TGViewer
EFFECT.UZ|LIVE EFFECT.UZ|LIVE @effectuz_live · 709 subscribers
Post #31885 649
Тасаввур қилинг…

Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди.

Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…

Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.

Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.

Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.

Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.

Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади.

У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда:

Дастлабки ташхис қандай қўйилган?

Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак.

Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида.

❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️

💳 Uzcard

👉8600061053856281

Евгения Булатова

💳 Сбербанк картаси

👉2202206784605953

(Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)
  • ❤ 2
More from @effectuz_live
  1. Sep 29, 202614 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига текканлик учун умрбод қамоқ жазоси таклиф этилмоқда…
  2. Sep 12, 2026Инсон қадри улуғланган жойда барака бўлади – Президентнинг Олмазорга ташрифидан видео эъло…
  3. Aug 20, 2026Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан; 2-босқи…
  4. Aug 20, 2026Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
  5. Jul 22, 2026Суднома ёки исталмаган эксперимент? Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда... Самарқанддаги…
  6. Apr 14, 2026Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →