Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 гектар майдонда 586 туп дарахт қонунга хилоф равишда илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланди.
Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Экология полицияси ходимлари ўтказган ўрганишда «Ғазалкент» МФЙ ҳудудидаги ҳолат «Y.D.» МЧЖ билан боғлиқ экани маълум бўлган.
Қўпорилган дарахтларнинг 9 тупи до‘лана, 3 тупи арча, 3 тупи тоғ олчаси ва 571 тупи учқат бўлган.
Расмий маълумотга кўра, тадбиркорга бир неча бор қонуний талаблар билдирилган. Бироқ у талабларга бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатишга уринган.
Ҳолат бўйича табиатга етказилган зарар 1 миллиард 705 миллион 660 минг сўм деб ҳисобланган.
2 гектар майдон. 586 туп дарахт. 1,7 миллиард сўмлик зарар.
Энди бу ҳолат бўйича ким ва қандай жавоб бериши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хулосасига боғлиқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram