Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар ҳужжатлари текширилди
2026 йил 16 октябрь куни Санкт-Петербургдаги Сенной бозори ва унга туташ ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув ўтказди. Натижада хорижий фуқароларнинг миграция ҳужжатлари ва меҳнат фаолиятига оид маълумотлар ўрганилди. Бозордан чиқиш вақтинча чекланган.
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Бош консулхонаси вазиятни кузатиб, юртдошларимиз билан алоқада бўлиб турибди. Ҳуқуқлари бузилган фуқароларга ёрдам кўрсатилади.
☎️ Ҳуқуқий ёрдам: +7 (925) 045-47-44
📲 Telegram: @huquqiy_yordam_uzbot (24/7)
Агентлик юртдошларимизни Россияда бўлиш ва ишлаш қоидаларига риоя этишга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99490
1.52K

- 😢 2
- 👍 1