TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99086 3.02K
Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларнинг 60 фоизидан кўпроғи аёллар

Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларнинг 60 фоизидан кўпроғини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Республика реабилитация марказида ўтказилган тадбирда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар одам савдосидан энг кўп Туркия, Дубай ва Грузияда жабрланмоқда. Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистондан келиб, Ўзбекистонда одам савдоси қурбонига айланганлар ҳам бор.

2026 йил 3 августдаги Президентнинг ПФ–146-сон Фармони билан одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш, ҳимоя қилиш ва жамиятга қайта интеграция қилиш тизими такомиллаштирилмоқда.

Жабрдийдаларнинг эҳтиёжларини комплекс баҳолаш, уларни зарур ижтимоий хизматларга йўналтириш ҳамда 1146 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ахборот ва маслаҳат бериш механизмлари йўлга қўйилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 3
More from @effectuz
  1. Oct 17, 2026❗️«Сизга нима етмаяпти?!» — Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчиларини танқид қилди Тошкент вилояти…
  2. Oct 17, 2026Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар ҳужжатлари текширилди 2026 йил 16 октябрь куни Санкт-Пе…
  3. Oct 17, 2026Давлат хатоси туфайли эркак 945 кун ҳибсда сақланди Австралияда 1989-йилда туғилган фуқаро…
  4. Oct 17, 20265-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 19-…
  5. Oct 17, 2026Қўшкўпир ҳокими янги лавозимга тайинланди Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ,…
  6. Oct 17, 2026Нишон тумани собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Қишлоқ хўжа…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →