TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99139 3.13K
Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Тегишли фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги лавозим жорий этилди. Шунингдек, Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Янги лавозим эгаси вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилади.

Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 63
  • 🔥 23
  • 👎 2
More from @effectuz
  1. Oct 16, 2026Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи: самимият ва қардошлик акс этган лаҳзалар Президент А…
  2. Oct 16, 2026Фарғона туманида қишга тайёргарлик: газ ва электр таъминоти яхшиланадими? Эски қувурлар ян…
  3. Oct 16, 202616 яшар қиз нега ўз уйида осилган ҳолда топилди Тошент шаҳрида 16 яшар қиз ўз уйида осилга…
  4. Oct 16, 2026Илон Маск уча оладиган Тесла роaдестирини тақдим этди Тасаввур қилинг: автомобиль нафақат…
  5. Oct 16, 2026«Solfy» раҳбари Москвада қўлга олинди «Solfy» финтех платформаси раҳбари ва «Halva» муддат…
  6. Oct 16, 2026Президент “Бирорта муаммо бугундан қолмаслиги керак” Инвесторларга мурожаат қилган Шавкат…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →