Мактабдаги профилактик тадбир болалар ҳуқуқлари бўйича баҳсларга сабаб бўлди
Тошкентда ИИББнинг уч нафар ходими мактаб синфхонасида профилактик тадбир ўтказди. Унда тўққиз ёшли уч нафар ўқувчи мактабга отаси бошқарган автомобилнинг олд ўриндиғида ўтириб келишини айтган.
Видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Айримлар профилактик тадбирни қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар болаларнинг тенгдошлари олдида изза қилиниши, юзлари яширилмасдан тасвирга олиниб, интернетга жойланишини танқид қилди.
Таълим ва фан вазирлиги маълум қилишича, тадбир мактаб билан олдиндан келишилмаган. Болалар омбудсмани ҳам бу ҳолатни бола манфаатларига зид деб баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99497
2K