14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига текканлик учун умрбод қамоқ жазоси таклиф этилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан вояга етмаганларга нисбатан содир этилган ўта оғир жинсий жиноятлар учун жазони кескин кучайтириш назарда тутилган.
Хусусан, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, боланинг жинсий эркинлигига қарши жиноятларни содир этган шахслар жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан ва жазони ижро этиш муддати ўтганлиги боис жазодан озод қилинмаслиги белгиланмоқда.
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан; 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун 14 сентябрдан бошланади.
Ўзбекистонда айрим шахсга доир маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш талаби жорий этилди
26 март куни қабул қилинган ЎРҚ–1125-сон қонун билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Янги тартибга кўра, қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: фуқароларнинг биометрик маълумотлари, генетик маълумотлари, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга оид маълумотлар.
Қолган тоифадаги шахсга доир маълумотларни эса айрим шартлар бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва ишлов бериш мумкин.
Хусусан, бу чет давлат маълумотларни етарли даражада ҳимоя қилувчи давлат сифатида тан олинганда, оператор ваколатли орган тасдиқлайдиган талабларга мос стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилганда, ёхуд шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш бўйича халқаро стандартларга риоя қилинганда қўлланади.
Самарқандда 19 март куни Имом Бухорий мажмуаси расман очилади
Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарни ташкил этади. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.
Ушбу муҳташам мажмуа бу йилги Рамазон ойининг сўнгги кунида — ҳайит байрами арафасида расман очилиши ўзбек халқи учун яна бир ажойиб совға бўлди.
Бугун, 17 март куни “метан заправкалар” соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Фарғона водийсида “метан заправкалар”нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…
Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.
Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.
Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.
Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.
Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади.
У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда:
Дастлабки ташхис қандай қўйилган?
Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак.
Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида.
❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️
💳 Uzcard
👉8600061053856281
Евгения Булатова
💳 Сбербанк картаси
👉2202206784605953
(Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди
Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.
How can I read @effectuz_live without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for EFFECT.UZ|LIVE: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does EFFECT.UZ|LIVE have?
EFFECT.UZ|LIVE (@effectuz_live) has 709 subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does EFFECT.UZ|LIVE know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.