❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Бу муддат:
➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
1 ноябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
Telegram | Instagram | Facebook
Post #16206
12.2K