TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

@effectuz

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Subscribers
17K
Photos
71.4K
Videos
18.6K
Links
72.6K

Showing posts older than #99091 · Back to latest

Older Posts 17 shown
Post #99088 2.71K
Тошкент ва Бухорода 1,3 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи дори ушланди

Тошкент ва Бухорода кучли таъсир қилувчи моддалар таркибидаги дорилар ноқонуний муомаласининг олди олинди.

Тошкентнинг Юнусобод туманида 47 ёшли фуқаронинг уйидан 1176 дона «Регапен» аниқланди. Экспертиза улар таркибида 352,5 грамм прегабалин борлигини кўрсатган.

Бухоронинг Ғиждувон туманида эса 204 дона «Габатен» дорисини 1600 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Ушбу препарат таркибида габапентин мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99087 3.19K
Пенсионерларга поезд чипталарига 20 фоиз чегирма берилади

Ўзбекистонда 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркак пенсионерлар учун темир йўл чипталари тариф қисмига 20 фоиз чегирма жорий этилди.

Имтиёз ҳар йили 2–8 октябрь кунлари «Кексалар ҳафталиги» ва 1–30 ноябрь кунлари «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида амал қилади.

Чегирма барча маҳаллий йўналишдаги поездларга татбиқ этилади. «Афросиёб» бундан мустасно. Чипталарни онлайн ёки темир йўл кассаларидан харид қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👎 7
Post #99086 3.02K
Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларнинг 60 фоизидан кўпроғи аёллар

Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларнинг 60 фоизидан кўпроғини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Республика реабилитация марказида ўтказилган тадбирда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар одам савдосидан энг кўп Туркия, Дубай ва Грузияда жабрланмоқда. Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистондан келиб, Ўзбекистонда одам савдоси қурбонига айланганлар ҳам бор.

2026 йил 3 августдаги Президентнинг ПФ–146-сон Фармони билан одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва жамиятга қайта интеграция қилиш тизими такомиллаштирилмоқда.

Жабрдийдаларнинг эҳтиёжларини комплекс баҳолаш, уларни зарур ижтимоий хизматларга йўналтириш ҳамда 1146 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ахборот ва маслаҳат бериш механизмлари йўлга қўйилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 3
Post #99085 3.02K
Дилдора Ҳошимова Ҳисоб палатаси матбуот котиби этиб тайинланди

Дилдора Хуррамовна Ҳошимова Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Д. Ҳошимова бунга қадар Энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

У 2000–2021 йилларда солиқ органлари тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2021–2025 йилларда эса Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — раиснинг матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👎 2
  • 🔥 1
Post #99084 3.07K
“Реал Санжик” 5 йилга қамалди

“Реал Санжик” тахаллуси билан танилган Санжар Каримов 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 410 баравари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👎 9
Post #99083 3.05K
Қорақалпоғистонда 250 нафар фуқаронинг пулини ўғирлаган кибергуруҳ ушланди

Қорақалпоғистонда 250 нафар фуқаронинг банк карталаридан қарийб 3 млрд сўм ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тергов маълумотларига кўра, 22 ёшли уч нафар шахс Telegram орқали зарарли APK-файлларни тарқатиб, фуқароларнинг банк маълумотларини қўлга киритган.

⚠️ Номаълум APK-файлларни очманг ва қурилмангизга ўрнатманг! Биргина зарарли файл катта молиявий зарарга олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99082 2.89K
Одам савдоси жабрдийдаларини ҳимоя қилиш тизимида янги босқич

2026-йил 3-августда қабул қилинган Президентнинг ПФ–146-сон Фармони одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш ва жамиятга интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Фармон доирасида жабрдийдаларнинг эҳтиёжларини комплекс баҳолаш, уларни зарур ижтимоий хизматларга йўналтириш ва мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилган.

Шунингдек, 1146 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ахборот ва маслаҳат хизматларини йўлга қўйиш ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли хизматларга йўналтириш механизмлари ривожлантирилмоқда.

Республика реабилитация маркази эса бу жараёнда жабрдийдани аниқлаш, ҳимоя қилиш, реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграциялашда муҳим бўғин сифатида фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99081 2.82K
Тошкентда кўчалардан бирида ҳаракат 10 кунга чекланди

8 октябрдан Комил Яшин кўчасининг Шота Руставели ва Боғибустон кўчалари оралиғидаги қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.

Бу ерда 590 метрлик иссиқлик тармоғи алмаштирилади. Ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99080 2.78K
Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VIII Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.

Унда:
🔹 Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаш;
🔹 давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
🔹 савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш;
🔹 2035 йилгача мўлжалланган минтақавий савдо-иқтисодий дастурни амалий механизмга айлантириш таклиф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 19
  • 🔥 15
  • 👎 2
Post #99079 2.78K
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари учрашувида қатор ташаббусларни илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор кенг кўламли ташаббусларни илгари сурди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👎 3
  • 👍 2
Post #99078 2.91K
Эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги 1 197 та эҳтиёжманд оила махсус дастур доирасида қуёш панеллари билан бепул таъминланади.

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, лойиҳа доирасида ҳозиргача 1 580 та хонадон ва 334 та ижтимоий объектга қуёш панеллари ўрнатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99077 2.78K
Бўстонлиқда 586 туп дарахт қонунсиз қўпорилди — зарар 1,7 млрд сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 гектар майдонда 586 туп дарахт қонунга хилоф равишда илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланди.

Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Экология полицияси ходимлари ўтказган ўрганишда «Ғазалкент» МФЙ ҳудудидаги ҳолат «Y.D.» МЧЖ билан боғлиқ экани маълум бўлган.

Қўпорилган дарахтларнинг 9 тупи до‘лана, 3 тупи арча, 3 тупи тоғ олчаси ва 571 тупи учқат бўлган.

Расмий маълумотга кўра, тадбиркорга бир неча бор қонуний талаблар билдирилган. Бироқ у талабларга бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатишга уринган.


Ҳолат бўйича табиатга етказилган зарар 1 миллиард 705 миллион 660 минг сўм деб ҳисобланган.

2 гектар майдон. 586 туп дарахт. 1,7 миллиард сўмлик зарар.

Энди бу ҳолат бўйича ким ва қандай жавоб бериши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хулосасига боғлиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99076 2.51K
Uzum Marketда техник носозлик: айрим хизматлар вақтинча тўхтатилди

Uzum Market фаолиятида юзага келган техник носозлик сабабли омборлар ва қабул қилиш пунктларида товарларни қабул қилиш ҳамда қайтарилган маҳсулотларни топшириш вақтинча тўхтатилди.

Компания мутахассислари муаммони бартараф этмоқда. Ҳамкорлардан ҳозирча омборларга бормаслик сўралган.

Қабул қилинмаган товарларни етказиб бериш муддати жаримасиз кўчирилади, харидорлар учун эса буюртмаларни сақлаш муддати узайтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99075 2.68K
Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари бир даврада жамланди

Туркманистоннинг «Аваза» мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VIII Маслаҳат учрашуви бошланди.

Йиғилиш олдидан Ўзбекистон Президентини Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.

Учрашувда минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларга оид масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 17
  • 🔥 10
  • 👎 1
Post #99074 2.97K
7 вилоятда сел хавфи: кучли ёмғир кутилмоқда

11–12 октябрь кунлари айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши натижасида Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам бор.

Аҳолидан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99073 2.94K
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида яна юқорилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФАнинг навбатдаги рейтингида ўз позициясини яхшилаб, 59-ўринга кўтарилди.

Бу натижа терма жамоанинг халқаро майдондаги мавқеи янада мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99071 2.99K
Истанбулда 7 қаватли бинонинг 3 қавати қулади

Туркиянинг Истанбул шаҳри Малтепе туманида 7 қаватли бинонинг дастлабки 3 қавати кутилмаганда қулаб тушди.

Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас. Бинонинг юқори қаватларида қолиб кетган фуқаролар қутқарув хизматлари томонидан эвакуация қилинган.

Қулаган қисмида қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →