TGViewer
Channel Public Channel
Segment.uz

Segment.uz

@segmentuz

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Subscribers
74.2K
Photos
6.5K
Videos
1.6K
Links
8.6K

Showing posts older than #16203 · Back to latest

Older Posts 20 shown
Post #16202 11.7K
Азиза Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16201 11.7K
Акрамжон Фозилов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16199 11.8K
Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар олган вақтида ушланди

Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажумаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали аукцион савдоларга чиқариб, олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “г” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16198 12.1K
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.

"Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.

Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман", — дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16197 13.4K
Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16196 12.9K
Дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларга нисбатан иш юритишнинг ўзига хос тартиби белгиланди

Қонунга кўра, дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқига эга шахслар доираси, уларга нисбатан иш юритиш тартиби ҳамда ушбу ҳуқуқлар бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланди. Бунда:

🔹 дахлсизликка эга шахслар: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари; инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман); болалар ҳуқуқлари бўйича вакил; судьялар; прокурорлар, терговчилар ва суриштирувчилар; адвокатлар; Марказий сайлов комиссияси аъзолари; Президентликка номзодлар (номзодлик мақомида бўлган даврда) ва бошқалар. Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари эса ишдан бўшатилганидан кейин беш йил давомида — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун дахлсизликка эга бўлади;

🔹 иммунитетга эга шахслар: Ўзбекистон Республикаси Президенти; Президент Администрациясининг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари; Президент Администрациясининг бошқарув ходимлари — Президент Администрациясида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарори, содир этган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан. Парламент аъзолари эса овоз бериш ва фикр билдириш учун иммунитетга эга бўлади;

🔹 ушлаб туриш тақиқланади: дахлсизликка эга шахсни ушлаб туриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келиш мумкин эмас, ЖПК 221-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асослар бўйича уч соатгача ушлаб туриш ҳоллари мустасно;

🔹 жавобгарликка тортиш: дахлсизликка эга шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли палата, Президент ёки бошқа ваколатли органнинг розилиги талаб этилади. Масалан, депутатлар учун — тегишли палатанинг, Президент Администрацияси бошқарув ходимлари учун — Бош прокурорнинг тақдимномаси асосида Президентнинг ёзма розилиги;

🔹 далиллар: дахлсизлик ва иммунитет талаблари бузилган ҳолда олинган далиллар номақбул деб топилади ва иш материалларидан чиқариб ташланади;

🔹 маъмурий жавобгарлик: дахлсизликка эга шахсларни суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортиш фақат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги XXIII³ бобида белгиланган тартибда амалга оширилади. Иммунитетга эга шахсларга нисбатан суд тартибида маъмурий жазо қўллаш мумкин эмас;

🔹 тезкор-қидирув: дахлсизликка эга шахсларга нисбатан телефон сўзлашувларини эшитиш ва хат-хабарларни кузатиш фақат суд қарори ёки Бош прокурорнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

Дахлсизлик ва иммунитет ҳуқуқларини бузиш учун жиноий жавобгарлик:
❗️ Конституция ёки қонунга мувофиқ дахлсизликка эга шахсни билиб туриб қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, мажбурий келтириш ёки унга нисбатан тергов ҳаракатларини амалга ошириш, шунингдек бундай ҳаракатларга буйруқ ёки топшириқ бериш:

– муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– такроран, гуруҳ бир тилга келиб, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, далилларни сохталаштириб ёхуд қамоққа олиш ёки жиноий жавобгарликка тортиш орқали содир этилса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Президент Администрацияси мансабдор шахслари ва бошқарув ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарарнинг ўрни Давлат бюджети ҳисобидан қопланади, уларга нисбатан регресс ҳуқуқи қўлланилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16195 12.7K
Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16194 16.7K
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.

🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16193 16.8K
❗️ Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмайди.

Президент бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Болага зулм қилган, унга жисмоний ёки руҳий азоб берган ҳар бир кимса — у хоҳ таълим муассасаси ходими бўлсин, хоҳ яқин қариндоши — жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди.

“Ёш боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи, ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай кимса қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт”, — дейилади Президент Администрацияси раҳбари С.Мирзиёева хабарида.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16192 16.5K
❗️Президент қарори:

➖2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

➖2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

➖Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади.

➖Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

➖Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16191 14.4K
❗️Президент қарори (ПҚ–368-сон, 12.10.2026 й.):

2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади;

2040 йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади (бунинг учун марказ ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва «E-logistika» платформасида «BB» ва ундан юқори рейтингга эга бўлиши шарт);

2027 йил 31 декабргача М2, М3, N тоифадаги транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентларни божхона божи тўламасдан импорт қилиши мумкин;

Транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029 йил 1 августгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16190 15.3K
❗️Айрим ёшларнинг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади.

Бунда тўловлар тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16189 14.9K
3030-янги талаб.pdf757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.

2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16188 13.7K
💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз?

Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим.

Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор.

Ўзгариш вақти келди.


МАНЗИЛ:👇
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
Post #16187 13.6K
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14-15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16185 15.1K
Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.

Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16183 15K
3030-янги талаб.pdf757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.

2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16182 13.4K
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди.

Бу муддат:

• бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
• ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
• ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16180 17K
❗️ Президент фармони билан:

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасида 12 нафар штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилади, унинг 5 та штат бирлиги Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимидан, 7 та штат бирлиги эса Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига шакллантирилади.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Post #16179 18.3K
Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Дониёр Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →