Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинландиЭркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Тегишли фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги лавозим жорий этилди. Шунингдек, Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.
Янги лавозим эгаси вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилади.
Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.
Telegram I
Facebook I
YouTube I
Instagram