ladi deb qo‘rqqandim...»

«...Lekin Haval H6’dagi dastlabki uch kunda 360° kamera va avtoturargoh assistenti hamma ishni o‘rnimga bajardi. Oila bilan shahar tashqarisiga chiqqanimizda esa qulaylikdan muammo bo'lmaydi»

— Haval H6 egasidan


Haval H6'ga oʻtish va qulaylikni shaxsan his qilish bugunning oʻzida mumkin — maxsus shartlar bilan:
🔘 0% — yillik stavka
🔘 30% dan — boshlang‘ich to‘lov
🔘 30 oygacha — dastur muddati
🔘 5 yil yoki 150 000 km — kafolat


Batafsil ma’lumot:
📞 +998712878888
🌐 gwm.com.uz

To‘lov miqdori va muddatiga qarab shartlar farq qilishi mumkin.
Post #16218 9.2K
❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бу муддат:

➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;

➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;

➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

1 ноябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16217 8.87K
❗️Ўзбекистонликлар 1 ноябрдан бошлаб Мисрга бориш учун олдиндан виза олишлари шарт

Бу борада янги тартиб жорий этилди.

Унга кўра:

➖ туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилади;

➖ 40 ёшгача бўлган 🇺🇿 сайёҳлар 🇪🇬 Мисрга фақат яқин оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ёки фарзандлари) ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила тасарруфида сафар давомида камида 5 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ мавжуд бўлиши талаб этилади;

➖ 40 ёшдан ошган мустақил саёҳат қилувчилар камида 3 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пулга эга бўлишлари лозим;

➖ Мисрга кириш чоғида қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилиши шарт:

🔹 меҳмонхона брон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
🔹 мобил алоқа маълумотлари;
🔹 етарли молиявий таъминот тасдиғи.

➖ Миср ҳудудида бўлиш давомида туристик визани бошқа турдаги визага алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинмайди.

Маълумот учун, аввалроқ 🇹🇭 Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни бекор қилган эди. 🇱🇻 Латвия Ички ишлар вазирлиги эса Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаш таклифини кўриб чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан дипломатик чоралар кўрилиб, музокаралар олиб борилганидан сўнг, Латвия томони мавжуд ҳолатга ўзгартириш киритишга эҳтиёж йўқлигини билдирди.


Telegram | Instagram | Facebook
Post #16215 11.1K
❗️Айрим ёшларнинг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади.

Бунда тўловлар тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16214 9.53K
3030-янги талаб.pdf757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.

2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16213 9.68K
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи — юксак эҳтиром, самимият ва қардошлик ришталари акс этган лаҳзалар

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16212 9.54K
Орзунгиздаги уйни BRB ипотекаси билан сотиб олинг!

Бирламчи ёки иккиламчи бозордан ўзингизга маъқул уйни танланг ва уни узоқ муддатли BRB ипотека кредити орқали харид қилинг.

🔹Йиллик фоиз ставкаси — 19,5 фоиздан бошлаб;
🔹Кредит муддати — 15 йилгача;
🔹Бошланғич тўлов — 25 фоиздан;
🔹Тошкент шаҳрида — 1 миллиард сўмгача;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 550 миллион сўмгача.

❗️Уй олинг ва 5 млн сўм ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!

BRB ипотека кредитини расмийлаштиринг ва «Омадли кредит» акцияси иштирокчисига айланинг. Акция 2026 йил 30 декабрга қадар давом этади.

🌐 brb.uz
📞 1254
Post #16211 7.54K
❗️Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилди

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, – 
 
➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16210 7.81K
❗️ 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16209 8.31K
Маиший техника, янги ноутбук, автомобил эҳтиёт қисмлари ёки мутахассис ёрдами керакми? Янги ва ишончли эълонлар платформаси — Listee’дан турли хил товарлар билан бирга фойдали хизматларни ҳам топиш мумкин: майда таъмирлаш ишлари, маиший техникани ўрнатиш, репетитор билан машғулотлар ва бошқалар.

Харид қилиш жуда қулай: керакли товарни танланг, Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш билан буюртма беринг ва харидингизни Listee ҳамкорларининг ўзингизга қулай топшириш пунктидан олиб кетинг. Энг муҳими — етказиб бериш хавфсиз ва тўлов ҳимояланган! Платформа тўловни вақтинча захирада ушлаб туради ва сотувчи пулни фақат сиз товарни кўздан кечириб, ҳаммаси жойида эканини тасдиқлаганингиздан кейин олади.

Агар уйингизда энди фойдаланмайдиган буюмлар бўлса, уларни ҳам сотишингиз мумкин. Listee’нинг AI ёрдамчиси эълон яратишни осонлаштиради: шунчаки товар ҳақида овозли маълумот беринг, у эса хусусиятларни тўлдириб, мос категорияни танлашга ёрдам беради.

🎁 Октябрь ойида Listee ишга туширилиши муносабати билан минглаб совринлар ўйналмоқда! Бош соврин — iPhone 18 Pro Max 📱🔥 30 октябргача платформадаги вазифаларни бажаринг ва тангалар тупланг. Сўнг совринли ўйин натижалари эълон қилинишини кутинг!

Яна бир ёқимли бонус бор: қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг ва қўшимча 3 та тангага эга бўлинг! Тангангиз қанча кўп бўлса, iPhone 18 Pro Max ва бошқа совринларни ютиб олиш имкониятингиз шунча юқори бўлади.

Керакли товар ёки хизмат излаяпсизми? Listee’га кириб кўринг — эҳтимол, барча керакли нарсаларни бир жойдан топарсиз!

🌐 Listee иловасини юклаб олиш
Post #16208 9.51K
“Президент командаси сизларга кўмакчи бўлади” — давлат раҳбари инвесторларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16207 10.4K
“Биз бир-биримиз билан дўст бўлишимиз учун ҳамма нарса очиқ, аён ва шаффоф бўлиши керак” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Давлат раҳбари энергетикани тараққиётнинг юраги деб атаб, барқарор энергия таъминоти тадбиркорлар сармояси ва одамларнинг эртанги кунга ишончи учун муҳимлигини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16206 12.1K
❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бу муддат:

➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;

➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;

➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

1 ноябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16205 11.4K
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар:

🔹 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;
🔹 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;
🔹 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;
🔹 ОҲИЧКнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;
🔹 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;
🔹 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16204 11.8K
Фарруҳ Омонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16203 12.2K
Хушнуд Худойбердиев Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Older posts →

About this channel

How can I read @segmentuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Segment.uz: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Segment.uz have?
Segment.uz (@segmentuz) has 74.2K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Segment.uz know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →