TGViewer
Segment.uz Segment.uz @segmentuz · 74.2K subscribers
Post #16205 11.4K
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар:

🔹 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;
🔹 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;
🔹 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;
🔹 ОҲИЧКнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;
🔹 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;
🔹 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
More from @segmentuz
  1. Oct 18, 2026Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспо…
  2. Oct 18, 2026❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади — Ҳукумат қа…
  3. Oct 18, 2026❗️ Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таъли…
  4. Oct 18, 2026💬«Sedandan so‘ng katta krossoverning boshqaruvi qiyin bo'ladi deb qo‘rqqandim...» «...Lek…
  5. Oct 17, 2026❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди 2026/2027 ўқув йили у…
  6. Oct 17, 2026❗️Ўзбекистонликлар 1 ноябрдан бошлаб Мисрга бориш учун олдиндан виза олишлари шарт Бу бора…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →