TGViewer
EFFECT.UZ|LIVE EFFECT.UZ|LIVE @effectuz_live · 709 subscribers
Post #31894 1.25K
Ўзбекистонда айрим шахсга доир маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш талаби жорий этилди

26 март куни қабул қилинган ЎРҚ–1125-сон қонун билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: фуқароларнинг биометрик маълумотлари, генетик маълумотлари, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга оид маълумотлар.

Қолган тоифадаги шахсга доир маълумотларни эса айрим шартлар бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва ишлов бериш мумкин.

Хусусан, бу чет давлат маълумотларни етарли даражада ҳимоя қилувчи давлат сифатида тан олинганда, оператор ваколатли орган тасдиқлайдиган талабларга мос стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилганда, ёхуд шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш бўйича халқаро стандартларга риоя қилинганда қўлланади.
  • ❤ 1
More from @effectuz_live
  1. Sep 29, 202614 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига текканлик учун умрбод қамоқ жазоси таклиф этилмоқда…
  2. Sep 12, 2026Инсон қадри улуғланган жойда барака бўлади – Президентнинг Олмазорга ташрифидан видео эъло…
  3. Aug 20, 2026Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан; 2-босқи…
  4. Aug 20, 2026Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
  5. Jul 22, 2026Суднома ёки исталмаган эксперимент? Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда... Самарқанддаги…
  6. Apr 14, 2026Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →