TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

@effectuz

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Subscribers
17K
Photos
71.3K
Videos
18.6K
Links
72.6K

Showing posts older than #99113 · Back to latest

Older Posts 14 shown
Post #99112 2.1K
Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги йиғилишида нутқ сўзлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 20
  • 🔥 8
  • 👎 1
Post #99110 2.29K
Ўзбекистон қудратли давлатлар рейтингида 71-ўринни эгаллади

U.S. News & World Report нашрининг 2026 йилги дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтингида Ўзбекистон 100 та мамлакат орасида 71-ўриндан жой олди.

Рейтингда давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий таъсири, халқаро нуфузи, иттифоқчилик алоқалари ҳамда ҳарбий салоҳияти ҳисобга олинган.

Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🔥 2
Post #99109 2.37K
Ўзбекистон элчихонаси Саудия Арабистонига борувчиларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси минтақадаги кескинлик фонида фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Ватандошларга авиарейслар жадвали ва йўналишларидаги эҳтимолий ўзгаришларни ҳисобга олиш, Саудия Арабистони ва Яман чегарасига яқин ҳудудларга бормаслик ҳамда маҳаллий ҳокимиятнинг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилди.

Шунингдек, расмий манбаларга таяниш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ёнида олиб юриш сўралди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99108 2.42K
Бухорода 14 кунлик чақалоқнинг ошқозонидан тўғноғич олиб ташланди

Бухорода шифокорлар 14 кунлик чақалоқнинг ошқозонидан тўғноғични жарроҳлик кесишисиз олиб ташлашди.

Чақалоқ тинимсиз қусиш ва безовталик аломатлари билан шифохонага олиб келинган. Рентген текширувида унинг ошқозонида ёт жисм борлиги аниқланган.

Шифокорлар махсус эндоскопик асбоблар ёрдамида 10–15 дақиқа ичида тўғноғични олиб ташлашган. Амалиёт қон кетишисиз ўтган.

Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи яхши. У шу куннинг ўзида уйига жавоб берилган.

Мутахассислар ота-оналарни чақалоқлар атрофидаги майда буюмларга эътиборли бўлишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 2
Post #99107 2.6K
Uzum Market носозлик учун компенсация тўлайди

Uzum Market кечаги техник носозлик оқибатида юзага келган муаммолар учун харидорлар ва сотувчиларга компенсация ажратишини маълум қилди.

* Харидорларга кейинги харид учун промокод берилади.

* Сотувчилар учун логистика ва сақлаш хизматлари октябрь охиригача бепул бўлади.

* Топшириш пунктлари эгаларига бой берилган фойда қоплаб берилади.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари қайта ишламоқда. Буюртмани олиш учун СМСдаги рақам ёки буюртма расмийлаштирилган исмни айтиш кифоя. Сақлаш муддати ҳам узайтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99106 2.61K
Зарафшон шаҳри ҳудуди 2,5 минг гектарга кенгайди

Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳри ҳудуди Томди туманидан 2 459 гектар ер қўшилиши ҳисобига кенгайтирилди. Ушбу ерларнинг 2 182 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган.

Олий Мажлис Сенати маъмурий чегараларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

Аввалроқ шаҳарда 250 дан ортиқ саноат лойиҳаси, 90 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 500 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектини барпо этиш режалаштирилгани маълум қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99105 2.56K
Оғир ақлий заифлиги бўлган шахслар васийларига нафақа берилади

Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган, чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг расман тайинланган васийларига парвариш нафақаси тўлаш тартиби белгиланди.

Нафақани расмийлаштириш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиш лозим. Аризалар бепул кўриб чиқилади, нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақидаги қарор ахборот тизими орқали автоматик қабул қилинади.

Нафақа мурожаат қилинган кундан бошлаб ҳар ой тўланади. Бироқ васийликдаги шахс «Ғамхўрлик» марказида бўлса ёки белгиланган айрим парвариш хизматларидан фойдаланса, нафақа тайинланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 5
Post #99104 2.59K
Сирожиддин Одилов иши бўйича ҳеч кимга нисбатан алоҳида адоват йўқ — Рамазон Ашрапов

Ички ишлар вазирлигининг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида Сироҗжиддин Адилов иши юзасидан ҳам савол кўтарилди.

Вазирлик вакиллари ушбу иш бўйича Ички ишлар вазирлигининг ҳеч кимга нисбатан алоҳида адовати йўқлигини таъкидлаб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилига амал қилинишини билдиришди.

Расмий позицияга кўра, ишга шахсий муносабат эмас, балки қонунийлик тамойиллари асосида ёндашилиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99103 2.47K
Банк иловаларидаги хатолик мижоз ҳисобидан бўлмаслиги керак: Рақобат қўмитаси МБга мурожаат йўллади

​Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, айрим банкларда ("Ўзсаноатқурилишбанк", "Ҳамкорбанк") мижозларнинг кредитдан ортиқча тўлаган маблағлари асосий қарзни камайтирмасдан, транзит ҳисобларда ушлаб турилибди. Оқибатда қарз камаймай, фоиз ҳисобланишда давом этмоқда.

Ваҳоланки, қонун ва Низомга кўра ортиқча тўлов асосий қарзни сўндириши, кредит қайта ҳисобланиши шарт ва банк тизимидаги хатолик мижоз зарарига ишламаслиги керак.

Шу сабабли Рақобат қўмитаси Марказий банкка Низомнинг 37-бандини қайта кўриб чиқиш ва муддатидан олдин тўлашни "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонун билан тартибга солиш таклифини киритди.

Дунё тажрибасида (АҚШ, ЕИ, Қозоғистон, Россия) ортиқча тўлов бевосита асосий қарзни камайтиради ва қолган муддат учун фоизлар қайта ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 4
  • 🔥 1
Post #99102 2.44K
Тошкент метросига 279 млн долларлик поездлар харид қилиниши мумкин

Тошкент метроси учун 70 та вагондан иборат 14 та янги поезд сотиб олиш концепцияси маъқулланди.

Лойиҳа қиймати ишлаб чиқарувчига қараб 118,3 млн доллардан 279,1 млн долларгача баҳоланган. Энг арзон таклиф Хитойнинг CRRC компаниясига, энг қиммати эса Япониянинг Kawasaki компаниясига тегишли.

Янги поездларни 2027 йил 1 ноябрга қадар уч босқичда етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозирча етказиб берувчи компания танланмаган. Харидни кредитлар ҳисобидан молиялаштириш, қарзларни эса давлат бюджети ҳисобидан қайтариш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99101 2.47K
Мисрга бориш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга виза талаб этилади

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрга бориш учун олдиндан виза олиши шарт.

Янги тартибга кўра, 40 ёшгача бўлган сайёҳлар яқин оила аъзолари ҳамроҳлигида ва камида 5 минг доллар нақд маблағ билан сафар қилиши лозим. 40 ёшдан ошган мустақил сайёҳлар эса камида 3 минг долларга эга бўлиши керак.

Шунингдек, сафар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши, меҳмонхона брон қилингани, мобил алоқа маълумотлари ва етарли маблағ мавжудлиги тасдиқланиши талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99093 2.88K
Париждаги халқаро мулоқот: Ислом цивилизацияси маркази Юнескода Мовароуннаҳр меросини тақдим этди

2026 йилнинг 7 октябрь куни Париждаги ЮНЕСКО Бош қароргоҳида Мовароуннаҳрнинг бой маънавий ва илмий меросига бағишланган нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси доирасида ташкил этилган ушбу анжуманда дунёнинг 300 нафардан зиёд олимлари, дипломатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари жам бўлиб, Ислом цивилизацияси марказининг глобал тақдимотига гувоҳ бўлишди.


👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 2
Post #99092 3.1K
Иссиқхонадаги фильтрлар қанчалик самарали?

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган иссиқхоналардан бирида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш мақсадида рейд тадбири ўтказилди.

Ўрганиш давомида иситиш мосламаларига тадбиркор томонидан Хитойдан олиб келинган махсус фильтрлар ўрнатилгани маълум қилинди.

Ушбу фильтрларнинг атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни қанчалик самарали тўсиши ва белгиланган талабларга жавоб беришини аниқлаш мақсадида лаборатория таҳлили учун тегишли намуналар олинди.

🧪 Лаборатория хулосалари эртага тайёр бўлиши кутилмоқда. Таҳлил натижалари асосида фильтрларнинг самарадорлигига баҳо берилади ва натижалар жамоатчиликка маълум қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99091 2.82K
Яшнободда кўзи ожизлар жамияти биноси аянчли аҳволда

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган Яшнобод тумани кўзи ожизлар жамияти биноси ўта ночор аҳволда қолмоқда.

Бинонинг деразалари синган, шифтлардан ёмғир сувлари ўтаётганлиги, фаоллар зали эса яроқсиз ҳолатга келганини айтмоқда

Жамият раиси С. Давлетмуродов 81 нафар аъзонинг муаммосини ҳал қилиш учун туман ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов қабулига киришга уринмоқда, бироқ бунга имкон берилмаяпти деб айтмоқда Давлетмуродов

Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Яшнобод тумани ҳокимликларидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Effect.uz вазиятни ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →