Диёра Келдиёрова икки йиллик танаффусдан сўнг олтин медални қўлга киритди
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова халқаро татамига зафарли қайтди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қозоғистонда ўтказилаётган «Aktau Asian Open 2026» турнирида олтин медални қўлга киритди.
-52 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз финалда озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Шу тариқа, икки йиллик танаффусдан кейин татамига қайтган олимпия чемпиони халқаро майдондаги муваффақиятини яна бир бор намоён этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99485
1.77K
- 👍 12
- 🔥 2