TGViewer
Segment.uz Segment.uz @segmentuz · 74.2K subscribers
Post #16217 7.76K
❗️Ўзбекистонликлар 1 ноябрдан бошлаб Мисрга бориш учун олдиндан виза олишлари шарт

Бу борада янги тартиб жорий этилди.

Унга кўра:

➖ туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилади;

➖ 40 ёшгача бўлган 🇺🇿 сайёҳлар 🇪🇬 Мисрга фақат яқин оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ёки фарзандлари) ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила тасарруфида сафар давомида камида 5 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ мавжуд бўлиши талаб этилади;

➖ 40 ёшдан ошган мустақил саёҳат қилувчилар камида 3 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пулга эга бўлишлари лозим;

➖ Мисрга кириш чоғида қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилиши шарт:

🔹 меҳмонхона брон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
🔹 мобил алоқа маълумотлари;
🔹 етарли молиявий таъминот тасдиғи.

➖ Миср ҳудудида бўлиш давомида туристик визани бошқа турдаги визага алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинмайди.

Маълумот учун, аввалроқ 🇹🇭 Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни бекор қилган эди. 🇱🇻 Латвия Ички ишлар вазирлиги эса Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаш таклифини кўриб чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан дипломатик чоралар кўрилиб, музокаралар олиб борилганидан сўнг, Латвия томони мавжуд ҳолатга ўзгартириш киритишга эҳтиёж йўқлигини билдирди.


Telegram | Instagram | Facebook
More from @segmentuz
  1. Oct 18, 2026❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади — Ҳукумат қа…
  2. Oct 18, 2026❗️ Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таъли…
  3. Oct 18, 2026💬«Sedandan so‘ng katta krossoverning boshqaruvi qiyin bo'ladi deb qo‘rqqandim...» «...Lek…
  4. Oct 17, 2026❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди 2026/2027 ўқув йили у…
  5. Oct 17, 2026Kia Sonet — shahar hayoti uchun qulay krossover! 🚘 🔥 Oylik to‘lov — 1 922 115 so‘mdan ✔️…
  6. Oct 16, 2026❗️Айрим ёшларнинг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади Ижтимоий реестрга киритилган…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →